ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Монополияга қарши қонунчиликнинг умумий қоидалари /

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, юридик шахсларнинг бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.03.2021 й. 114-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 мартдаги

114-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика ижро этувчи ҳокимият органлари

ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар,

юридик шахсларнинг бирлашмаларида монополияга

қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг

ишлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қуйидагиларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритиш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришни амалга оширувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларида (кейинги ўринларда - республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар);

товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;

юридик шахсларнинг бирлашмаларида.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


монополияга қарши курашиш органи - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;


монополияга қарши комплаенс - фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими;

монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисобот - давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишини ташкил этиш ҳақидаги ахборотни ўз ичига оладиган ҳужжат;


масъул шахс (бўлинма) - республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмаси раҳбарига, хўжалик юритувчи субъектлар, ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига бевосита бўйсунадиган ва монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва унинг тегишли мониторингини, шунингдек, ишлашини таъминлаш учун масъул бўлган алоҳида таркибий бўлинма ёки шахс;

савдолар - товар ва хизматларни харид қилиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган таомиллар, шу жумладан, электрон савдо таомиллари;


хўжалик юритувчи субъектлар - товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахслар, охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар.

3. Мазкур Низом қуйидагилар учун татбиқ этилади:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар;

хўжалик юритувчи субъектлар;

юридик шахсларнинг бирлашмалари.

4. Қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши хатарларини бошқариш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солиш.


2-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС

ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш, унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида ташкилий тузилма, штатдаги ходимлари сони ва фаолият хусусиятига мувофиқ масъул шахс (бўлинма) тайинланади.

Хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритишини таъминлаш ва мониторинг қилиш ички аудит хизматига юкланиши мумкин.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда раҳбар томонидан ва хўжалик юритувчи субъектларда ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

6. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш масъул шахс (бўлинма) томонидан амалга оширилади.

7. Масъул шахс (бўлинма) қуйидагиларни амалга оширади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини мониторинг қилади;

фаолиятга тегишли материалларни таҳлил қилади (шу жумладан, рақобатни ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чеклайдиган нормаларни аниқлашга қаратилган ички ҳужжатларни хатловдан ўтказади), аниқланган камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган чораларни ишлаб чиқади;

рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

монополияга қарши комплаенс тизимининг фаолият юритиши билан боғлиқ масалалар бўйича бошқа тузилмавий бўлинмалар билан ўзаро алоқаларни мувофиқлаштиради;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиш билан боғлиқ ички ўрганиш ишларини ташкил этади;

монополияга қарши курашиш органи билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши бўйича ўзаро ахборот алмашади;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш мақсадида бир йилга мўлжалланган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;

монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш бўйича ички низом ишлаб чиқади ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришларни мониторинг қилади, шунингдек, идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритади;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлайди, хатарлар билан боғлиқ ҳолатлар ҳисобини юритади ва юзага келиш эҳтимолини белгилайди;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятида рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини аниқлайди, бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларининг ходимларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар беради;

монополияга қарши комплаенс масалалари бўйича мунтазам равишда тренинглар ўтказади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини ўрганади ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган нормалар аниқланган тақдирда, бу ҳақда раҳбарни хабардор қилади;

давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари ўзларининг ҳудудий бўлинмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишини ташкил этади;

ҳар йили биринчи февралга қадар монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларининг раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этади.

8. Масъул шахснинг (бўлинманинг масъул ходимларининг) лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши:

республика ижро этувчи ҳокимият органида - раҳбар томонидан;

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий органларида - мазкур органларининг раҳбарлари томонидан;

маҳаллий давлат ҳокимият органларида - вилоят, туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимият органи раҳбари томонидан;

юридик шахслар бирлашмаларида - раҳбар томонидан;

хўжалик юритувчи субъектда - ижро этувчи орган томонидан кузатув кенгаши (агар мавжуд бўлса) билан келишилган ҳолда, монополияга қарши органни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Бунда монополияга қарши органни хабардор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

республика ижро этувчи ҳокимият органи - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасини;

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаларига хабарнома юборади.

Масъул шахс (бўлинма) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, юридик шахслар бирлашмаларида раҳбарга, хўжалик юритувчи субъектда ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига (агар мавжуд бўлса) бўйсунади ва ҳисобдор бўлади.

9. Масъул шахс (бўлинманинг масъул ходимлари) лавозимига номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

иқтисодиёт, бошқарув тизими (менеджмент), ҳуқуқ ёхуд республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

устувор равишда комплаенс, хатарларни бошқариш, ички аудит ёхуд давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятини юридик таъминлаш йўналишлари бўйича камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги.

10. Монополияга қарши курашиш органи:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва фаолиятини юритишда ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича бир йилга мўлжалланган "йўл харитаси"нинг ишлаб чиқилишида кўмаклашади;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича "йўл харитаси"ни амалга ошириш натижаларини ўрганади;

монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиш натижаларини баҳолайди;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан тақдим этилган монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни ўрганади ҳамда камчиликлар ва қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар юридик шахслар бирлашмаларига тегишли огоҳлантиришлар беради;

консалтинг компанияларни жалб этган ҳолда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренингларни ташкил қилади;

монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлаш ва баҳолаш, монополияга қарши комплаенс тизими самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартиби ҳамда бошқа чора-тадбирларни назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиб тасдиқлайди, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларига етказади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштиради.


3-БОБ. РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИНГ

БУЗИЛИШИНИ АНИҚЛАШ


11. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлаш мақсадида масъул шахс (бўлинма) томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишига ёки бозорда рақобатни чеклашга олиб келадиган нормалар ва қоидаларни аниқлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш;

жорий этиладиган янги чекловлар, рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турлари, лицензияларни, шунингдек, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ёки шартларни ҳамда техник тартибга солиш талабларининг жорий этилишини ўрганиш;

энг яхши таклифларни танлаш, тендер, аукцион, биржа ва бошқа савдоларга қўйиладиган монополияга қарши талабларга амал қилинишини таҳлил қилиш;

давлат харидларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

аниқланган рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини таҳлил қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини мониторинг ва таҳлил қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш;

хўжалик юритувчи субъект томонидан ўзининг устун ҳолатини суиистеъмол қилишга, монопол юқори ёки монопол паст нархларни ўрнатишга, контрагентларга манфаатсиз ва чекловчи шартнома шартларини мажбуран қабул қилдиришга, тил бириктиришлар, келишувлар ва келишилган ҳаракатларни аниқлаш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг товар бозорига киришига тўсиқлар яратишга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни ўрганиш;

хўжалик юритувчи субъектнинг рақобат тартиб-таомилларини, шу жумладан, энг яхши таклифларни танлашда, тендерларда, аукционларда, биржаларда ва бошқа савдоларни ўтказиш ва уларда қатнашиш бўйича талабларга амал қилишини ўрганиш;

вужудга келиш эҳтимоли бўлган монополияга қарши хатарларни таҳлил қилиш ва уларнинг рўйхатини комплаенс-хатарлар харитаси кўринишида тузиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш.

республика ижро этувчи органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, монополияга қарши комплаенс тизимининг самарали ишлашига қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.

12. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш бўйича аниқланадиган хатарлар масъул шахс (бўлинма) томонидан мазкур низомга иловага мувофиқ даражалар бўйича тақсимланади.

13. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарлари бўйича ўтказилган баҳолаш ишлари асосида масъул шахс (бўлинма) томонидан хатарлар тавсифи тузилади, унга хатарларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шартларини баҳолаш ишлари ҳам киритилади.

14. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.


4-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС

ТИЗИМИНИНГ ИШЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ


15. Масъул шахс республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар белгиланади.

16. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси монополияга қарши орган томонидан ишлаб чиқилади.

17. Масъул шахс (бўлим) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг эришилган асосий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолайди (йилда камида бир марта).

18. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларга эришилгани тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.


5-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС

ҲАҚИДАГИ ҲИСОБОТ


19. Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарлари бўйича ўтказилган баҳолашишларининг натижалари ҳамда камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши;

монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларига эришилгани ҳақидаги ахборот.


20. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан тасдиқланган монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот ўзларининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва уч иш куни ичида монополияга қарши органга юборилади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур низомни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Мазкур низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари

талабларининг бузилиш даражаси бўйича

НАМУНАВИЙ ХАВФЛАР ТАСНИФИ*

Эҳтимолликни

баҳолаш (юз бериш

эҳтимоллари)


Оқибатлар даражаси


Паст


Ўртача


Юқори


Юқори эҳтимоллик





Ўртача эҳтимоллик





Паст эҳтимоллик





        

*) Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш даражаси бўйича хавфлар таснифи тавсиявий аҳамиятга эга бўлиб, бозор фаолиятининг ўзига хос хусусиятига қараб ўзгартирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 март















































Время: 0.1223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск