язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қозоғистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидa даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг икки ёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисида Битим (Aлмати, 1996 йил 12 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидa

даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг

икки ёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб, қуйидагиларни аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш доираси


Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Мазкур Битим ҳар қайси Аҳдлашувчи Давлат номидан унинг маъмурий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимиятлари томонидан ундириладиган даромад ва мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва мулк солиқларига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадларга солинадиган солиқлар, иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар, шунингдек мулк қийматининг ўсишидан олинадиган солиқлар киради.


3. Ушбу Битим қўлланиладиган солиқлар қуйидагилардир:


- Ўзбекистон Республикасида:

I) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадидан олинадиган солиқ;

II) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;

III) корхоналар мол-мулкидан олинадиган солиқ;

IV) жисмоний шахслар мол-мулкидан олинадиган солиқ (бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади).


- Қозоғистон Республикасида:

I) корхоналар фойдаси ва даромадларидан олинадиган солиқ;

II) жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ;

III) жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ (бундан кейин "Қозоғистон солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Битим мазкур Битим имзоланган санадан сўнг Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири томонидан олинадиган солиқларга қўшимча ёки мазкур модданинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган солиқлар ўрнига киритилган ҳар қандай муносиб, ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ўз солиқ қонунларида бўлган барча туб ўзгартишлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) "Ўзбекистон" ибораси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси мустақил ҳуқуқ ва юрисдикцияларни, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ерости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларни амалга ошириш мумкин бўлган ҳудудни, ички сув ҳавзаларини, улар тепасидаги ҳаво кенглигини англатади;

- "Қозоғистон" ибораси Қозоғистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Қозоғистон муайян мақсадлар учун суверен ҳуқуқларини ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган Қозоғистон солиқлари тартибга солиб турадиган қонунлар қўлланиладиган ҳудудий сувларни, шунингдек фавқулодда иқтисодий зонани ва континентал шельфни англатади;


б) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлат" иборалари матн мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ёки Қозоғистонни англатади;


в) "шахс" ибораси жисмоний шахсни, Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ тузилган ва солиқ солиш мақсадлари учун юридик шахс сифатида қараладиган ҳар қандай юридик шахс ва ҳар қандай бошқа шахслар бирлашмасини англатади;


г) "компания" ибораси даромад (фойда) солиғи солинадиган ҳар қандай корпоратив бирлашмасини ёки солиққа тортиш мақсадлари учун корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни, шу жумладан, ҳиссадорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ёки ҳар қандай бошқа юридик шахс ёки ташкилотни билдиради;


д) "Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси иборалари ўз ўрни билан Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхона ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;


е) "халқаро ташиш" ибораси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси томонидан амалга ошириладиган денгиз, дарё ёки ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, бундай ташишнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида амалга оширилиши ҳоллари бундан мустасно;


ж) "миллий шахс" ибораси:

I) Аҳдлашувчи Давлат фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

II) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган

...