ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2021 й. 124-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 мартдаги

124-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги

давлат қўмитаси ҳузуридаги доривор ўсимликларни

етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб

чиқариш маркази тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказ республикада доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш, ишлаб чиқаришга илмий асосланган технологияларни жорий этиш, доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш, чет эл флорасига мансуб бўлган доривор ўсимликлар турларини иқлимлаштириш, нав намуналарини синовдан ўтказиш, танлаш, доривор ўсимликлар хомашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштиришни амалга ошириш ҳамда ривожлантириш бўйича республика илмий-ишлаб чиқариш давлат муассасаси ҳисобланади.


3. Марказ Қўмитага бўйсунади ва ҳисобот беради.


4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қўмита ҳайъати йиғилиши қарорлари, буйруқлари ва топшириқларига ҳамда мазкур Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


5. Марказ ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, Ўзбекистон Фанлар академияси, илмий-текшириш институтлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисобварақларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобварақларига эга бўлади.


7. Марказнинг расмий номи

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази;

қисқартирилган номи - Илмий-ишлаб чиқариш маркази (ИИЧМ);

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Научно-производственный центр по выращиванию и переработке лекарственных растений при Государственном комитете по лесному хозяйству Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Научно-производственный центр (НПЦ);

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Research and production center for growingand processing medicinal plants under the state Forestry Committee of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - Research and production center (RPC);

г) лотин алифбосида:

тўлиқ номи - O'zbekiston Respublikasi O'rmon xo'jaligi davlat qo'mitasi huzuridagi Dorivor o'simliklarni yetishtirish va qayta ishlash ilmiy-ishlab chiqarish markazi;

қисқартирилган номи - Ilmiy-ishlab chiqarish markazi (IIChM).


8. Марказ жойлашган жой (почта манзили): 111104, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон қўрғони, Чимкент йўли кўчаси, 2-уй.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш;

республика ҳудудидаги ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ареалларини ўрганиш ва захираларини аниқлаш, мавжуд биоресурслар генофондини сақлаш, оналик плантацияларини ташкил этиш;

уруғлик материалларни етиштириш ва тайёрлаш, кўпайтириш, коллекцион кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда уларнинг хомашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш;

доривор ўсимликларни муайян тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда маданий ҳолда етиштиришни йўлга қўйиш бўйича аниқ илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

тупроққлим шароитларини ҳисобга олиб маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликларнинг агротехнологик хариталарини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қўмита буюртмасига кўра ишлаб чиқиш;

доривор ўсимликлар кимёвий таркибини ўрганиш, маҳсулотини стандартлаш ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатлаш;

доривор ўсимликларга бўлган ички ва ташқи бозорлар талабини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш;

доривор ўсимликлар етиштирувчи ва қайта ишловчи фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва бошқа субъектлар раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириб боришга йўналтирилган дастурларни тайёрлаш ва ўқитиш тизимини ташкил этиш.


10. Марказ ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш соҳасида:

доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш соҳасига замоновий технологияларни жорий этиш, ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни доимий ўрганиш, уларни бартараф этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш;

доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ҳажмларини ошириш ва турларини кўпайтиришни ички ва ташқи бозор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тизимли ўрганиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилган доривор ўсимликларга доир илмий тадқиқотлар, янги инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва тизимли равишда янгиланиб борилишини амалга ошириш;

республикада фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилаётган соҳага оид лойиҳаларни таҳлил қилиш ва натижаларига кўра хулоса бериш;


б) республика ҳудудидаги ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ареалларини ўрганиш ва захираларини аниқлаш, мавжуд биоресурслар генофондини сақлаш, оналик плантацияларини ташкил этиш соҳасида:

тегишли илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ареалларини ва захираларини ўрганиш борасида илмий-тадқиқотлар олиб боришни ташкил этиш ва натижалари бўйича ишланмалар, таклифлар ишлаб чиқиш;

ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар нав-намуналарини йиғиш ва улардан доривор моддалари энг кўп тўпланадиган нав-намуналарни аниқлаш ва селекция йўли билан янги навларни яратишни йўлга қўйиш;

ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб ихтисослашган ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликларнинг оналик плантацияларини барпо этиш ва тадқиқот ишларини ташкил этиш;

мавжуд биоресурслар генофондини сақлаш борасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва унга маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларнинг инвестицияларини, халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш;

ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликларнинг қатъий ҳисобини юритиш;


в) уруғлик материалларни етиштириш ва тайёрлаш, кўпайтириш, коллекцион кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда уларнинг хомашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш соҳасида:

доривор ўсимликларнинг камайиб бораётган ноёб турларини сақлаш ва кўпайтиришни ташкил этиш;

янги турдаги доривор ўсимликларни маданийлаштириш бўйича ихтисослашган ўрмон хўжаликларида уруғчилик тажриба участкаларини ташкил этиш;

ихтисослашган ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликларнинг, айниқса, камайиб бораётган ноёб турдаги доривор ўсимликларнинг коллекцион кўчатхоналарини ташкил этиш ҳамда хомашёсини тайёрлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;


г) доривор ўсимликларни муайян тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда маданий ҳолда етиштиришни йўлга қўйиш бўйича аниқ илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

ички ва ташқи бозор эҳтиёжларини ўрганиш асосида ўрмон хўжаликлари ва бошқа доривор ўсимликлар етиштирувчи субъектлар бўйича доривор ўсимликларни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

ҳудудларнинг тупроққлим шароитларидан келиб чиқиб доривор ўсимликларни илмий асосланган ҳолда жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

табиий ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни маданийлаштириш, чет эл флорасига мансуб бўлган доривор ўсимликларни маҳаллий шароитда уруғларидан кўпайтириш ва интродукциялашни йўлга қўйиш;


д) тупроққлим шароитларини ҳисобга олиб маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликларнинг агротехнологик хариталарини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси буюртмасига кўра ишлаб чиқиш соҳасида:

агротехнолик хариталарни ишлаб чиқиш бўйича доривор ўсимлик турларини аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш;

агротехнолик хариталарни ишлаб чиқиш учун кетадиган сарф-харажатларни аниқлаш ва белгиланган тартибда молиялаштириш учун маблағларни йўналтириш;

тегишли илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштиришни илмий асосланган ҳолда ташкил этиш ва сарф-харажатларни белгилаш мақсадида агротехнологик хариталарни ишлаб чиқишни амалга ошириш;


е) доривор ўсимликлар кимёвий таркибини ўрганиш, маҳсулотини стандартлаш ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатлаш соҳасида:

доривор ўсимликлар соҳасида халқаро стандартлар талабларини доимий ўрганиш;

лаборатория жиҳозларининг халқаро стандарт талабларига мослигини таъминлаш;

соҳага малакали мутахассисларни жалб этиш ва уларнинг тажриба ҳамда кўникмаларини ошириб бориш;

маҳсулотларни стандартлаш ва сертификатлаш бўйича ривожланган мамлакатлар илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш;

соҳага илғор технолигияларни жалб этиш ва уларни қўллаш ошириш;

доривор ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш;

лабораторияни замоновий жиҳозлар билан таъминлашга хорижий институт ҳамда донорларнинг маблағларини жалб этиш;

илмий лойиҳалар доирасида доривор ўсимликларнинг иқлим шароитига мос ҳолда ўсиши ва ривожланиши ҳамда олинган маҳсулотларнинг кимёвий таркиби мослиги бўйича доривор ўсимликларнинг ҳар бир тури ва навига алоҳида лицензия беришни ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаш органи томонидан сертификатлашни амалга ошириш;


ё) доривор ўсимликларга бўлган ички ва ташқи бозорлар талабини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш соҳасида:

доривор ўсимликларга бўлган бозор талабларини ўрганиш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;

соҳага малакали мутахассисларни жалб этиш ва маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;

ички ва ташқи бозорлар талаблари асосида доривор ўсимликларни етиштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига киритиш;


ж) доривор ўсимликлар етиштирувчи ва қайта ишловчи фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва бошқа субъектлар раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириб боришга йўналтирилган дастурларни тайёрлаш ва ўқитиш тизимини ташкил этиш соҳасида:

соҳада илмий ходимларни тайёрлашни, фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

доривор ўсимликларни етиштириш, қуритиш, қайта ишлаш, маркетинг йўналиши бўйича раҳбар ва мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган йиллик ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

маҳаллий ҳокимликлар ва вилоят ўрмон хўжаликлари бошқармалари билан биргаликда доривор ўсимликларни етиштирувчи ва қайта ишловчи фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва бошқа субъектлар бўйича малака ошириш ўқув дастурларини ўтказиш график-жадвалини тайёрлаш хамда амалга ошириш механизимини ишлаб чиқиш;

республикада ҳамда хорижда соҳа раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда қатнашиш.


11. Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Марказ ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш), уларни олиб кириш ва ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш;

илмий-тадқиқот ишларининг режаларини, иш дастурлари ва бажариш усулларини ҳамда илмий ҳисоботларни муҳокама қилиш мақсадида илмий кенгаш ташкил этиш;

республикада фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга ошириладиган соҳага оид илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиришда уларга кўмаклашиш;

доривор ўсимликларни етиштирувчи хўжалик субъектларига соҳани илмий асосда юритиш борасида илмий-методик ёрдам бериш;

соҳада амалга оширилиши режалаштирилган илмий-тадқиқот ишларининг кўлами ва долзарблигини инобатга олган ҳолда ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари бизнес-режаларини қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш;

илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини таъминлаш ва тизимли амалга ошириш мақсадида илмий-тадқиқот муассаслари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

дориворчилик соҳасида бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан амалиётга жорий этишга тавсия қилинган ишланмаларни ўрганиш ва хулоса бериш;

илмий ишлар тўпламлари, монографиялар, дарсликлар, тавсияномалар ва брошюраларни, оммавий ахборот воситаларида илмий-оммабоп мақолаларни чоп эттириш;

соҳада илм-фан ютуқлари жорий этилишида муаллифлик назоратини олиб бориш;

жисмоний ва юридик шахсларга доривор ўсимликлар уруғлик материалларини етказиб бериш;

доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш соҳаси самарадорлигини ошириш, захираларидан тежамли фойдаланиш ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш;

доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш, уларнинг майдонини кенгайтириш, ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини ошириш;

жойларда соҳанинг илм-фан, илмий-тадқиқот йўналишларини ривожлантириш мақсадида белгиланган тартибда таянч пунктлари, тажриба участкаларини ташкил этиш;

шарнома асосида илмий-тадқиқот ишларини бажариш, илмий-методик хизматлар кўрсатиш;

бюджет ва Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратилган маблағлар бўйича белгиланган тартибда бухгалтерия ва ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш;

Марказнинг фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисобидан тушган пул маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

соҳага оид қонун ҳужжатлари, давлат ва маҳаллий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Қўмитага тақдим этиш;

Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

Марказга тегишли иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситаларидан оқилона фойдаланиш, сақлаш, бошқариш;

меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш, техника хавфсизлиги қоидалари ва ишлаб чиқариш санитариясига риоя қилишни назорат қилиш;

давлат ўрмон хўжаликлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларида иштирок этиш;

ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликларнинг мониторинги, кадастри ҳисобини белгиланган тартибда олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этиш;

Марказнинг йиллик харажатлар сметасини, штат бирликлари жадвалларини ишлаб чиқиш ва Қўмитага киритиш;

республикада фаолият олиб бораётган доривор ўсимликларни етиштирувчи, тайёрловчи ва қайта ишловчи хўжалик субъектлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва мувофиқлаштириш;

барча ўрмон хўжаликларининг доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлашни амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботлар йилнинг ҳар чорагида тақдим этилишини ташкил этиш, қабул қилиб олиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, жамлаш, мониторинг олиб бориш, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг иқтисодий-молиявий ва ишлаб чиқариш ҳисоботлари йилнинг ҳар чорагида тақдим этилишини ташкил этиш, қабул қилиб олиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, жамлаш, мониторингини юритиш, тегишли чора-тадбирлар кўриш.

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Марказ амалга оширилган чора-тадбирлар, эришилган ютуқлар, амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни ҳар чоракда тааллуқлилигига қараб Қўмита ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этиб боради.

Марказ ва унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган асосий вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Марказга Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.

Бош директорнинг икки нафар ўринбосари бўлади, улар бош директорнинг тақдимномасига асосан Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Марказ бош бухгалтери Қўмита билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


15. Бош директор:

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Марказ номидан вакиллик қилади ёхуд Марказ номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;

белгиланган умумий штатлар сони доирасида Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди;

Марказга ажратилган молиявий ва моддий маблағларни белгиланган тартибда бошқаради;

Марказ фаолият йўналиши бўйича ходимлар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Марказ ходимларини ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;

Марказда фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар бериш ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун Қўмитага тақдимнома киритади;

қонун билан тақиқланмаган барча турдаги шартномаларни тузади, имзолайди, Марказ номидан банк ва бошқа муассасаларда барча молиявий операцияларни амалга оширади;

доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш), уларни олиб кириш ва ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар беради.

Бош директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлади.


16. Бош директорнинг ўринбосарлари:

Марказ таркибий бўлинмаларига бевосита раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Марказ бош директори томонидан ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.

Марказнинг илмий ва инновациялар ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилади, Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликларни жойлаштириш, етиштириш, сақлаш, қайта ишлашни ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назоратни амалга оширади.


17. Марказда бош директор тавсияси асосида таркиби ва низоми Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Илмий кенгаш тузилади.

Илмий кенгаш таркибига Марказнинг соҳада етук ва юқори малакага эга бўлим ва лабораториялар бошлиқлари, етакчи илмий ходимлар, касаба уюшмасининг вакиллари, шунингдек, юқори ташкилот, илмий муассасалар вакиллари киритилади.



5-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА ХОДИМЛАРИНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


18. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Марказнинг Қўмита тизимидаги мавжуд штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилган бошқарув ходимларининг штат бирликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

хизмат кўрсатиш ва ўзи етиштирган доривор ўсимликларни сотишдан тушадиган даромадлар;

халқаро ва хорижий ҳукумат, халқаро молиявий ташкилотлар, молия институтлари ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);

Марказнинг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


19. Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.

Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни рағбатлантириш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантиришлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом белгиланган тартибда Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.



6-БОБ. МАРКАЗГА ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ

ЙЎНАЛТИРИШ


21. Доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш), уларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатномалар берганлик, аризаларни кўриб чиққанлик учун ундириладиган ва маҳаллий бюджетга йўналтириладиган тўловларнинг 20 фоизи Марказ томонидан табиий ҳолда ўсувчи, шу жумладан, йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталарни ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш учун йўналтирилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 март











































Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск