ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Корея Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида капитал маблағларини рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим. (Имзоланди 17.06.1992й.)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида

капитал маблағларни рағбатлантириш

ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати (қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталадилар), иккала давлатнинг ўзаро манфаати йўлида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни истаб,

бир давлат инвесторларининг иккинчи давлат ҳудудидаги капитал маблағлари учун шарт-шароитларни вужудга келтириш ниятида, ва

мазкур Битим асосида капитал маблағларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бу соҳадаги амалий ташаббускорликни рағбатлантиришини эътироф этиб,

қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Аниқлашлар


Мазкур Битим мақсадлари учун:


1. "Капитал маблағ" атамаси Аҳдлашувчи бир Томоннинг инвестори иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қўйган мулкий бойликларнинг барча турларини англатади ва жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин фақат шулардангина иборат эмас:

а) кўчириб бўладиган ва кўчмас мол-мулк, шунингдек улар билан боғлиқ ҳар қандай мулкий ҳуқуқлар, чунончи гаров ҳуқуқи;

б) акциялар, омонатлар, облигациялар ёки компанияда, корхонада ёхуд қўшма корхонада иштирок этишнинг бошқа ҳар қандай шакллари;

в) пул маблағлари бўйича ёки иқтисодий қимматга эга бўлган ва капитал маблағга тегишли ҳар қандай мажбуриятлар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи;

г) интеллектуал мулкка, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқлари, товар белгиларига, патентларга, саноат намуналарига, техник жараёнларга, ноу- хау, савдога доир сирларга, сирларга, фирма номларига, шунингдек "гудвилл"га бўлган ҳуқуқлар;

д) қонунга асосланадиган ёки шартнома бўйича бериладиган ҳар қандай ҳуқуқлар, жумладан табиий ресурсларни қидириш, қазиб олиш, ишлов бериш ёки фойдаланиш ҳуқ

...
Время: 0.0590
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск