язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Америка Қўшма Штатлари/ Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ҳукуматлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзаро англашув тўғрисида Меморандум (Вашингтон, 2001 йил 30 ноябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари

ҳукуматлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни

янада ривожлантириш ва Ўзбекистонда иқтисодий

ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасида

ўзаро англашув тўғрисида

МЕМОРАНДУМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати,

икки давлат ўртасида мақсадларининг муштараклиги асосида халқаро терроризмга қарши кураш, экстремизмнинг ижтимоий, иқтисодий ва молиявий манбаларини йўқ қилиш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаш борасида сифат жиҳатдан янги, узоқ муддатли муносабатлар ривожланиб бораётганини юқори баҳолаган ҳолда;

икки давлат ўртасида сиёсий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаган ҳолда;

Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотларини изчил амалга оширишни таъминлаш муҳимлигини эътироф этиб ҳамда бу соҳаларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш лозимлигини қайд этиб;

Ўзбекистон Республикасининг ўз и

...