ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 27.02.2021 й. 3-мҳ-сон "Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.02.2021 й. 3114-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.02.2021 й.

N 3114-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.02.2021 й.

N 3-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш

бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш

бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш


1. 7-банднинг учинчи хатбошиси "паспорти" деган сўздан кейин "(идентификация ID-картаси)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Суҳбат саволлари қуйидаги соҳалар бўйича тузилади:

давлат ва жамият қурилиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш;

фуқаролик ҳуқуқи;

нотариат.

Саволлар комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.".


3. Қуйидаги мазмундаги 26-1-банд билан тўлдирилсин:

"26-1. Саволлар талабгор томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.

Талабгор томонидан тасодифий равишда танланган саволлар комиссия масъул котиби томонидан принтерда чоп этилади ва талабгорга тақдим қилинади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 февраль










































Время: 0.0421
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск