ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 й. 104-сон "Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2021 й.

N 104




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш амалга оширилсин.


2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш, бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш, якуний натижаларни эълон қилиш қуйидаги асосий вазифаларни назарда тутган ҳолда уч босқичда амалга оширилсин:

биринчи босқич (2022-2024 йиллар):

рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тамойиллари ҳамда методик асослари, рўйхатдан ўтказишга доир бошқа масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш;

автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш;

синов асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш, натижаларини таҳлил қилиш;

рўйхатдан ўтказиш тадбирларида иштирок этувчи ходимларни ўқитиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бошқа ишларни амалга ошириш;

иккинчи босқич (2024 йил) - бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбирини амалга ошириш;

учинчи босқич (2024-2026 йиллар) - рўйхатдан ўтказишга доир маълумотларни қайта ишлаш, дастлабки ва якуний натижаларни олиш ҳамда эълон қилиш.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш концепцияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қишлоқ хўжалиги статистикаси кўрсаткичларининг сифати, ишончлилиги ва шаффофлигини янада ошириш;

қишлоқ хўжалигининг таркибий ҳолатини баҳолаш, соҳани халқаро тажрибаларда фойдаланиладиган статистик маълумотлар билан таққослаш имкониятини яратиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш даврлари оралиғида дастлабки синов тариқасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш, танланма кузатувларни амалга ошириш учун статистик маълумотлар базасини яратиш.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга доир чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Давлат статистика қўмитаси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ва мавзуга оид кўрсатувларни ташкил қилиб борсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 февралдаги

104-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ

хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга

доир чора-тадбирлар режаси

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар


Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддати


Ижро учун масъуллар


I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Қишлоқ хўжалигида соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш, уларнинг натижаларини олиш, қайта ишлаш ва эълон қилиш, жалб этиладиган вақтинчалик ходимларни ёллаш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тамойиллари ҳамда услубий асослари ва рўйхатдан ўтказишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси


2022 йил

январь


Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар мутахассислари учун қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш юзасидан хорижий мамлакатларга, шу жумладан, ушбу масалалар юзасидан тажрибага эга бўлган МДҲ давлатларига хизмат сафарларини ташкил этиш.


Хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш мақсадида хизмат сафарларини ташкил этиш


2022-2024

йиллар


Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси, халқаро ташкилотлар


3.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхати ва чегараларини аниқлаштириш, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳамда кўчалар номлари, хонадон ва уйлар рақамлари кўрсатилган кўрсаткичларнинг мавжудлигини таъминлаш


Ташкилий тадбирлар, ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси


2022 йил

1 февралгача

(синов)


2024 йил

1 февралгача

(асосий)


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҳудудий комиссиялар, шаҳар ва туман ҳокимликлари


4.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш учун иштирокчиларни картографик материаллар (схематик харита) билан таъминлаш.


Схематик хариталар


2022 йил

1 февралгача

(синов)


2024 йил

1 февралгача

(асосий)


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий комиссиялар


5.

Қуйидагиларни таъминловчи "Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш:

рўйхатдан ўтказиш сўровномаларидаги маълумотларни киритиш, тўплаш ва сақлаш усули;

маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнлари мониторингини олиб бориш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг шахсий маълумотларини автоматлашган тарзда таҳлил қилиш;

шахсий маълумотларга рухсатсиз кириш, улардан фойдаланиш, уларни бузиш ёки йўқотишдан ҳимоя қилишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг якуний маълумотларидан фойдаланишни бошқариш.


Автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш


2022 йил

1 майгача


Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат хизматлари агентлиги


6.

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрларда) қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш, жамоат жойларида (вокзаллар, аэропортлар, метрополитен ва бошқаларда) қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.


SMS - хабарнома юбориш, видеороликлар, ижтимоий рекламалар, кўргазмали қуроллар тайёрлаш, бошқа ахборот-тарғибот ишлари


Рўйхатдан

ўтказишга

тайёргарлик

кўриш ва

уни амалга

ошириш

даврида


Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг рўйхатини шакллантириш.


Хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати


2022 йил

март

(синов)


2023 йил

декабрь

(асосий)


Давлат статистика қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, ҳудудий комиссиялар


8.

Аҳоли пунктлари, кўчалар номлари, уй ва хонадон рақамларининг мавжудлигига ҳамда фуқаролар йиғинларида мавжуд деҳқон хўжаликлари сонига аниқлик киритиш.


Ташкилий-амалий тадбирлар


2021 йил

декабрь

(синов)


2023 йил

декабрь

(асосий)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари


9.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш учун вақтинчалик жалб этиладиган ходимларни танлаб олиш, рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.


Рўйхатдан ўтказувчи ходимларнинг тасдиқланган рўйхати

2022 йил

1 майгача

(синов)


2024 йил

1 майгача

(асосий)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҳудудий комиссиялар


10.

Қуйидаги ишлар учун алоқа воситалари билан жиҳозланган бинолар билан таъминлашни ташкил этиш:

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш учун;

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўлимлари, рўйхатдан ўтказиш инструкторлик ва стационар участкалари учун;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш материалларини қайта ишлаш учун;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган моддий-техник воситаларни сақлаш учун;

рўйхатдан ўтказиш ва бошқа ҳужжатларни вақтинчалик сақлаш ва қўриқлаш учун.


Ташкилий-амалий тадбирлар


2022-2026

йилларда


Ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11.

Туманлар (шаҳарлар) рўйхатдан ўтказиш бўлимлари, рўйхатдан ўтказиш ва инструкторлик участкаларини зарур ҳолларда транспорт воситалари билан таъминлаш.


Ташкилий-амалий тадбирлар


2022-2026

йилларда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Ҳар бир аҳоли пункти ҳудудини рўйхатдан ўтказиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиш, ҳар бир рўйхатдан ўтказувчилар учун иш ҳажмини аниқлаш.


Ташкилий-амалий тадбирлар


2022 йил

1 мартгача

(синов)


2023 йил

1 августгача

(асосий)


Ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари

13.

Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини чоп этиш.


Рўйхатдан ўтказиш сўровномалари ва бошқа ҳужжатлар


2022 йил

1 майгача

(синов)


2024 йил

1 майгача

(асосий)


Давлат статистика қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


14.

Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини туман (шаҳар) рўйхатдан ўтказиш бўлимлари, рўйхатдан ўтказиш ва инструкторлик участкаларига етказиб бериш.


Тадбирлар жадвали


2022 йил

1 июнгача

(синов)


2024 йил

1 июнгача

(асосий)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси


15.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга жалб этиладиган ходимларни рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича ўқитишни ташкил этиш.


Ўқув семинарлари


Тасдиқланган

жадвалга

асосан


Ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


16.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири сифатли ўтказилишини таъминлаш.


Ижрочиларнинг ташкилий режаси


2022 йил

белгиланган

муддатларда

(синов)


2024 йил

белгиланган

муддатларда

(асосий)


Республика комиссияси, ҳудудий комиссиялар, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. МОЛИЯВИЙ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТ

17.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, якуний маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда эълон қилиш тадбирлари учун харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Харажатлар сметаси


Бюджет

кодексига

мувофиқ

белгиланган

муддатларда


Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


18.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларини шакллантириш бўйича қарорда кўзда тутилган қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, якуний маълумотларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш тадбирларини молиялаштириш учун маблағ ажратиш.


Харажатлар сметаси

2022-2026

йилларда


Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


19.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, якуний маълумотларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш тадбирлари учун зарур товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олишни амалга ошириш.


Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлари режаси


2022-2026

йилларда


Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги


III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ИШЛАРИНИ ЯКУНЛАШ

20.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш.


Таҳлилий жадваллар

2025 йил

1 январгача


Давлат статистика қўмитаси


21.

Маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда таҳлил қилиш, маълумотлар киритишни кодлаштириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг дастлабки маълумотларини назорат қилиш ва таҳрир қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишда маълумотлар базасини шакллантириш.


Таҳлилий жадваллар


2025 йил 1

сентябргача

Давлат статистика қўмитаси


22.

Республика ва ҳудудлар бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг якуний натижаларини олиш, расмий нашр этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш ва белгиланган тартибда давлат томонидан сақлаш учун топширишни амалга ошириш.


Таҳлилий жадваллар


2026 йил

1 июлгача


Давлат статистика қўмитаси

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 февралдаги

104-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга

кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

Ш.М. Ғаниев

-

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Республика комиссияси раиси


Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири


Ж.А. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


Б.А. Бегалов

-

Давлат статистика қўмитаси раиси, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


Т.А. Ишметов

-

молия вазири


П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


Ш.М. Содиқов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


А.Х. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


С. Турдиев

-

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


Б.Т. Норқобилов

-

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


У.М. Юсупов

-

"Ўзархив" агентлиги директори


Ф.К. Умаров

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


А.А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


А.А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


А.К. Кўчимов

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори


А.Ж. Хаджаев

-

Миллий телерадиокомпания раиси


Ш.А. Ғуломов

-

Давлат статистика қўмитаси Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби


               

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 февралдаги

104-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга

кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, комиссия раиси.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари - Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари бошлиқлари, комиссия раисининг ўринбосари.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, комиссия раисининг ўринбосари.


4. Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари.


5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари.


6. Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари.


7. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари.


7. Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари.


8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари.


9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


10. Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари.


11. Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари.

12. Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари.


13. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


14. Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари.


15. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари.


16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат хизматлари агентлиги бошқармалари бошлиқлари.


17. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими бошлиқлари, комиссия котиби.


Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 февраль














































Время: 0.1863
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск