Экспортно-Импортные Операции

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.02.2021 й. 101-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 25 февралдаги

101-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом божхона аудитини ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


божхона аудити - товарларни чиқаришга рухсат берилгандан сўнг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилганлигини ваколатли шахслар томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар билан солиштирган ҳолда ўрганиш ва текширишга асосланган божхона назорати шакли;


божхона органи қарори - божхона органи (божхона пости бундан мустасно) томонидан ўз ваколатлари доирасида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма шаклда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат;


божхона органи мансабдор шахси - ваколатли шахсга нисбатан божхона аудитини амалга ошириш вазифаси юкланган божхона органи ходими;


ваколатли шахс - товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ҳар қандай шахс;


камерал божхона аудити - божхона аудитини ваколатли шахснинг иш жойи ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудудга бормаган ҳолда амалга ошириш;


сайёр божхона аудити - божхона аудитини ваколатли шахснинг иш жойи ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудудда ёхуд товарлар жойлашган жойда амалга ошириш.


3. Божхона аудити ваколатли шахсга нисбатан қуйидагиларни ўрганиш ва текшириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга қаратилади:

товарларни муайян божхона режимига жойлаштиришнинг қонунийлиги;

божхона декларациясида қайд этилган маълумотларнинг тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мослиги;

божхона юк декларациясида расмийлаштирилган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодига мувофиқ тўғри таснифланганлиги;

маълум қилинган божхона қийматининг ҳаққонийлиги;

божхона тўловларининг тўғри ҳисобланганлиги ва ундирилганлиги;

товарларга нисбатан тариф преференцияларининг тўғри қўлланилганлиги;

божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тўғри қўлланилганлиги, товарлардан фойдаланиш бўйича чекловларга риоя этилганлиги ёки улардан белгиланган мақсадда фойдаланилганлиги;

шартли чиқариб юборилган товарлар бўйича белгиланган чекловларга риоя этилганлиги;

товар ва транспорт воситалари сақланадиган жойларга чиққан ҳолда, улар бўйича амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги;

божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва мажбуриятларга риоя этилганлиги.


4. Божхона аудитида ваколатли шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат божхона қўмитаси) "Bojxona auditi" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Bojxona auditi" тизими) орқали танланади.

"Bojxona auditi" тизими орқали божхона аудитини амалга ошириш вазифаси юкланган божхона органи мансабдор шахслари автоматик тарзда тақсимланади.

Сайёр божхона аудитини амалга ошириш вазифаси юклатилган божхона органи мансабдор шахслари ҳақидаги маълумотлар сайёр божхона аудитини ўтказиш тўғрисида божхона органи қарори билан тасдиқланади.

Божхона аудити мустақиллик, холислик, профессионал малакалилик ва махфийлик принциплари асосида амалга оширилади.


5. Божхона аудити қуйидаги ваколатли шахсларга нисбатан ўтказилади:

декларант;

ташувчи;

божхона омбори бўлмаган жойларда товарларни божхона назоратида сақлаётган шахс;

божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва эркин омбор эгалари;

импортчи, юкни қабул қилувчи, товарларга нисбатан молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахслар;

товарлар чиқариб юборилгандан кейин уларни сотиб олувчилар;

ваколатли иқтисодий оператор;

ваколатли шахснинг барча молиявий ва ҳуқуқий мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахслар.


6. Божхона аудитини амалга ошириш жараёнига, заруратга кўра, махсус билим ва кўникмаларга эга, холис, аудит натижаларидан манфаатдор бўлмаган мутахассислар жалб қилиниши мумкин.


7. Божхона аудити товарларнинг божхона назорати остида бўлиш муддати тугаган пайтдан эътиборан уч йил давомида амалга оширилиши мумкин.

Ваколатли шахснинг айнан бир товарига нисбатан такрорий божхона аудити ўтказилишига йўл қўйилмайди.


8. Божхона аудити камерал ва (ёки) сайёр шаклда ўтказилади.


9. Божхона аудити мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.


10. Ушбу Низомда белгиланган тартибда божхона органлари томонидан ўтказиладиган божхона аудити бўйича тузиладиган ҳужжатлар "Bojxona auditi" тизимида қайд этиб борилади.



2-БОБ. КАМЕРАЛ БОЖХОНА АУДИТИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Камерал божхона аудитини ўтказиш учун "Bojxona auditi" тизимидаги қуйидагилар асос бўлади:

божхона органлари ахборот дастурларининг маълумотлари таҳлили натижасида камерал божхона аудитини ўтказиш бўйича аниқланган хавф даражалари;

хорижий давлатларнинг тегишли органларидан олинган маълумотларнинг божхона органларидаги маълумотларга мос келмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида назарда тутилган божхона назорати шакллари ўтказилиши натижалари бўйича божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мумкин деб ҳисобланганда;

ваколатли вазирлик ва идораларга сўровномалар юбориш натижаси бўйича олинган маълумотларнинг божхона органларидаги маълумотларга мувофиқ эмаслиги.


12. Камерал божхона аудитини ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.

Камерал божхона аудитини ўтказиш муддати Давлат божхона қўмитаси раиси (раис ўринбосари) ёки ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг (кейинги ўринларда - божхона органи раҳбари) рухсати билан қуйидаги муддатларгача тўхтатиб турилиши мумкин:

божхона органи мансабдор шахсининг ташаббуси билан тайинланган экспертизалар, сўровномалар юзасидан жавоблар, шунингдек, мутахассис хулосаси олингунга қадар;

ваколатли шахс ўз юридик манзилида бўлмаганда ва (ёки) топилмаганда, унинг манзили топилгунчава (ёки) аниқлангунча;

ваколатли шахс чет элга чиқиб кетганда, чет элдан қайтгунга қадар;

ваколатли шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши юзасидан қарор қабул қилингунга қадар.

Тўхтатиб турилган муддат камерал божхона аудитини ўтказишнинг умумий муддатига киритилмайди.


13. Тайинланган камерал божхона аудитини ўтказиш муддати бир марта ҳамда ўн иш кунидан ошмаган муддатга божхона органи раҳбарининг рухсати билан қуйидаги асосларга кўра узайтирилиши мумкин:

камерал божхона аудити жараёнида ўрганилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳажмининг кўплиги сабабли божхона аудитини ўтказиш учун белгиланган муддатнинг етарли эмаслиги;

яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларнинг, товарлар ҳаракати ҳисобини юритишда фойдаланилаётган ва бухгалтерлик ҳисоботлари акс этган дастурий таъминотлардаги электрон ахборот ташувчиларнинг қайта тикланиши;

хорижий тилда тақдим этилган ҳужжатларни таржима қилиш (ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари шаклида ёки нотариал тарзда тасдиқланган шаклда бўлиши мумкин).

Бошқа асосларга кўра камерал божхона аудитини ўтказиш муддатини узайтиришга йўл қўйилмайди.

Божхона аудити муддатини узайтириш тўғрисида ваколатли шахсга бир иш куни ичида узайтириш муддати ва асослари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.


14. Камерал божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда божхона органи мансабдор шахси томонидан тузилади.

Камерал божхона аудити тайинланганлиги тўғрисидаги хабарномада ваколатли шахс номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, камерал божхона аудитини ўтказиши белгиланган божхона органи мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, божхона аудитининг вазифаси, ўтказиш муддати ва даври кўрсатилади.


15. Божхона органи хабарномада қуйидагиларни сўраб олади:

товар ва транспорт воситаларига тегишли бўлган ҳужжатлар (товарларни буюртма қилиш, сотиб олиш, қайта сотиш, ишлаб чиқариш, юклаш, ташиш ҳамда жўнатиш билан боғлиқ ҳужжатлар);

олиб кириладиган ва (ёки) олиб чиқиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари;

товарларга нисбатан тариф преференцияларини қўллаш учун асос бўлган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг асл нусхаси;

ташқи савдо фаолиятида валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар;

ваколатли шахснинг банк операцияларига оид ҳужжатлар;

ваколатли шахснинг фаолият тури ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига оид ҳужжатлар.


16. Божхона органи камерал божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани ваколатли шахсга камерал божхона аудитини ўтказиш белгиланган кундан эътиборан етти кун олдин ваколатли шахснинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

Агар ваколатли шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хабарнома почта орқали буюртма хат билан юборилади. Шунингдек, хабарнома ваколатли шахсга шахсан топширилиши мумкин.


17. Хабарномада назарда тутилган ҳужжатлар ва тушунтиришлар божхона органига хабарнома олинган кундан эътиборан уч кун ичида қоғоз шаклида тақдим этилади ёки ваколатли шахс хабарномада талаб этилган ҳужжатларга эга эмаслиги ҳақида хабарнома юборган божхона органини хабардор қилади.

Агар талаб этиладиган ҳужжатларни ва тушунтиришларни уч кун ичида тақдим этишнинг имкони бўлмаса, ваколатли шахс хабарномани олган кундан эътиборан уч кун муддатда божхона органига илтимоснома билан мурожаат қилганда, ҳужжатларни тақдим этиш муддати яна уч кунга узайтирилиши мумкин.

Ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаси камерал божхона аудити якунлангандан сўнг ваколатли шахсга қайтарилади, божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолатлар бундан мустасно.


18. Тайинланган камерал божхона аудити доирасида ваколатли шахс томонидан божхона органи хабарномасида белгиланган муддатда ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларнинг тақдим этилмаслиги ваколатли шахснинг барча ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ операцияларига нисбатан келгусида божхона назорати шаклларини хавф даражаси юқори кўрсаткичга ўтказиш ва унга нисбатан божхона назоратининг барча шаклларини қўллашга, божхона органларидаги мавжуд ҳ

...
Время: 0.0534
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск