ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 й. 110-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатларни тизимлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2021 й.

N 110




ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАРНИ

ТИЗИМЛАШТИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бозор иқтисодиёти тамойилларига, халқаро норма ва стандартларга мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бозор иқтисодиётини ривожлантиришда замонавий ҳуқуқий асосларни шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида фаолиятни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ялпи хатловдан ўтказиш ва тизимлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш, энг аввало, тадбиркорлик фаолиятига нисбатан тартибга солиш юкини камайтириш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни мақбуллаштириш;

эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларини таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш орқали техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро норма ва стандартларга мувофиқлаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатнинг ўрнига таъсири нуқтаи назаридан ўрганиш.


3. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда - Идоралараро комиссия) иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


4. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Идоралараро комиссия таркибига кирувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро келишилган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

Лойиҳа офисини ташкил этиш, унинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва унга методик ёрдам кўрсатиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш, қайта кўриб чиқиш ва заруратга қараб янгилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш билан боғлиқ фаолиятига кўмаклашиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги муаммоларни комплекс таҳлил қилиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига, ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритиш;

маҳаллий, хорижий ҳамда халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Идоралараро комиссия ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳа офисини (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


6. Белгилансинки:

Лойиҳа офиси Идоралараро комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради;

халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Лойиҳа офиси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

Лойиҳа офисининг раҳбари ва бошқарув ходимлари Идоралараро комиссия раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Лойиҳа офиси ходимларини танлаш Идоралараро комиссия томонидан белгиланадиган шартларга мувофиқ танлов ўтказиш орқали амалга оширилади;

Лойиҳа офиси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Идоралараро комиссия раиси билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Лойиҳа офисининг молиявий барқарорлигига эришилгунга қадар, лекин уч йилдан кўп бўлмаган муддатда уни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


7. Идоралараро комиссия:

бир ой муддатда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришни, хорижий эксперт ва мутахассислар билан вебинарлар, ваколатли органлар ва ташкилотларнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини, шунингдек, Лойиҳа офисининг иш режасини тасдиқласин;

2022 йил 1 январга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, шу жумладан, мақбуллаштириш, халқаро норма ва стандартлар билан уйғунлаштириш, замонавий талаблар асосида мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида фаолиятни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари Лойиҳа офисига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди ҳамда бошқа ахборот ресурсларидан беғараз фойдаланишини таъминлайди;

Лойиҳа офиси техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларни ислоҳ қилиш бўйича илгари тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, бу бўйича коллегиал органлар фаолиятини методик таъминлайди;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Лойиҳа офисининг сўровига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар, бунда маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг биринчи раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади;

Лойиҳа офиси тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки халқаро норма ва стандартларни имплементация қилиш бўйича асослантирилган таклифларни Идоралараро комиссияда кўриб чиқиш учун киритади;

Лойиҳа офиси ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширади.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Лойиҳа офисининг текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Лойиҳа офисининг зарур алоқа воситалари, шу жумладан, кенг полосали Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Лойиҳа офисининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари жалб этилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 февралдаги

110-сон қарорига

ИЛОВА



Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларни тизимлаштириш

бўйича идоралараро комиссия

ТАРКИБИ

1. Р. Давлетов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, идоралараро комиссия раиси

2. Д. Саттаров

-

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори

3. Б. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

4. А. Хаджибаев

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

5. А. Максудов

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

6. Б. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси

7. Б. Норқобилов

-

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

8. Лавозими бўйича

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори

9. Н. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси

10. Б. Абдиназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

11. А. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси (келишув асосида)

12. Лавозими бўйича

-

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича Лойиҳа офиси раҳбари - идоралараро комиссия котиби

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 февраль






































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск