Экспортно-Импортные Операции
Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров (работ, услуг) через таможенную границу / Ввоз и вывоз экологически опасной продукции /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2021 й. 126-сон "Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.03.2021 й.
N 126
ОЗОН ҚАТЛАМИНИ БУЗУВЧИ
МОДДАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ
ТЎХТАТИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ДАСТУРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
"Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини, Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена конвенцияси мажбуриятларини бажариш, шунингдек, озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасида:
Вена Конвенцияси бўйича Монреаль протоколининг мажбуриятларини бажариш юзасидан 2005-2019 йиллар даврида озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланиш миқдори 884 тоннадан 33 тоннагача камайтирилганлиги;
Монреаль протоколининг А, В ва Е рўйхатларида, шунингдек, С рўйхати II ва III гуруҳларида кўрсатилган моддаларни импорт қилиш тақиқланганлиги;
озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Глобал экологик жамғарма, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф муҳит ва Тараққиёт дастурлари кўмагида ҳамда маҳаллий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан 2000-2018 йиллар давомида республикада 9,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилганлиги;
2019-2024 йилларда самарали технологияларни жорий этиш орқали озон қатламини бузувчи моддаларни бутунлай истеъмолдан чиқариш бўйича 8,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатишнинг асосий мақсадлари ва стратегик йўналишлари, чора-тадбирлари амалга оширилиши назарда тутилган Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда - Миллий дастур) 1-иловага мувофиқ;
Миллий дастурни бажаришда давлат органлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар, озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган самарали технологияларни амалиётга жорий этиш бўйича лойиҳаларни, шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш тадбирларидан иборат Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича
...