ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Фукароликнинг олиниши ва йўқотилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.03.2021 й. ПФ-6185-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.03.2021 й.

N ПФ-6185



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛИГИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИ

КЎРИБ  ЧИҚИШНИНГ  ЯНГИЛАНГАН

ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, фуқаролик масалаларини кўриб чиқишда илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ватандошларимизни мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш жараёнига фаол жалб этиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Қуйидагиларни белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишнинг янгиланган тартиби;

шахсни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига умумий, соддалаштирилган (ватандошлар учун) ва алоҳида тартибда (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан) қабул қилиш масалалари;

фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш тартиб-таомиллари;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича ҳужжатларни "E-Fuqaro" идоралараро маълумотлар базаси орқали кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича илтимоснома ва аризаларни қабул қилмаслик асослари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) фаолиятини ташкил этиш тартибини, шу жумладан Комиссия фаолияти масалалари ҳамда Комиссиянинг ҳуқуқлари ва вазифаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси регламенти 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига:

мазкур Фармон ижросини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаб олиш ҳамда иловага мувофиқ тасдиқланаётган низом талабларига қатъий риоя қилинишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига оид ҳужжатларни кўриб чиқишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, келиб тушган ҳужжатларнинг "E-Fuqaro" идоралараро маълумотлар базасига ўз вақтида киритилиши ва тегишли тартибда Комиссияга тақдим этилишини назорат қилиш юзасидан шахсий масъулият ва жавобгарлик юклансин.


4. Марказий банк ҳузуридаги "Давлат белгиси" ДИЧБ Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг буюртмасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш тўғрисида кафолат хати бланклари тайёрланишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.Б.Кадиров белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев



*) 2-илова берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 10 мартдаги

ПФ-6185-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ПФ-500-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-2240-сон Фармони 2-банди учинчи хатбошиси ва унга 3-илова.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3587-сон Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ПФ-4779-сон Фармони.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ПФ-4990-сон Фармони.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5456-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 март
































Время: 0.1411
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск