язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Украина Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида 1999 - 2008 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури (Киев, 7 октябрь, ЎзР ва Украина ўртасида дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги 1998 йил 19 февралда имзоланган Шартнома қоидалари асосида ишлаб чиқилган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Украина ўртасида 1999 - 2008 йилларга

мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик

ДАСТУРИ


Ўзбекистон Республикаси билан Украина йирик стратегик шериклар ҳисобланадилар.

Икки давлатнинг ўзаро иқтисодий манфаатлари энг аввало тарихан шаклланган ишлаб чиқариш кооперация ва технологик алоқаларнинг иқтисодиётнинг қарийб барча тармоқларида юксак даражада шаклланганлиги ҳамда янги шароитларга мувофиқ ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли иқтисодий ҳамкорликни бундан кейин ҳам ривожлантиришга биргаликда интилаётганликлари билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида 1998 йил 19 февралда имзоланган Шартнома ушбу ишларни биргаликда чуқурлаштириш учун асос бўлди. Мазкур Шартнома қоидалари негизида Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида 1999 - 2008 йилларга мўлжалланган ушбу иқтисодий ҳамкорлик Дастури (бундан кейин - "Дастур") ишлаб чиқилди.



I. Дастурнинг мақсади ҳамда вазифалари


Дастур Ўзбекистон Республикаси ва Украина томонидан икки мамлакат хўжалик юритиш субъектларига узоқ муддатли асосда давлат кўмагини беришда келишилган ўзаро фойдали иқтисодий ва илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришга, миллий иқтисодиётлар етакчи тармоқларининг ишлаб чиқариш ҳамкорлигида, жиддий ривожланишга шу асосда ўзаро товар айланишининг ўсишига, шунингдек иккала давлат халқларининг маънавий-маданий эҳтиёжларини қондириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича келишилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бунга эришиш учун Дастур Ўзбекистон Республикаси ва Украина давлат органлари қуйидаги асосий йўналишлар бўйича биргаликда иш олиб боришини тақозо этади:

- ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича лойиҳа ва дастурларини шакллантириш;

- мамлакатлар ўртасида товар айланишини интенсификациялаш орқали хўжалик юритиш субъектларининг транспорт харажатларини камайтириш;

- хўжалик юритувчи субъектларга ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни ривожлантириш учун инвестицияларни кўпайтириш, фан ва илғор технологиянинг энг янги ютуқларини жорий этиш, тайёрланаётган маҳсулот сифати ошириш;

- миллий қонунлар ва норматив ҳужжатлар асосида

...