ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2021 й. 125-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 мартдаги

125-сон қарорига

1-ИЛОВА



Транспорт воситаларини мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомототранспорт воситалари, электромобиллари ва уларнинг тиркамаларини, шунингдек, трамвай ва троллейбусларни (кейинги ўринларда - транспорт воситалари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда - техник кўрик) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар (кейинги ўринларда - тадбиркорлик субъектлари) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг техника базалари, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилади.


3. Қуйидагилар техник кўрикдан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши бўйича самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситалари техник ҳолати ва ускуналарининг йўл ҳаракати хавфсизлигининг техник регламентлари ёки стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш;

транспорт воситаларининг сонини, ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва рўйхатдан ўтказиш бўйича бошқа маълумотларини аниқлаштириш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика ишларини ташкил этиш;

йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш.


4. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган, белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига тегишли бўлган транспорт воситалари ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилади.

Техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низом асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиб борилади.

5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари - бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганига олти йилдан кўп бўлмаган юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача (ўн тўртинчи йили ҳам) бўлган жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилганига олти йилдан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари, ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда.

Ишлаб чиқарилганига ўн йилгача (ўнинчи йили ҳам) бўлган жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.

6. Мазкур Низомнинг 5-банди "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бошқа транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 декабрда ўтказилади.


7. Ишлаб чиқарилганлигидан қатъи назар транспорт воситаларини ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда), уларнинг агрегат рақамлари техник ҳужжатларга мослиги текширилади.

8. Транспорт воситалари техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.


9. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорда йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлик учун йиғим ундирилади.

Суд бошқарувчисининг аризасига кўра автотранспорт воситаси олдиндан тўловларни амалга оширмасдан кўрикдан ўтказилади ва белгиланган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.


10. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказганлик учун тўлов миқдори тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади.



2-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ

БЎЛГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


11. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) ҳудудда ёки эгаларининг хоҳишига кўра экстерриториаллик тамойили асосида бошқа ҳудудларда ўтказилади.


12. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий техник кўрик пайтида белгиланади.

Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.


13. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш:

ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида (жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари бундан мустасно);

ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларида (кейинги ўринларда - мобиль станциялар);

техник хизмат кўрсатиш станцияларида (шартнома асосида);

тадбиркорлик субъектларининг техник базасида (жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари).


14. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, мобиль станциялар ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техника базасига эга бўлиши зарур.

15. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш-техника базаси:

а) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши зарур:

М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;

автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллон ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг баллонларини текшириш учун - Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган сиқилган табиий газда (кейинги ўринларда - СТГ), суюлтирилган нефть газида (кейинги ўринларда - СНГ) ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;

б) зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:

ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 килограммгача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;

пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;

автоматик бошқарувга эга бўлган M1 тоифали транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз йўлаги мавжуд бўлишига;

тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;

руль бошқарувидаги умумий люфтни ўлчаш приборига;

руль бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;

чироқлар ёруғлигини бошқариш ва кучини назорат қилиш приборига;

шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;

газ анализаторига - учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш приборига;

тутун ўлчаш приборига - сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш приборига;

двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;

шовқинни ўлчаш приборига;

ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш приборига;

компрессорга;

қинчали манометрга;

зарур компьютер техникасига.

Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти билан универсал техник воситаларга алмаштирилиши мумкин.

Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши шарт.

ДЙҲХХнинг диагностика станциялари ва техник хизмат кўрсатиш станцияларининг ишлаб чиқариш-техника базаси текширилаётган транспорт воситасининг тоифасига кўра (М1, М2, М3, N1, N2, N3, О1, О2, О3, О4) мазкур банд талабларига мувофиқ бўлиши керак.


16. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мобиль станцияларнинг базаси қуйидаги зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим:

ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 килограммгача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;

пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;

газ ёнилғисида ишлайдиган транспорт воситаларида газ сизиб чиқишини аниқловчи (течеискатель) ускунасига;

руль бошқарувидаги умумий люфтини ўлчаш приборига;

руль бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;

чироқлар ёруғлигини бошқаришни ва кучини назорат қилиш приборига;

шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига (штангациркуль);

газ анализатори - учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш приборига;

тутун ўлчаш прибори - сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш приборига;

двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;

шовқинни ўлчаш приборига;

ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш приборига;

қинчали манометрга;

зарур компьютер техникаси ва видеокузатув камераларига.

Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти билан универсал техник воситаларга алмаштирилиши мумкин.


17. Электромобилларни техник кўрикдан ўтказиш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, мобиль станциялари ва тадбиркорлик субъектлари қўшимча равишда қуйидаги техник диагностика воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим:

аккумулятор батареясининг кучланишини ва ток кучини аниқлаш тестри;

электр узатгич симларининг техник ҳолатини аниқлаш тестри;

электромобилнинг техник ҳолатини диагностика қилиш компьютер техникаси (дастурий таъминоти билан).


18. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.


19. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга тегишли мутахассисликка эга бўлган ёки диагностика қилиш технологияси, диагностика жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш принциплари, диагностика воситаларини қўллаган ҳолда техник ҳолатни текшириш методлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ўрганган шахслар қўйилиши мумкин.


20. Тадбиркорлик субъектлари жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни бошлашдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизматлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини (кейинги ўринларда - ҳудудий ЙҲХБ) яратилган шароитлар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ва фаолиятни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

Тадбиркорлик субъектларининг хатига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

тадбиркорлик субъектлари уставининг нусхаси;

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базаси Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси томонидан берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг транспорт воситаларига ўрнатиладиган газ баллонларини техник текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномасининг нусхаси.


21. Мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий ЙҲХБлар томонидан уч кундан кўп бўлмаган муддатда ўрганилиб, камчиликлар бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) тақдим этилади.

ЙҲХХ тақдим этилган ҳужжатлар асосида тадбиркорлик субъектини жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур шароитларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳисобини юритиш реестрига киритиб, Ички ишлар вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.

Реестр аҳолини жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур шароитларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида юритилади.


22. Тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ҳудудий ЙҲХБ икки иш куни ичида тадбиркорлик субъектларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабар беради.

Тадбиркорлик субъектлари мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ ҳудудий ЙҲХБга такроран хабарнома юбориш ёки ДЙҲХХ мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


23. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини (жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари бундан мустасно) техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органларига транспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:

паспорт (ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома.

24. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли вакили тадбиркорлик субъектлари ходимига (операторига) мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни кўрсатади:

тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);

газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси.

Транспорт воситасининг тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилади ва маълумотлар мос келган тақдирда, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказишга рухсат этилади.


25. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари ходими (оператори) томонидан мазкур Низомнинг 5-бобида назарда тутилган тартибда текширилади.

Транспорт воситаларига ўрнатилган СТГ ва СНГ тизимларининг герметиклиги ҳамда агрегатлари ва узеллари уланган жойларининг ишончлилиги тадбиркорлик субъектлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ синовдан (опрессовка) ўтказилади.


26. Техник кўрикка тақдим этилган транспорт воситасининг эгаси томонидан қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузиш (кўрсатилган ҳужжатларни, агрегатларнинг идентификация рақамларини сохталаштириш ва бошқалар), транспорт воситаси қидирувдалиги ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳамда агрегат рақамлари техник ҳужжатларга мос келмаса, транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлганлигига шубҳа уйғонса, тадбиркорлик субъектининг вакили бу ҳақда дарҳол ички ишлар органларига хабар бериши шарт.


27. Тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилганда, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда бу ҳақида етти иш кунида ҳудудий ЙҲХБларни хабардор қилиши шарт.


28. Тадбиркорлик субъектлари томонидан расмийлаштирилган жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситасини техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида далолатнома ўн кун ичида ҳақиқий ҳисобланади ва техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади.



3-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ ТЕХНИК КЎРИКДАН

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


29. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда:

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон билан қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техник хизмат кўрсатиш станцияларида;

ДЙҲХХнинг мобиль диагностика станцияларида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Ушбу маблағ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади.

ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида;

мобиль станцияларда ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика асбоб-ускуналари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.


30. Техник кўрикни ташкил этиш техник кўрикни ўтказиш жойи, санаси ва вақти, кўрикка қўйилаётган транспорт воситаларининг сони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган жадвални тузган ҳолда режалаштирилади.

Жадвал ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан юридик шахсларнинг буюртманомалари ва диагностика станцияларининг техник имкониятлари, об-ҳаво, ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа шароитлар ҳисобга олинган ҳолда тузилади.


31. Бир кунда техник кўрикка қўйиладиган транспорт воситалари сони мавжуд диагностика ва назорат-ўлчаш ускуналарининг кунлик унумдорлигидан келиб чиқиб белгиланади.


32. Техник кўрикни ўтказиш жадвали ва уни ўтказиш бўйича келгуси йил учун комиссия таркиби ҳар йили 15 декабргача Тошкент шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади. Бунда комиссия таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари, трамвай-троллейбус парклари, бошқа давлат органлари вакиллари киритилади.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлим, бўлинмалари) йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) вакиллари комиссия раиси ҳисобланади.


33. ДЙҲХХ ҳудудий органи томонидан юридик шахсларга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилади ва унга транспорт воситалари гуруҳларининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ёки алоҳида транспорт воситасининг ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда техник кўрик далолатномаси бланклари илова қилинади.

Техник кўрик далолатномалари талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда (техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ тўлдирилади. Транспорт воситалари гуруҳининг техник кўриги далолатномасида кўрсатилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХнинг тегишли органларида ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланади.


34. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида (мобиль станцияларида) ва техник хизмат кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказилади.


35. Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга ижарага берилган транспорт воситалари ижарага берувчида ёхуд улар вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ижарага берувчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилади.


36. Юридик шахслар техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

юридик шахснинг раҳбари ёки транспорт бўйича масъул бўлган шахс томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслардан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) техник кўрик далолатномасининг бир нусхаси;

техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанция) ушбу Низомнинг 9-банди учинчи хатбоши бундан мустасно;

мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган, ижарага берилган ёки сотишга қўйилган транспорт воситалари сонини тасдиқловчи маълумотлар;

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг амалдаги давлат стандартларига мослиги ҳақидаги сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари нусхалари;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномалар нусхалари.



4-БОБ. ТРОЛЛЕЙБУСЛАР ВА ТРАМВАЙЛАРНИ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


37. Троллейбуслар ва трамвайлар уларнинг техник ҳолати фойдаланиш қоидаларига, стандартларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлигига мослигини текшириш мақсадида техник кўрикдан ўтказилади.


38. Йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бермайдиган троллейбус ва трамвайлар носоз деб топилади.


39. Техник кўрикка қўйилган, бироқ техник носозлик туфайли кўрикдан ўтмаган трамвайлар ва троллейбуслардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


40. Ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳужжатлар тузилади ва расмийлаштирилади.



5-БОБ. ТЕХНИК КЎРИКНИ ЎТКАЗИШНИНГ

УМУМИЙ ТАРТИБИ


41. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник кўриги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт воситаси тури, маркаси, модели, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг мувофиқлигини текширишдан бошланади.


42. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар, стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текширилади.

Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилади.


43. Тиркамалар ва ярим тиркамалар техник кўрикдан автопоезд таркибида ҳам, алоҳида турган ҳолатида ҳам ўтказилади.


44. Техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларига ушбу Низомга 2, 3 ёки 4-иловаларга мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.

Техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

Хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларига транспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга ДЙҲХХ органининг ходими белгиланган намунада штамп қўяди, созлиги тўғрисида "SOZ" сўзини қайд этади, имзо билан тасдиқлайди ва техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда талон беради.

Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонни (ёки дубликатни) берганлик учун йиғим ундирилмайди.

Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон навбатдаги техник кўрик ўтказилгунгача сақланади.


45. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаган тақдирда, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган муддатларда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига ёзма шаклда ариза ва ушбу Низомнинг 23 ва 24-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва тиббий маълумотнома бундан мустасно).

Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизимига носозлик тўғрисидаги маълумотларни киритади.

Носозлик бартараф этилгандан кейин транспорт воситаси эгаси уни мазкур Низом талаблари асосида техник кўрикка қўяди.


46. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон йўқолганда (ёки яроқсиз ҳолга келганда), юридик ёки жисмоний шахс - транспорт воситаси эгасининг ёзма шаклдаги аризасига кўра талон дубликати берилади. Бунда транспорт воситасининг техник ҳолати текширилмайди ва уни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишга қўйиш муддати ўзгармайди.


47. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсатномасини олиш талаб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларга эга бўлган транспорт воситаларида тегишли рухсатноманинг мавжудлиги текширилади.


48. Махсус ва тезкор хизматларнинг транспорт воситаларида махсус рангли ва овозли сигналлар қурилмаларининг мавжудлиги, созлиги ва қонунийлиги, шунингдек, транспорт воситасининг ранг-график бўяш схемаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқлиги текширилади.


49. Консервацияга қўйилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда уларнинг бутлиги текширилади. Транспорт воситасининг соз ҳолатдалигига шубҳа туғдирадиган сабаблар мавжуд бўлганда, транспорт воситасининг ғилдиракларини юксизлантириш учун тагликлардан қўзғатмаган ҳолда унинг двигатели ва трансмиссиясининг ишлаши текширилади.


50. Жисмоний шахснинг транспорт воситасини (носозлиги ёки бошқа сабаблар туфайли) техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имконияти бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш учун ёки бошқа ҳолатларда транспорт воситаси эгасининг ёзма шаклдаги аризасига кўра ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими томонидан транспорт воситаси турган жойда алоҳида транспортни кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда техник кўрикдан ўтказилиши мумкин.

Далолатнома берилган вақтидан бошлаб 30 кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.


51. Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш ман этилади.

Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек, техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари камчиликлар ва носозликлар бартараф этилгунга қадар ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган тартибда ечиб олинади.

Бундай транспорт воситаси олдинги техник кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда такрорий техник кўрикдан ўтказилади. Бундай ҳолатда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.

Транспорт воситаси олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда, техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


52. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳрларни ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда тайёрлаш ва ДЙҲХХнинг ҳудудий органларини ушбу муҳрлар билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан амалга оширилади.


53. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уларни сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда ДЙҲХХ органлари томонидан амалга оширилади.

Талон бланкаларини тайёрлаш харажатлари марказлаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

54. Тадбиркорлик субъектлари транспорт воситаларини мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳолда сифатли техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш учун масъул бўладилар.


55. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш

учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси

жойлаштириладиган хона ва майдонларга

доир талаблар


1-§. Умумий қоидалар


1. Ушбу Талаблар ДЙҲХХ диагностика станциялари, вазирликлар ва идоралар, бошқа ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларга тегишли бўлган техник хизмат кўрсатиш станциялари, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси (лабораториялар) (кейинги ўринларда - ишлаб чиқариш-техника базаси) жойлаштириладиган хона ва майдонларнинг параметрларига доир техник нормаларни белгилайди.


2. Ишлаб чиқариш-техника базаси белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини техник жиҳатидан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик, синов жиҳозлари ва ўлчаш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.



2-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг

ҳудудига доир талаблар


3. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудининг ўлчамларида қуйидаги мажбурий элементларни жойлаштириш имконияти назарда тутилган бўлиши керак:

ишлаб чиқариш хоналари;

техник кўрикдан ўтказилиши кутилаётган ва тугалланган транспорт воситалари учун майдон;

хона ва майдонларга кириш ва ўтиш йўллари.


4. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудида транспорт воситалари ҳаракатини ташкил этиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

сунъий ёритиш чироқлари;

қатнов қисми текис ва қаттиқ қопламали (асфальт-бетонли ёки цемент-бетонли) бўлган кириш йўли, майдони;

периметри бўйича ўрнатилган тўсиқ.


5. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ёки у жойлашган ташкилотга кириш жойи олдида ишлаб чиқариш-техника базасининг иш режими ва техник кўрикдан ўтказиладиган транспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси кўрсатилган ахборот стенди ўрнатилган бўлиши керак.

Ишлаб чиқариш-техника базаси биносида кенглиги 2,0 метрдан ва баландлиги 0,7 метрдан кам бўлмаган ўлчамдаги, давлат тилида "Texnik korik" ёзуви бўлган пешлавҳа ўрнатилган бўлиши керак. Ёзув бошқа тилларда такрорланиши ҳам мумкин.


6. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ва унга кириш-чиқиш жойларига видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиши керак.


7. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш йўллари бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракати қуйидаги талаблар ҳисобга олган ҳолда ташкил қилиниши зарур:

транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракатини ташкил этиш;

транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун имконият яратиш;

ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудида транспорт воситаларининг рухсат этилган ҳаракат йўналишларини тегишли йўл чизиқлари билан белгилаш.


8. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ичимлик ва ишлаб чиқариш сув қувурлари билан жиҳозланган бўлиши керак.


9. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди майдонининг юзаси текис, унда сув қувурлари ва сув оқиб кетадиган ариқ мавжуд бўлиши керак.


10. Ишлаб чиқариш-техника базасига кириш ҳамда унинг ҳудуди бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатланиши барча мавжуд иншоотлар, йўл белгилари ва чизиқлари кўрсатилган схема ҳудудида ишлаб чиқариш-техника базаси жойлашган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Йўлнинг кенглиги енгил автомобиллар учун 3 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун 4,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.


11. Техник кўрикдан ўтишни кутаётган ва ўтган транспорт воситаларини жойлаштириш учун майдонларнинг ўлчамларини аниқлашда баҳоланадиган транспорт воситаларининг габарит ўлчамлари ва техник кўрик линиясининг камида бир соатлик ишлаб чиқариш қувватига тенг бўлган миқдордаги транспорт воситаларининг техник кўрик линияси майдонида айнан бир вақтда бўлиши эътиборга олиниши керак.


12. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш олдидаги майдон 70 квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.

13. Сиқилган ва суюлтирилган табиий газ ёнилғисида ишлайдиган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга мўлжалланган хоналар ертўлада, аҳоли яшаш уйларида ва бошқа корхоналар биноларига туташган ҳолда жойлаштирилишига рухсат этилмайди.



3-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг

хоналарига доир талаблар


14. Ишлаб чиқариш-техника базаси таркибига қуйидагилар киритилиши керак:

ишлаб чиқариш хонаси;

транспорт воситалари эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хонаси;

транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш учун хона;

санитария-гигиена хоналари.


15. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хоналари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда режалаштирилади:

транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш дастури;

қўлланиладиган ўлчаш воситалари ва синов жиҳозлари;

транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш ва натижаларини расмийлаштиришнинг технологик жараёни;

ёнғин хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари.


16. Ишлаб чиқариш-техника базаси ишлаб чиқариш хонасининг ўлчамлари мазкур Талабларга иловага мувофиқ техник кўрик линияларининг технологик постлари сони ва транспорт воситаларининг габарит ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


17. Ишлаб чиқариш-техника базаси ишлаб чиқариш хонасининг режаси ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини технологик лойиҳалаштириш қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Ишлаб чиқариш корпуси хонасининг бўртиб чиққан қурилиш конструкцияларигача бўлган баландлиги енгил автомобиллар учун - 4,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун - 7,0 метрдан кам бўлмаслиги керак.

Хоналарнинг поли текис, нефть маҳсулотлари таъсирига чидамли бўлиши керак.


18. Хонада барча технологик жараёнлар санитария-гигиена нормаларига мувофиқ ҳолда хавфсиз ва оқилона бажарилиши керак.


19. Ишлаб чиқариш хоналаридаги шовқин ва вибрация даражаси санитария-гигиена нормаларида белгиланган ҳамда рухсат этилган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак.


20. Хона ва иш жойларининг табиий ва сунъий ёритилиши ишларнинг хавфсиз бажарилиши, одамлар учун хавфсиз бўлиши ва уларнинг ҳаракатланишини таъминлаш учун етарли ва қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

иш жойларида хонанинг поли сатҳида - камида 200 лк;

ишчи хоналарда (кабинетларда) полдан 0,8 метр баландликдаги сатҳда - камида 200 лк;

кўрикдан ўтказиш хандағида транспорт воситаларининг таг қисми сатҳида - камида 150 лк;

авария ҳолатларида ёритиш иш юзасини умумий ёритиш учун белгиланган нормаларнинг 5 фоизидан кам бўлмаслиги, лекин камида 2 лк бўлиши керак.


21. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати ўтказиладиган синов методларига доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак. Ишлаб чиқариш-техника базаси биноларидаги ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида - 15°С дан 25°С гача, иссиқ даврида - 22°С дан 30°С гача оралиқда бўлиши керак.


22. Транспорт воситаларининг корхона ҳудудида ҳаракатланиш тезлиги очиқ йўлларда - 10 км/с дан, хона ичида - 5 км/с дан ортиқ бўлмаслиги керак.


23. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш жойи пешлавҳа билан белгиланади ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилади. Ишлаб чиқариш хонасига кириш (чиқиш) йўли ишлаб чиқариш хонасидан бошқариладиган ёруғлик (масалан, светофор) сигнализацияси билан жиҳозланади.

Кириш дарвозаси устида 3.13 "Чекланган баландлик", 3.14 "Чекланган кенглик" ва 3.24 "Юқори тезлик чекланган (5 км/с)" йўл белгилари жойлаштирилади.


24. Ишлаб чиқариш-техника базаси хонасининг мижозлар учун қулай бўлган жойида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган ахборот стенди ёки бошқа махсус қурилма ўрнатилади:

ишлаб чиқариш-техника базасининг тегишлилиги, жойлашган ери, иш тартиби ва режими, алоқа телефонлари;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Call-маркази телефони ва ҳудудий ЙҲХБнинг ишонч телефони рақамлари, таклиф ва эътирозлар китоби сақланадиган жой ва уни юритиш (сақлаш) учун масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби, текшириладиган (баҳоланадиган) параметрлар ва нормативлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг даврийлиги ва техник ҳолатни баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳужжатни бериш тартиби;

транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўрсатилиши зарур бўлган ҳужжатлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун тўлов миқдори, зарур жараёнларни амалга ошириш муддати ва бошқа маълумотлар.


25. Ишлаб чиқариш хонаси электр хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ электр таъминоти (ёритиш) учун электр тармоқлари, шунингдек, қувват бериш кабеллари (диагностика жиҳозларининг электр энергияси таъминоти учун) ва тақсимлагич электрошитлар билан жиҳозланади.


26. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасида иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш жойлари мавжуд бўлиши назарда тутилади. Эвакуация чиқиш жойларининг эшиклари хонадан ташқари томонга очиладиган, ўтиш йўлагининг кенглиги 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.


27. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ёнғиндан ҳимояси, ёнғиннинг олдини олиш тизими ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда портлаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


28. Транспорт воситалари эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хонаси (биноси) ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш натижалари ҳақидаги ҳужжатни расмийлаштириш учун хона ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасида ёки унга бевосита яқин жойда бўлиши керак. Ушбу хоналарга кириш жойи тегишли кўрсаткичлар билан белгилаб қўйилади.


29. Транспорт воситаларининг эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хоналарининг ўлчамларини аниқлашда, уларда ишлаб чиқариш-техника базасининг ходими томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш учун иш жойлари ҳамда транспорт воситаларини эгаларининг кутиб туриш жойлари инобатга олииниши керак.

Транспорт воситалари эгаларининг кутиб туриш жойлари сони ҳар бир техник кўрик линиясига бештадан кам бўлмаслиги керак.


30. Ишлаб чиқариш-техника базаси ишлаб чиқариш хонасининг санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги ваколатли санитария-эпидемиология назорат органининг тегишли хулосаси билан тасдиқланади.



4-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб

чиқариш хонасини технологик режалаштиришга

доир талаблар


31. Ишлаб чиқариш-техника базасининг диагностика жиҳозлари технологик лойиҳалашга доир талаблар ва нормаларга амал қилган ҳолда ўрнатилиши керак.


32. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш двигатель ишлаб турган пайтда бажариладиган постлар (ишлаб чиқарилган газлардаги тутун ва заҳарли газ миқдорини, шовқин даражасини, тормозланиш самарадорлиги кўрсаткичларини текшириш ва бошқалар) транспорт воситасидан газларни чиқариш қувури (қувурлари)дан чиқаётган ишлаб чиқарилган газларни ташқарига олиб чиқиш тизими билан жиҳозланади.


33. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига транспорт воситаларининг кириши (чиқиши) учун ҳар бир техник кўрик линиясида:

универсал линиялар учун - кенглиги 3,0 метрдан ва баландлиги 4,3 метрдан кам бўлмаган;

М1 ва N1 тоифадаги транспорт воситаларини текшириш бўйича линиялар учун - кенглиги 2,5 метрдан ва баландлиги 2,3 метрдан кам бўлмаган ўлчамли кириш (чиқиш) дарвозалари қурилади.


34. Техник кўрик линияларида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш хандағидан фойдаланган ҳолда бажарилади. Бунда:

ишлаб чиқариш хонасидаги кўрикдан ўтказиш хандақлари сони техник кўрикдан ўтказиш линиялари сонига мувофиқ бўлиши;

кўрикдан ўтказиш хандағининг узунлиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган транспорт воситасининг максимал узунлигини ва ундан чиқиб кетиш учун захира йўлнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;

кўрикдан ўтказиш хандағининг кенглиги 0,9 метрдан кам бўлмаслиги керак. Максимал кенглиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган минимал колеяли транспорт воситасининг хандақдан ўтиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;

кўрикдан ўтказиш хандақлари тутунни тортиб олиш вентиляцияси билан жиҳозланиши керак.



5-§. Якунловчи қоидалар


35. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолашнинг технологик жараёни техник кўрик линиясининг режалаштириладиган ечимларини, текшириладиган транспорт воситаларининг тоифасини, бажариладиган ишларнинг мураккаблигини, қўлланадиган жиҳозлар, ўлчов воситалари ва анжомларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


36. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш бўйича ишларни бажаришда техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиш мажбурий ҳисобланади.


37. Технологик постларда диагностика параметрлари, техника хавфсизлиги қоидалари ва ишларнинг хавфсиз усуллари бўйича амалда бўлган тавсиялар кўрсатилган технологик хариталар жойлаштирилади.


38. Ишлаб чиқариш-техника базасида техник ҳолати баҳоланадиган тоифага мансуб транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, қўлланмалар (йўриқномалар), автомобиль маълумотномалари ва бошқа зарур маълумотномалар мавжуд бўлиши керак.


39. Ишлаб чиқариш-техника базасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўладиган тиббиёт дори воситалари ва анжомлари билан жамланган тиббиёт қутичаси бўлиши керак.






Талабларга

ИЛОВА



Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш

учун техник кўрик линияларининг

ЎЛЧАМЛАРИ

Т/р

Техник ҳолати баҳоланадиган транспорт

воситаларининг тоифалари

Технологик постлар сони

1

2

3

Техник кўрик линиясининг узунлиги, метрдан кам эмас

1

M1, M2, N1, O1

12

18

24

2

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1

18

30

42

3

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2

21

36

51

4

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3

24

42

60

5

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3, О4

27

45

66




Низомга

2-ИЛОВА



Транспорт воситалари гуруҳини мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Тузилган санаси: 20___ йил "___"_____________

20___ йил "___"____________дан 20___ йил "___"____________гача


(юридик шахснинг номи)

га тегишли бўлган транспорт воситалари гуруҳи

        

техник кўрикдан ўтказилди.

Т/р

Транспорт воситасининг тури

Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами

Русуми

Ишлаб чиқарилган йили

Агрегатлар рақами

Техник ҳолати, носоз транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олиб қўйилганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинганлиги тўғрисидаги белги

Изоҳ:

бензин, дизель ёнилғиси, сиқилган табиий газда ёки суюлтирилган нефть газида ишлайди

двигатель

кузов

шасси (рама)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.









2.









3.










Юридик шахс ҳисобидаги (балансидаги) транспорт воситалари сонини тасдиқлаймиз:

Рўйхатда кўрсатилган транспорт воситалари ЙҲХБ РИБ (ТРИБ, РИП) ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланган


Ташкилот раҳбари: ______________________


РИБ (ТРИБ, РИП) ходими_________________


_______________________________________

_________________________________________

(имзо, Ф.И.О)

(лавозими, ДЙҲХХ органи номи, унвони, Ф.И.О)

Бош бухгалтер (бухгалтер ёки ҳисобни юритувчи шахс) _________________________


м.ў.

__________________________________________________







__________________________________________________

(имзо, Ф.И.О)






м.ў.

Ташкилот ҳисобида ҳаммаси бўлиб ___ автомобиль, ___ тиркама, ярим тиркама ва ___ мототранспорт воситалари мавжуд, улардан ___ автомобиль, ___ тиркама, ___ ярим тиркама ва ____ мототранспорт воситалари техник кўрикка қўйилган.

___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама, ярим тиркама мукаммал таъмирлашдалиги ва ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама ва ярим тиркама хизмат сафаридалиги туфайли ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник кўрикдан ўтмади.

Текширилган автомобиллардан ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник жиҳатдан носоз деб топилди.

Шу жумладан:

__ та транспорт воситасининг тормоз тизимида;

__ та транспорт воситасининг руль бошқарувида;

__ та транспорт воситасининг ташқи ёритиш приборларида носозлик мавжудлиги;

__ та транспорт воситасида фойдаланиш учун яроқсиз автошиналар мавжудлиги;

__ та транспорт воситасинидан чиққан газда зарарли моддалар мавжудлиги ва уларнинг тутунлилиги белгиланган нормалардан ортиқлиги аниқланди.

Ҳисобдаги автомобиллардан ___ таси бензин ёнилғиси билан, __ таси дизель ёнилғиси, ___та суюлтирилган газ, __ таси сиқилган газда ишлайди.

Бензинда ишлайдиган текширилган __ та автомобилдан ___таси, дизель ёнилғисида ишлайдиган ___тасидан ___таси, сиқилган табиий газда ишлайдиган ___тасидан ___таси ва суюлтирилган нефть газида ишлайдиган __тасидан __ таси носоз деб топилди.

(лавозими, ДЙҲХХ органининг номи, унвони, Ф.И.О. имзо)

Далолатнома нусхасини олдим:

Юридик шахс раҳбари


(Ф.И.О. имзо)




Низомга

3-ИЛОВА



Алоҳида транспорт воситасини

техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Тузилган санаси 20 ___ йил "___" _____________

(ДЙҲХХ органининг номи,

томонидан техник кўрик ўтказилди

мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О)


1. Транспорт воситасининг маркаси, модели___________________________

6. Шасси (рама) рақами _________

2. Тури ___________________________

7. Двигатель рақами____________

3. Ранги ___________________________

8. Кузов рақами ________________

4. Ишлаб чиқарилган йили ___________________

9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт) серияси, рақами ___________________________

5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами__________________

     

10. Транспорт воситаси


(юридик шахснинг тўлиқ номи,

     

га тегишли

якка тартибдаги транспорт воситаси эгасининг Ф.И.О)


11. Жойлашган жойи (турар жойи)

12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди:

13. Автомашинанинг ҳолати

14. Радиотўсиқларни йўқотиш мосламаларининг мавжудлиги

15. Спидометрнинг ҳолати

16. Техник ҳолати тўғрисида хулоса


(техник жиҳатдан соз, носоз)

ДЙҲХХ ходими


(имзо, Ф.И.О)

Далолатнома нусхасини олдим


(имзо Ф.И.О)




Низомга

4-ИЛОВА



Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта

жиҳозланган алоҳида транспорт воситасини

техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Тузилган санаси: 20__йил "____" ________


(ДЙҲХХ органининг номи

томонидан техник кўрикдан ўтказилди.

мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О)


1. Транспорт воситасининг маркаси,

модели ______________________________

6. Шасси (рама) рақами ______________

2. Тури ______________________________

7. Двигатель рақами _________________

3. Ранги _____________________________

8.Кузовнинг рақами _________________

4. Ишлаб чиқарилган йили_____________

9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги

гувоҳнома (техник паспорт)нинг серияси

ва рақами __________________________

5. Давлат рўйхатидан ўтказиш

рақами белгиси_______________________

           

10. Транспорт воситаси


(юридик шахснинг тўлиқ номи,

га тегишли

якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О)


11. Жойлашган жойи (турар жойи)

12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди

13. Автошинанинг ҳолати

14. Радиотўсиқларни бартараф этиш учун

мослама мавжудлиги

15. Спидометрнинг ҳолати

16. Техник ҳолати тўғрисидаги хулоса


(техник соз, техник носоз)

ДЙҲХХ ходими


(имзо, Ф.И.О)

Далолатнома нусхасини олдим


(имзо, Ф.И.О, сана)




Низомга

5-ИЛОВА



Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон

намунаси

TRANSPORT VOSITASINING TEXNIK KO'RIKDAN O'TGANI TO'G'RISIDA TALON


00UZ N 000000


Transport vositasining rusumi_______________________________


Davlat ro'yxatidan o'tkazish raqami belgisi_____________________

Талоннинг орқа томони

O'tkazilgan texnik ko'rik natijasi______________________

                                                                   (SOZ/NOSOZ)

Texnik ko'rikdan o'tkazilgan sana

20___yil "_____" _________


Navbatdagi texnik ko'rikdan o'tkazish sanasi

20___yil "_____" _________


Alohida belgilar ____________________________________________________________

____________________________________________________________

(DYHXX organining nomi, mansabdor shaxsning lavozimi, unvoni, F.I.O. vа imzosi)

M.O'




Низомга

6-ИЛОВА



Транспорт воситасининг техник кўрикдан

ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳр

НАМУНАСИ

01

N 001

SOZ

Navbatdagi texnik ko'rik

20 ___  yil ______oyda

Муҳр 50х8 мм. ўлчамга эга бўлиб, унга қуйидагилар киритилади:

муҳрнинг 12х8 мм. ўлчамли чап томонидаги тўрт бурчакнинг юқори қисмида ҳудуднинг коди (01, 10, 20 ва ҳ.к), пастки қисмида муҳр рақами киритилади;

муҳрнинг 13х8 мм. ўлчамли ўртадаги тўрт бурчагида "SOZ" сўзи ёзилади;

муҳрнинг 25х8 мм. ўлчамли ўнг томонидаги бурчакда навбатдаги техник кўрик ўтказиш санаси кўрсатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 март








































Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск