ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Хитой Халқ Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 19 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Хитой Xалқ Республикаси Ҳукумати

ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Xитой Xалқ Республикаси Ҳукумати (бундан кейин матнда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталади), ўз халқлари ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилишига кўмаклашиш ҳамда ҳар иккала мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш истагида, 1944 йил 7 декабрда Чикагода имзолаш учун очилган халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни тан олган ҳолда, қуйидаги асосларда тегишли мамлакатларнинг ҳудудлари ўртасида ва уларнинг сарҳадларида ҳаво қатновини йўлга қўйиш ва алоқа қилиш тўғрисида аҳдлашадилар:



1-модда. Атамалар


Агар матнда 6ошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадларига мувофиқ қуйидаги атамалар:

1) "авиация маъмурлари" атамаси-Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Фуқаро авиациясининг Бош директорини ёки ҳозирги вақтда шу шахс бажараётган ишларни амалга оширишга вакил қилинган ҳар қандай шахс еки органни, Xитой Xалқ Республикасига нисбатан - Xитой Фуқаро авиациясининг маъмуриятини ҳамда ҳозирги вақтда мазкур маъмурият томонидан бажарилаетган вазифаларни амалга оширишга вакил қилинган ҳар қандай шахс ёки органни билдиради;

2) "авиакорхона" атамаси - халқаро ҳаво йўлларини таклиф этувчи ёки улардан фойдаланувчи ҳар қандай авиатранспорт корхонасини билдиради;

3) "тайинланган авиакорхона" атамаси - ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва вакил қилинган авиация корхонасини билдиради;

4) "ҳаво йўли" атамаси - йўловчилар, юклар ва почтани ижтимоий ташиш мақсадида ҳаво кемалари томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай мунтазам ҳаво йўлини билдиради;

5) "халқаро ҳаво йўли" атамаси - бир неча давлатнинг ҳаво бўшлиғи устидан ўтадиган ҳаво йўлини билдиради;

6) "тижоратга тааллуқли 6ўлмаган мақсадларда тўхташ" атамаси - йўловчилар, юк ёки почта олиш еки туширишдан бошқа исталган мақсаддаги тўхташни билдиради;

7) "сиғим" атамаси:

а) ҳаво кемасигв нисбатан муайян маршрутда ёки маршрутнинг бир қисмида ишлатиладиган муайян тайёрага сиғадиган тижорат юкини;

б) ҳаво қатновига нисбатан - ишлатилаётган тайёра ҳажмининг шу давр мобайнида маршрутда ёки мвршрутнинг бир қисмида бажарган рейсларига кўпайтирилганда чиққан миқдорни билдиради;

8) "тариф" атамаси - йўловчилар, қўл юки ва юк ташиш нархини, шу жумладан агентлик ва бошқа ёрдамчи хизматларнинг нархлари ва шартларини билдиради, лекин почта ташиш учун бериладиган ҳақ ва шартлар бундан мустасно;

9) "маршрутлар тавсифи" зтамаси - ушбу Битимга илова қилинган ёҳуд ушбу Битим 17-моддаси қоидаларига мувофиқ белгиланган маршрутлар тавсифини билдиради. Маршрутлар тавсифи ушбу Битимнинг ажралмас қисмидир.



2-модда. Ҳуқуқларнинг 6ерилиши


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга ўзининг тайинланган авиакорхонаси маршрутлар тавсифида кўрсатилган маршрутлар бўйича мунтазам халқаро ҳаво линиялари (бундан буён матнда "шартлашилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб юритилади) бўйича қатновни йўлга қўйиши ва амалга ошириши мақсадида ушбу Битимда кўзда тутилган ҳуқ

...
Время: 0.0338
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск