ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Хитой Халқ Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисида шартнома (Пекин, 1999 йил 8 ноябрь, 29.09.2000 й. кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан

Хитой Халқ Республикаси ўртасида

экстрадиция тўғрисида

ШАРТНОМА

Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган меъёрларига амал қилиб, иккала мамлакатнинг жиноятчиликка қарши курашдаги самарали ҳамкорлигига кўмаклашиб, суверенитет, тенг ҳуқуқлилик ва биргаликда манфаатдорликни ўзаро ҳурмат қилиш асосида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Бериш мажбурияти


Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ тегишли илтимосномага биноан жиноий жазога тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун уларнинг ҳудудида турган шахсларни бир-бирига бериш мажбуриятини оладилар.



2-модда. Беришга олиб келадиган жиноятлар


1. Ушбу Шартнома мақсадлари учун беришга олиб келадиган жиноятлар деб Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунларига кўра бир йилдан кам бўлмаган ёки янада жиддийроқ жазо бериладиган жиноятлар ҳисобланади.


2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 1-банди шартларига амал қилган ҳолда ҳукмни ижро этиш учун илтимоснома билан мурожаат этса, бериш жазо муддатининг тугашига олти ойдан ортиқ вақт қолган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин.


3. Ушбу модда мақсадлари учун, муайян қилмиш ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра жиноят деб ҳисобланиши аниқланса, унинг юридик квалификацияси ва атамаси аҳамиятсиз.


4. Агар бериш тўғрисидаги илтимоснома бир неча алоҳида жиноий қилмишларга тааллуқли бўлиб, уларнинг бир нечтаси ушбу модданинг 1 ва 2-бандларидаги шартларга тўғри келмаса, лекин ушбу қилмишлардан энг камида биттаси беришга олиб келиши мумкин бўлса, шахсни беришга рухсат этилиши мумкин.



3-модда. Бериш тўғрисидаги илтимосномани рад этиш


Қуйидаги ҳолларда бериш мумкин бўлмайди:

1) бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётганда, талаб этилаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса ёки сўралаётган давлатда унга сиёсий бошпана берилган бўлса;

2) бериш тўғрисидаги илтимоснома олинган пайтда сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига биноан, шахс жиноий жавобгарликка тортилиши ёки ҳукм исталган қонуний асосга кўра ижро этилиши мумкин эмас, жавобгарликка тортиш муддатининг ўтганлиги ёки афв этиш ҳам шунга киради;

3) бериш тўғрисида илтимоснома

...
Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск