язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Корея Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция (Тошкент, 1998 йил 11 февраль, 1998 йил 25 декабрдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея

Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама

солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад

ва сармоя солиқларини тўлашдан бош

тортишни бартараф қилиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати, иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш доираси


Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Аҳдлашувчи Давлатлар номидан ёки уларнинг маҳаллий ҳокимиятлари номидан олинаётган даромад ва сармоя солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва сармоя солиқларига умумий даромаддан, умумий сармоядан ёки даромад ёхуд сармоянинг бир қисмидан, бутун сармоядан ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар, шунингдек сармоя қийматининг ошишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.


3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар, жумладан қуйидагилардир:


а) Корея Республикасига нисбатан:

I) даромад солиғи;

II) корпоратив солиқ;

III) жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи;

IV) қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ундириладиган махсус солиқ (бундан кейин "Корея солиқлари" деб аталади);


b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

I) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадларидан олинадиган солиқ;

II) жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи;

III) мол-мулк солиғи (бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Конвенция, Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга айнан ёки қисман ўхшаш ва уларга қўшимча тарзда ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган барча муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) "КОРЕЯ" атамаси Корея Республикасининг ҳудудий денгизига ёндош, Корея Республикаси денгиз туби ва ерости ва уларнинг табий ресурсларига нисбатан Корея Республикасининг суверен ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган ва халқаро ҳуқуққа биноан белгиланган бўлиши ёки Корея Республикаси қонунларига биноан келгусида белгиланиши мумкин бўлган доирани ўз ичига олган ҳолда, Корея Республикаси ҳудудини англатади;


b) "ЎЗБЕКИСТОН" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси, улар доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини, шу жумладан, ерости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган, ҳудудий сувларини ва осмон кенгликларини ўз ичига олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини англатади;


с) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнга қараб Ўзбекистонни ёки Кореяни билдиради;


d) "солиқ" атамаси матндаги маъносига қараб Ўзбекистон солиғини ёки Корея солиғини англатади;


е) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини англатади;


f) "компания" атамаси корпоратив бирлашмани, Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига кўра ўзининг мақоми белгиланган ва солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган қўшма корхона ёки бошқа ташкилот бўлмиш ҳар қандай шахсни англатади;


g) "бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида фаолият кўрсатаётган корхонани англатади;


h) "миллий шахс" атамаси:

I) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни; ва

II) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат ва ассоциацияни англатади;


i) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида, автомобиль транспорти воситаларида ва темирйўл орқали ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасининг, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаларининг ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустасно;


j) "ваколатли орган" атамаси:

I) Кореяга нисбатан - Молия ва иқтисодиёт вазирини ёки унинг ваколатли вакилини; ва

II) Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисини ёки унинг ваколатли вакилини англатади.


2. Ушбу Конвенцияни Аҳдлашувчи Давлат қўллаганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан мазкур Давлат қонунларида эга бўлган маънони англатади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси шу Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий истиқомат жойи, бош ва асосий офиси жойлашган жойи, бошқарув жойи ва ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ бу атама ушбу Аҳдлашувчи Давлатда фақат ушбу Давлатда жойлашган манбалардан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.


2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:


а) у тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи

...