язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Беларусь Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль транспорт қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 22 декабрь)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро

автомобиль транспорти қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда аҳдлашувчи Томонлар деб аталади, ўзаро муносабатлар асосида иккала давлат ўртасида автомобилда йўловчилар ва юк ташиш ва уларнинг ҳудудлари орқали учинчи давлатларга транзит қатновини ривожлантириш, шунингдек, ушбу қатновларга кўмаклашиш истагига амал қилиб қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



I БЎЛИМ. ТАЪРИФЛАР


1-модда


1. "Ташувчи" ибораси иккала давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ халқаро ташувларни бажаришга ваколатли ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни англатади.


2. "Автотранспорт воситаси" ибораси қуйидагиларни англатади: йўловчилар ташишда - автобусни, яъни ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаган ҳолда йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва камида 8 ўринга эга бўлган механик транспорт воситасини англатади;

юкларни ташишда - юк автомобилини, прицепли юк автомобилини, шатакка олувчи автомобилни ёки яримприцепли шатакка олувчи автомобилларни англатади.


3. "Рухсатнома" тушунчаси Аҳдлашувчи томонлар давлатларининг ҳудудлари ўртасида, уларнинг ҳудудларидан транзит тарзда, шунингдек, бошқа Аҳдлашувчи томон давлати ҳудудидан учинчи давлат ҳудудига ва/ёки учинчи давлат ҳудудидан бошқа Аҳдлашувчи томон давлати ҳудудига (йўл йиғимлари тўлови билан ёки йўл йиғимлари тўловисиз) амалга ошириладиган ташишлар ҳуқуқини берувчи ҳужжатни англатади.

4. "Йўловчиларни мунтазам ташиш" ибораси қатновнинг бошланғич

...