язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 8 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида

даромадларга икки томонлама солиқ

солишга йўл қўймаслик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати, даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида Битим тузиш истагида ҳамда иккала мамлакат ўртасидаги иқтисодий қамкорликни ривожлантириш ва мустахкамлаш мақсадида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битимнинг қўлланиш соҳаси


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим, ундирилиш услубидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири ёки уларнинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд мақаллий ҳокимиятлари номидан даромадлардан ундириладиган солиқларга татбиқ этилади.


2. Даромадлардан олинадиган солиқлар жумласига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан, шу жумладан кўчар ёки кўчмас мол-мулкни сотишдан олинадиган даромаддан ундириладиган барча солиқлар киради.


3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган мавжуд солиқларга жумладан қуйидагилар киради:


а) Ўзбекистон Республикасига татбиқан:


I. Ўзбекистон фуқароларидан ва ҳеч қандай фуқаро солиги бўлмаган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

II. Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва бошқа бирлашмаларнинг даромадларидан ундириладиган солиқлар;

III. Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ даромад солиқлари сифатида кўриб чиқиладиган йиғимлар;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб юритилади);


b) Туркия Жумқуриятига тадбиқан:

I. даромад солиғи;

II. корпоратив солиқ;

III. даромад солиқидан ва корпоратив солиқдан олинадиган йиғим;

(бундан кейин "Туркия солиқлари" деб юритилади).


4. Ушбу Битим у кучга кирган санадан кейин мавжуд солиқларга қўшимча равишда ёки уларнинг ўрнига ундириладиган аслида ўхшаш бўлган ҳар қандай солиққа нисбатан қам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни қўллаш учун зарур бўлган ўз солиқ қонунларидаги жиддий ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-моддa. Умумий таърифлар


1. Агар матн мазмунидан ўзга маъно англашилмаса, ушбу Битим мақсадлари учун:


а) I."Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода қўлланилганда унинг халҳар о ҳуқуқларга мувофиқ белгиланган қуддудини ўз ичига олади.


II. "Туркия" атамаси Туркиянинг худудини, денгиздаги ҳудудини, шунингдек унинг минерал ресурсларни консервация килиш ва уларни халҳар о ҳуқуққа мувофиқ бошҳар иш мақсадида ўз юрисдикциясини ва суверен ҳуқуқларини амалга оширадиган денгиз кенгликларини англатади;


b) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб Ўзбекистон Республикаси ёки Туркия Жумқуриятини англатади;


с) "солиқ" атамаси ушбу Битимнинг 2-моддасида айтиб ўтилган ҳар қандай солиқни англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компанияни ва шахслаpнинг бошқа қаp қандай бирлашмасини англатади;

e) "компания" атамаси корпоратив тусдаги хар қандай ташкилотни ёки даромадларидан солиқ олиниши лозим бўлган корпоратив тусдаги ташкилот сифатида ҳар аладиган тузилмани англатади;

f) "рўйхатга олинган идора" атамаси:


I. Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга кирувчи ҳар қандай юридик муассасани, ташкилотни;

II. Туркига нисбатан - Туркия Тижорат Кодексига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган юридик бош идорани англатади;


g) "миллий" атамаси:


I. Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикасининг фуқаро солик тўғрисидаги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаро солигини олган ҳар қандай шахсни; ва Ўзбекистонинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомига эга бўлган ҳар қандай юридик шахс, ҳамжамият ёки шерикчиликни;


II. Туркияга нисбатан - Туркиянинг фуҳар олик тўғрисидаги Кодексига мувофиқ турк миллатига мансуб ҳар қандай жисмоний шахсни ёки Туркиянинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомига эга бўлган ҳар қандай юридик шахс, қамжамият ёки шерикчиликни англатади;


h) "Аҳлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошҳар уви остида ишлаб турган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошҳар уви остида ишлаб турган корхонани англатади;


I.."ваколатли орган" атамаси:

- Ўзбекистонга нисбатан - Давлат солиқ қўмитасини;

-

II. Туркия Жумқуриятига нисбатан - Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;


j) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси фойдаланаётган, ҳаво кемаларида ёки автотранспорт воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланиладиган ҳаво кемалари ёки автотранспорт воситалари бундан мустасно;


...