ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.03.2021 й. 120-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 мартдаги

120-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари

берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул

мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган ҳамда Зулфия номидаги ва "Мард ўғлон" давлат мукофотлари (кейинги ўринларда - давлат мукофотлари) берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом давлат мукофотлари, гувоҳнома ва диплом тайёрлаш харажатларини молиялаштириш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. БИР ЙЎЛА ТЎЛАНАДИГАН ПУЛ

МУКОФОТЛАРИ МИҚДОРИНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


3. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларининг миқдори ушбу Низомга 1-иловада келтирилган миқдорларга мувофиқ аниқланади.


4. Бир йўла тўланадиган пул мукофотининг миқдори тақдирлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ёки Олий Мажлис палаталарининг қарори (кейинги ўринларда - тақдирлаш тўғрисидаги қарор) қонуний кучга кирган пайтда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари, давлат бошқаруви органлари, ҳарбий бўлинмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижодий жамоалар ҳамда бошқа юридик шахслар, шунингдек чет эл юридик шахслари давлат мукофотлари билан тақдирланганда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тўланмайди.


6. "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақи ёки пенсиясига қўшимча равишда иш берувчи ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорида устама ҳақ оладилар.



3-БОБ. БИР ЙЎЛА ТЎЛАНАДИГАН ПУЛ

МУКОФОТЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


7. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси тақдирлаш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг беш иш куни давомида зарур маблағларни ҳисоблаб, олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини расмийлаштириб бериш юклатилган АТ "Халқ банки"нинг тегишли туман бўлимига (филиалига) (кейинги ўринларда - масъул банк бўлими) ўтказади.


9. Масъул банк бўлими тақдирлаш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг етти иш куни давомида олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини расмийлаштиради.

Банк бўлими томонидан олувчининг номига ёзиб берилган ҳисоб-китоб чеклари уларни давлат мукофотлари берилган шахсларга топширишни ташкиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга юборади.


10. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларига асосан АТ "Халқ банки"нинг барча филиаллари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш банкнинг бошқа бўлими томонидан амалга оширилганда, унинг харажатлари тўланган ҳисоб-китоб чеклари ва реестрлари асосида масъул банк бўлими томонидан қопланади.


11. Шахс вафот этгандан кейин мукофотланган тақдирда бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланган шахснинг яқин қариндошларидан бирига тўланади.

Агар мукофотланган шахснинг яқин қариндошлари йўқ бўлса, бир йўла тўланадиган пул мукофоти тўланмайди ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига қайтарилади.



4-БОБ. БИР ЙЎЛА ТЎЛАНАДИГАН ПУЛ

МУКОФОТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


12. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Молия вазирлиги томонидан бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тасдиқлаш пайтида режалаштирилади ва тақдирлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига қараб йил давомида аниқлаштириб борилади ҳамда аниқ мақсадли ҳисобланади.


13. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси томонидан амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли харажатлар таснифида акс эттирилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

15. Ушбу Низом қоидаларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Бир йўла тўланадиган пул мукофотларининг

МИҚДОРЛАРИ


N

Давлат мукофоти номи

Бир йўла тўланадиган

пул мукофоти миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдорининг

баравари)

1

"Мустақиллик" ордени

75

2

"Амир Темур" ордени

70

3

"Жалолиддин Мангуберди" ордени

65

4

"Буюк хизматлари учун" ордени

60

5

"Эл-юрт ҳурмати" ордени

50

6

"Фидокорона хизматлари учун" ордени

45

7

"Меҳнат шуҳрати" ордени

40

8

"Фахрий мураббий" ордени

40

9

1-даражали "Соғлом авлод учун" ордени

40

10

2-даражали "Соғлом авлод учун" ордени

25

11

1-даражали "Шон-шараф" ордени

40

12

2-даражали "Шон-шараф" ордени

20

13

"Дўстлик" ордени

30

14

"Олий Даражали Дўстлик" ордени

200

15

"Мардлик" ордени

15

16

1-даражали "Саломатлик" ордени

30

17

2-даражали "Саломатлик" ордени

25

18

"Содиқ хизматлари учун" медали

10

19

"Келажак бунёдкори" медали

10

20

"Жасорат" медали

10

21

"Соғлом турмуш" медали

10

22

"Шуҳрат" медали

5

23

Зулфия номидаги Давлат мукофоти

50

24

"Мард ўғлон" Давлат мукофоти

50




Низомга

2-ИЛОВА



Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси

Бир йўла тўланадиган пул мукофотини ҳисоблаб, олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини расмийлаштириб бериш юклатилган АТ "Халқ банки"нинг тегишли туман бўлимига (филиалига) (кейинги ўринларда - масъул банк бўлими) ўтказади.

Тақдирлаш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг беш иш куни давомида



2-босқич

Масъул банк бўлими

Бир йўла тўланадиган пул мукофотини олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини расмийлаштиради ҳамда уларни давлат мукофотлари берилган шахсларга топширишни ташкиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга юборади.

Тақдирлаш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг етти иш куни давомида

  


3-босқич

АТ "Халқ банки"нинг барча филиаллари

Бир йўла тўланадиган пул мукофотини олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларига асосан бир йўла тўланадиган пул мукофоти тўловини амалга оширади.

Мурожаат этилган вақтнинг ўзида


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 март





































Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск