ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2021 й. 102-сон "Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларига нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2021 й.

N 102



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЧЕГАРА БОЖХОНА

ПОСТЛАРИ ОРҚАЛИ НОТИЖОРАТ МАҚСАДЛАРДА

ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН БЕЛГИЛАНГАН МЕЪЁРЛАРДАН

ОРТИҚ БЎЛГАН ТОВАРЛАРИГА НИСБАТАН АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш, божхона жараёнларини соддалаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, божхона чегарасидан ўтаётган жисмоний шахслар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шy билан бирга, мазкур соҳада самарали ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган бир қатор масалалар сақланиб қолмоқда. Хусусан, жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда товарлар олиб киришда уларнинг белгиланган меъёрлардан ортиқча қисмига божхона тўловларини тўлаш имконияти бўлмаган ҳолатларда амалга ошириладиган божхона тартиботлари белгилаб берилмаганлиги фуқаролар учун ноқулайликларга сабаб бўлмоқда.

Йўловчилар ва сайёҳларга янада қулайликлар яратиш, чегара ўтказиш пунктларида тирбандликнинг олдини олиш, жисмоний шахслар томонидан чегара божхона постлари орқали олиб ўтилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқча ёки тегишли рухсатномалар талаб этиладиган товарларни вақтинча сақлаш ва қайтариб юборишнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 31 январдаги фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йилга мўлжалланган фаолият дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарори билан божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларни айрим турлари нормалари тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4508-сон қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати тасдиқланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб утишнинг миқдор меъёрлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларига нисбатаи амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарлари (кейинги ўринларда - товарлар) ҳисобини электрон юритишга мўлжалланган ахборот тизими фаолият юритишини ташкил этиш;

товарларни ва уларга тегишли ҳужжатларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш ва қайтариш тартиби;

вақтинча сақлаш ва қайтариш учун қабул қилинган товарлар ҳамда уларга тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;

товарларни вақтинча сақлаганлик учун божхона йиғимини ундириш;

товарларни вақтинча сақлаш жойига қўйиладиган талаблар;

вақтинча сақлаш учун қабул қилинган ҳамда белгиланган муддатларда ва тартибда талаб қилиб олинмаган товарлар билан иш юритиш тартиби.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси товарлар ҳисобини мавжуд автоматлаштирилган ахборот тизимларида электрон юритишни жорий этиш ва ишга тушириш бўйича буюртмачи ҳисобланади;

мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси уч ой муддатда:

товарлар ҳисобини электрон юритишни жорий этиш ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ҳамда ахборот тизимини ишга туширсин;

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жиҳозланадиган жисмоний шахсларнинг вақтинча сақлашга қабул қилинган товарларини сақлашга мўлжалланган жойлар ташкил этиладиган чегара божхона постлари рўйхатини тасдиқласин ва белгиланган тартибда ташкил этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги халқаро темир йўл ўтказиш пунктлари ва аэропортларда товарларни вақтинча сақлаш жойларини ташкил этишда Давлат божхона қўмитасига яқиндан кўмаклашсин.


6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 февраль






























Время: 0.1891
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск