ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2021 й. ПҚ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2021 й.

N ПҚ-5016



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчи ва ходимларини, ички ишлар органлари сафдорлар таркиби ҳамда вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини (кейинги ўринларда - ҳарбий хизматчи ва ходимлар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, ўқув жараёнини замонавий ахборот ва педагогик технология воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлигининг:

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри "Хўжайли" гузаридаги "Қизкетган" қўрғонида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 81416-ҳарбий қисми ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказини ташкил этиш;

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги А.Қодирий кўчаси, 43-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси балансидаги Автохўжалик ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув марказини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона ўқув марказини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона минтақавий ўқув марказига айлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Даштобод ўқув марказини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жиззах минтақавий ўқув марказига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг (кейинги ўринларда - минтақавий ўқув марказлари) асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчи ва ходимларини, ички ишлар органлари сафдорлар таркибини маъмурий-ҳуқуқий, жамоат тартибини сақлаш, касбий ва психологик тайёргарлик, жанговар махсус тайёргарлик бўйича бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

ҳарбий хизматчи ва ходимларни ватанпарварлик, Ватанига ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш, уларда одоб-ахлоқ фазилатларини шакллантириш;

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамоат тартиби ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга қодир бўлган, билимли, маънавий етук, жисмонан соғлом, хизмат бурчини виждонан бажара оладиган фаол ҳарбий хизматчи ва ходимларни тарбиялаш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари учун малакали мутахассислар тайёрлаш;

қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши кураш муаммолари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда амалий таклифлар, тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;

ҳарбий хизматчи ва ходимларни зиммасига юкланган хизмат вазифаларини бажаришлари учун зарур бўлган назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни пухта эгаллаш имконини берадиган зарур шарт-шароитлар яратиб бериш;

ўқув жараёнига ўқитишнинг илғор услуб ва шаклларини, замонавий ахборот технологиялари воситаларини жорий қилиш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг белгиланган вазифаларни ҳал этишга амалий йўналтирилганлигини таъминлаган ҳолда, ўқув-тарбия жараёнини узлуксиз равишда такомиллаштириб бориш;

ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг малакасини оширишда ўқитишнинг онлайн шаклини кенг қўллаш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг таълим муассасалари ўртасида доимий равишда илмий ва амалий тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказларининг штатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг умумий штат бирликларини қайта тақсимлаш ҳисобидан ташкил этилади;

б) минтақавий ўқув марказлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга ҳамда банк муассасаларида шахсий ҳисобварақларига эга бўлади;

в) минтақавий ўқув марказларида ҳарбий хизматчи ва ходимларни ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва қоровуллик қўриқлаш бўлинмаларининг мутахассисларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда ташкил этилади:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув маркази - Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона минтақавий ўқув маркази - Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жиззах минтақавий ўқув маркази - Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази - Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;

г) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув марказида ўқиш 2022 йилнинг 1 мартидан ташкиллаштирилади;

д) вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган, қоровуллик қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш пуллик-шартнома асосда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан белгиланадиган ставкалар (тарифлар) бўйича амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг умумий штат бирликлари доирасида минтақавий ўқув марказларининг ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартириш киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан қўриқлаш бўлинмалари учун мутахассисларни ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадида минтақавий ўқув марказларининг моддий-техник ва ўқув-машғулот базаларини мустаҳкамлаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга ошириш.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида ҳамда вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети минтақавий ўқув марказларининг раҳбарлари ва педагогларининг ҳарбий-илмий ва илмий-педагогик фаолиятини умумий мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослашган ўқув маркази Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчилар ва ходимларни тайёрлаш бўйича таянч бўлинма ҳисобланади;

минтақавий ўқув марказлари филиал сифатида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослашган ўқув марказига бириктирилади, унга минтақавий ўқув марказларининг ўқув-услубий таъминоти ҳамда ўқув-тарбиявий жараёнга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилади;

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ва Ихтисослашган ўқув маркази минтақавий ўқув марказларининг ўқув-тарбия жараёнларини биргаликдаги доимий (узлуксиз) мониторингини ташкил этади, унинг натижаларига кўра ҳар ярим йилда камида икки маротаба ўқув марказларининг шахсий таркиби билан ўқув-услубий мажлислар ўтказиш, мутахассисларни тайёрлашга бўлган замонавий талаблар ва илғор чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқув дастурларига тегишли ўзгартишлар киритишни амалга оширади.

7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизмат мутахассислари минтақавий ўқув марказларининг ўқув-тарбия жараёнига жалб қилинишини;

минтақавий ўқув марказларида таълим жараёнининг сифатини ошириш, ўқув машғулотларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан шартнома асосида республиканинг етакчи олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, юқори малакали мутахассислари ҳамда экспертлари, шунингдек, захирадаги ҳарбий хизматчи ва ходимларни жалб қилинишини;

ҳарбий хизматчи ва ходимлар билан касбий, жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалий машғулотларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органлари ўқув объектларидан, ўқув моддий-техник базаларидан ҳамда дала ўқув майдонларидан (полигонларидан) бепул кенг фойдаланилишини таъминласин.


8. Белгилансинки:

2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув марказининг қурилиш, реконструкция ва ободонлаштириш бўйича ишлари ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий сектори, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

қурилиш даврида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув маркази вақтинча Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Шохидонтепа кўчаси, 126-уй манзилида жойлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасига моддий-техник ва ўқув-машқ базаларини мустаҳкамлаш, такомиллаштириш учун республиканинг давлат ва тижорат банкларидан кредит олишга рухсат берилади.

8-1. Таркибида қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига кейинги йил учун ушбу бўлинмалар мутахассисларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш режасини тақдим этиб борсин ва уларнинг қатъий ижросини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 март











































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск