ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Монополияга қарши қонунчиликнинг умумий қоидалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2021 й. 114-сон "Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2021 й.

N 114



МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ

КОМПЛАЕНС ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиш хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишга оид самарали тизимни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига (кейинги ўринларда - Фармон) мувофиқ фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиш хавфини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими (монополияга қарши комплаенс):

2021 йил 1 январдан тажриба (синов) тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳамда Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналарда;

2022 йил 1 январдан табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

а) монополияга қарши комплаенс тизими фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар хавфини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган ички ташкилий чора-тадбирлар ва таомилларни ўз ичига олади;

б) қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг эҳтимолий бузилиш хавфларини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда уни бошқариш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш ва мониторинг қилиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг ҳамда уларнинг раҳбарлари томонидан ўз вазифаларини бажариш жараёнида рақобатга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг олдини олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигини баҳолаш ва таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ходимларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш ва мунтазам равишда ушбу йўналиш бўйича уларнинг малакасини ошириш юзасидан ўқитиш йўли билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига доир фикрларини ривожлантириш.


3. Қуйидагилар:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига ички мувофиқликни таъминлашни назарда тутувчи Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 мартдаги

114-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда

монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбир номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


I. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС МАДАНИЯТИ

ВА СИЁСАТИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

1

Монополияга қарши комплаенс фаолиятини ташкил этиш.


Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар, табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда (кейинги ўринларда - хўжалик юритувчи субъектлар) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш.


2021-2024 йй.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, "Uzbekistan Airways" АЖ, "Кварц" АЖ, "Асака" акциядорлик тижорат банки, "UzAuto motors" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Навоийазот" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Қизилқумцемент" АЖ, хўжалик юритувчи субъектлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги


2

Хавфларни баҳолаш тартибини ташкил этиш.


Хавфларни баҳолаш тартиб қоидалари бўйича ички низомлар ва (ёки) кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

апрель


Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, "Uzbekistan Airways" АЖ, "Кварц" АЖ, "Асака" акциядорлик тижорат банки, "UzAuto motors" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Навоийазот" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Қизилқумцемент" АЖ, хўжалик юритувчи субъектлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги


3

Жамиятда рақобат маданияти ва рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш.


1. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий қилиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренинглар ўтказиш.


2021 йил

апрель-май


Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги


2. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ижросини мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлаш, монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартибини назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиш.


2021 йил

апрель

3. Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда илғор хорижий тажрибага асосан монополияга қарши комплаенснинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 январга

қадар

4. Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларига монополияга қарши комплаенс тизимни жорий этиш соҳасидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотлари ва бошқа халқаро институтларнинг техник кўмагидан фойдаланган ҳолда халқаро экспертлар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.


Доимий

II. РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЗИД ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР ХАВФЛАРИНИ БАҲОЛАШ

4

Барча фаолият турлари бўйича монополияга қарши хавфларни баҳолаш ва комплаенс хавфларини минималлаштириш.

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини ("йўл харитаси") ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

декабрь ойи


Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, "Uzbekistan Airways" АЖ, "Кварц" АЖ, "Асака" акциядорлик тижорат банки, "UzAuto motors" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Навоийазот" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Қизилқумцемент" АЖ, хўжалик юритувчи субъектлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги


5

Йўл харитасида белгиланган бандларнинг бажарилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш.

1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини ("йўл харитаси") ишлаб чиқиш ва унинг бажарилиши бўйича доимий равишда мониторинг ишларини олиб бориш.


2. Рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиёти тўғрисида доимий равишда маълумот тўплаш ва натижаларга кўра уларда рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиётидаги ўзгаришлар ва асосий жиҳатлар бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш.


3. Рақобат қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллаш амалиётидаги натижаларни муҳокама қилиш ва учрашувларини ўтказиш.


Доимий


Монополияга қарши курашиш қўмитаси


III. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНСНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

6

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.


Монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

апрель


Монополияга қарши курашиш қўмитаси


7

Монополияга қарши комплаенснинг самарадорлигини мониторинг қилиш.


1. Монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот тайёрлаш:

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонун бузилиши хавфини баҳолаш натижалари тўғрисида;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида;

монополияга қаршик омплаенснинг асосий кўрсаткичларига эришиш тўғрисида;

монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш тўғрисида.


Ҳар йили

15 декабрга

қадар


Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, "Uzbekistan Airways" АЖ, "Кварц" АЖ,

"Асака" акциядорлик тижорат банки, "UzAuto motors" АЖ,

"Ўзтрансгаз" АЖ, "Навоийазот" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Қизилқумцемент" АЖ, хўжалик юритувчи субъектлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги


2. Монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисоботни расмий веб-сайтга жойлаштириш ва монополияга қарши органга юбориш.


Ҳар йили

25 декабрга

қадар

8

Монополияга қарши комплаенсни амалга ошириш натижаларини баҳолаш.


1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш бўйича ҳаракатлар харитаси (йўл харитасини) амалга ошириш натижаларини ўрганиш.


2. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш орқали тавсиялар ишлаб чиқиш.


3. Монополияга қарши комплаенс кўрсаткичларининг бажарилиши ҳақидаги натижаларни баҳолаш.


Ҳар йили,

январь-

февраль


Монополияга қарши курашиш қўмитаси


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 март


























Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск