ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Беларусь Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида даромадлар ва мол-мулкка икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бош тортишликни бартараф этиш тўғрисида Битим (Минск, 1994 йил 22 декабрь, 1997 йил 11 январда кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида

даромадлар ва мол-мулкка икки томонлама

солиқ солинишига йўл қўймаслик ва

солиқ тўлашдан бош тортишликни

бартараф этиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати (бундан кейин, ушбу Битим мақсадларида Аҳдлашувчи Давлатлар дейилади) даромадлар ва мол-мулкка икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашликдан бош тортишликни бартараф этиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб, қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битим қўлланиладиган шахслар


Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим қўлланиладиган солиқлар

1. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлат номидан унинг даромад (фойда) ва мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар қўлланилади.


2. Даромад (фойда) ёки мулкларнинг умумий суммасидан ёхуд даромад (фойда) ёки мулкларнинг элементларидан, жумладан мол-мулкнинг сотилишидан олинадиган даромад (фойда) суммаларидан, иш ҳақи ва тақдирланиш тўловларининг умумий суммаларидан ундириладиган солиқлар даромад (фойда)ларга ва мол-мулкка солинадиган солиқлар ҳисобланади.


3. Ушбу Битим қуйидаги солиқларга қўлланилади:


- Ўзбекистон Республикасида:

корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадидан олинадиган солиқ;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;

корхоналар мол-мулкидан олинадиган солиқ;

жисмоний шахслар мол-мулкидан олинадиган солиқ;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади);


- Беларусь Республикасида:

юридик шахсларнинг оладиган даромадлари ва фойдаларига солинадиган солиқ;

фуқаролардан олинадиган даромад солиғи;

қўзғалмас мулкдан олинадиган солиқ;

(бундан кейин "Беларусь солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Битим мазкур Битим имзоланган санадан сўнг Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан олинадиган солиқларга қўшимча ёки мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган солиқлар ўрнига киритилган монанд ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Aҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари ўз солиқ қонунларидаги ҳар қандай жиддий ўзгартишлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимда агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) - "Ўзбекистон" ибораси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси мустақил ҳуқуқ ва юрисдикцияларни, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ерости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларни амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудини, ички сув ҳавзаларини, улар тепасидаги ҳаво кенглигини англатади;

- "Беларусь" ибораси Беларусь Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Беларусь қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқларга мувофиқ Беларусь Республикаси юрисдикциясида туради;


b) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлат" ибораси матн мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасини ёки Беларусь Республикасини англатади;


c) "шахс" ибораси жисмоний шахсни, компанияни ёки ҳар қандай бошқа шахслар бирлашмасини англатади;


d) "компания" ибораси солиққа тортиш мақсадида алоҳида ташкилот сифатида қараладиган ҳар қандай юридик шахс ёки ташкилотни билдиради;


e) "Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" иборалари тегишли равишда Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланадиган корхонани ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланадиган корхонани англатади;


f) "халқаро юк ташиш" ибораси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан амалга ошириладиган денгиз ёки ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай юк ташишни англатади, бундай ташишнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида амалга оширилиши йўллари бундан мустасно;


g) "фуқаро" ибораси Аҳдлашувчи Давлатларнинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни билдиради;


h) "ваколатли орган" ибораси:

- Ўзбекистон Республикасида - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини;

- Беларусь Республикасида - Беларусь Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ваколатли вакили ҳузуридаги Давлат солиқ бош инспекциясини билдиради;


i) "доимий база" ибораси битта Аҳдлашувчи Давлат резиденти иккинчи Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни бажариши учун доимо қулай бўлган муҳим жойни билдиради.


2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай ибора, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, Битим қўлланиладиган солиқларга нисбатан ўша Давлатнинг қонунларидаги маънони билдиради.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битимни қўллашда "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" ибораси мазкур Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги бўйича турар жойи, доимий истиқомат жойи, расмий раҳбар органининг ташкил этилган жойи, қаерда жойлашгани ёки шунга ўхшаш

...
Время: 0.0252
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск