язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида 1998 - 2007 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик Дастури (Тошкент, 1998 йил 12 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси

ўртасида 1998 - 2007 йилларга мўлжалланган иқтисодий

ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Шартномага илова



Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси

ўртасида 1998 - 2007 йилларга мўлжалланган

иқтисодий ҳамкорлик


ДАСТУРИ


Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси анъанавий иқтисодий шериклар ҳисобланадилар. Икки мамлакат ҳамкорлиги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги хўжалик алоқаларининг муҳим таркибий қисмидир. Бироқ давлатчиликни шакллантириш, иқтисодиётларни ислоҳ қилиш жараёнлари ва ташқи иқтисодий алоқалар тарзининг ўзгариши икки мамлакат иқтисодий ўзаро таъсирини сусайтирди. Бозор механизмлари қарор топиши билан бир вақтда хўжалик ва кооператив алоқалар бузила борди, товар айланиши қисқариб, унинг таркиби ёмонлашди. Мавжуд муаммолар ҳозирги вақтда мамлакатларнинг иқтисодий ривожлантиришини объектив тўхтатиб турибди ва ўзаро фойда ва тенг ҳуқуқлиликка асосланган иқтисодий муносабатларнинг янги шароитларига адекват йўналишларини ишлаб чиқишни талаб қиляпти. Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида 1992 йил 30 майдаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий интеграция тўғрисида 1994 йил 2 мартдаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентларининг 1998 йил 6 майдаги Қўшма Баёноти, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида 1998 - 2007 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик дастури (бундан

...