язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Корея Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида капитал маблағларини рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим. (Имзоланди 17.06.1992й.)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида

капитал маблағларни рағбатлантириш

ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати (қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталадилар), иккала давлатнинг ўзаро манфаати йўлида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни истаб,

бир давлат инвесторларининг иккинчи давлат ҳудудидаги капитал маблағлари учун шарт-шароитларни вужудга келтириш ниятида, ва

мазкур Битим асосида капитал маблағларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бу соҳадаги амалий ташаббускорликни рағбатлантиришини эътироф этиб,

қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Аниқлашлар


Мазкур Битим мақсадлари учун:


1. "Капитал маблағ" атамаси Аҳдлашувчи бир Томоннинг инвестори иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қўйган мулкий бойликларнинг барча турларини англатади ва жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин фақат шулардангина иборат эмас:

а) кўчириб бўладиган ва кўчмас мол-мулк, шунингдек улар билан боғлиқ ҳар қандай мулкий ҳуқуқлар, чунончи гаров ҳуқуқи;

б) акциялар, омонатлар, облигациялар ёки компанияда, корхонада ёхуд қўшма корхонада иштирок этишнинг бошқа ҳар қандай шакллари;

в) пул маблағлари бўйича ёки иқтисодий қимматга эга бўлган ва капитал маблағга тегишли ҳар қандай мажбуриятлар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи;

г) интеллектуал мулкка, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқлари, товар белгиларига, патентларга, саноат намуналарига, техник жараёнларга, ноу- хау, савдога доир сирларга, сирларга, фирма номларига, шунингдек "гудвилл"га бўлган ҳуқуқлар;

д) қонунга асосланадиган ёки шартнома бўйича бериладиган ҳар қандай ҳуқуқлар, жумладан табиий ресурсларни қидириш, қазиб олиш, ишлов бериш ёки фойдаланиш ҳуқ

...