ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 й. 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2021 й.

N 108




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, умумий ўрта таълим тизимида фанларни ўқитиш методикалари, узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим жараёнига замонавий таълим технологияларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) асосий вазифалари этиб белгилансин:

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти, таянч ва вариатив ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;

Халқ таълими вазирлиги буюртмасига асосан тузувчиларни танлаш ҳамда дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларнинг ягона макетларини яратиш;

яратилган дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш, уларни таълим тизимида қўллаш бўйича хулоса бериш;

ўқув режаси, дастурлари, яратилган дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни тажриба-синовдан ўтказиш ишларига раҳбарлик қилиш;

фанларни ўқитиш методикаси ва ўқувчилар билимларини баҳолашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш, шунингдек, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш ва бу борадаги ижобий тажрибани умумий ўрта таълим муассасаларида оммалаштириш;

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган фанларни, айниқса, биринчи босқичда математика, информатика, кимё, биология ва ўзбек тили (она тили ва давлат тили сифатида) фанлари учун ўқув-методик таъминотни яхшилаш ҳамда дарсликларнинг сифатли тайёрланишини таъминлаш;

ўқув-тарбия жараёнига "STEAM" фанларини (Science - табиий фанлар, Тechnology - технологиялар, Engineering - техник ижодкорлик, Аrt - санъат, Мathematics - математика) ўқитиш бўйича илғор педагогик технологиялар ва бошқа мақбул методикаларни жорий этиш;

Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари (KPI) асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фан методистлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш ва уларнинг рейтингини шакллантириш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2021 йил 1 апрелдан бошлаб Марказ директорининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра базавий лавозим маош миқдорлари олий таълим муассасаси ректорига, директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари - олий таълим муассасаси проректорига, таркибий бўлинмалар бошлиқлари - олий таълим муассасасининг факультет деканига, методистларининг иш ҳақи миқдори - олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади;

Марказ таълим сифатини ошириш мақсадида қўшимча равишда ишга жалб қилиш бўйича юқори малакали мутахассислар, шу жумладан, хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошлар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар имзолаши мумкин;

умумий ўрта таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш, экспертизадан ўтказиш ва тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси бюджет ва айланма маблағлари ҳисобидан Республика таълим маркази учун очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали молиялаштирилади.


3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар;

республика илмий-тадқиқот лойиҳа грантлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари;

шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Марказга шартнома асосида қуйидаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи берилсин:

халқаро таълим платформаларида мавжуд бўлган электрон ресурсларни, шу жумладан, умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог кадрлари учун ўқув-методик ресурслар, мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган видеодарслар, таълим билан боғлиқ ўйинлар ва бошқа маҳсулотларни маҳаллийлаштириш йўналишида бепул ва пулли хизматлар кўрсатиш;

нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари томонидан тавсия этилган ўқув режаси ва дастурлари, дарсликлар ҳамда ўқув-методик ресурсларни амалиётда қўллаш юзасидан илмий хулосалар бериш.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

бир ой муддатда Марказнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, унинг Низоми, тузилмасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

икки ой муддатда Марказ ходимларининг таркибини танқидий кўриб чиқиб, Марказга юқори малакали ва илмий салоҳиятли кадрларни жалб қилсин, бунда беш йилдан кам бўлмаган педагогик ёки таълим соҳасидаги бошқарув органларида иш стажига эга бўлган мутахассисларни ишга қабул қилиш амалиётини йўлга қўйсин;

умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури, дарслик ва ўқув-методик мажмуалар, ўқитиш методикаси ва баҳолаш, замонавий таълим муҳитини татбиқ қилиш бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг (кейинги ўринларда - таянч мактаб) Марказга бириктирилишини таъминласин;

таянч мактабда STEAM таълими лабораториясини ташкил этсин ва унда илғор хорижий давлатларнинг таълим технологияларини синовдан ўтказиш амалиётини йўлга қўйсин;

Тошкент шаҳрининг, Яккасарой туманидаги, Бобур кўчаси 9-уй манзилида жойлашган ўзига тегишли бинонинг моддий-техник ҳолатини давлат-хусусий шериклик асосида тубдан яхшилаш ва унга Марказни жойлаштириш чораларини кўрсин.


6. Қуйидагилар:

Умумий ўрта таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш учун тузувчиларни танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Умумий ўрта таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш, уларга тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқув-методика марказини белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Таълим марказига айлантирсин:

Қорақалпоғистон Республикаси Таълим марказининг директори, директор ўринбосари ва методистларининг ойлик иш ҳақлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази методистларининг ойлик иш ҳақига тенглаштириб борилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштиришни 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 февраль




























Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск