ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Германия Федератив Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим (Бонн, 1995 йил 16 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида

тузилган ҳаво қатнови тўғрисидаги

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Германия Федератив Республикаси Ҳукумати, 1944 йил 7 декабрда Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг аъзолари бўлгани ҳолда, ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш ва уни амалга ошириш тўғрисида Битим тузиш истагида, қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1) Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида:

а) "Фуқаро авиация тўғрисидаги Конвенция" атамаси 1944 йил еттинчи декабрда Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай Иловаларни ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон учун улар кучга киришига ёки ратификация қилинишига қараб, Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай Иловани ва тузатишларни ўз ичига олади;

b) "авиация маъмурлари идораси" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро авиацияси Бош директорини ва Германия Федератив Республикасига нисбатан Федерал транспорт вазирлигини ёки ҳар иккала Томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган ташкилотлар бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;

с) "тайинланган авиакорхона" атамаси 3-моддага мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томоннинг иккинчи бир Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда тайинлаган, ушбу Битимнинг 2-моддаси 2-бандига мувофиқ белгиланган йўналишларда халқаро ҳаво қатновини амалга ошириши лозим бўлган ҳар қандай авиация корхонасини англатади;

2) "давлат ҳудуди", "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови" ва "нотижорий мақсадларда қўниш" атамалари ушбу Битимга нисбатан қўлланилганда фуқаро авиацияси Конвенциясининг 2 ва 96-моддаларида уларга белгиланган маъноларга эга бўлади;

3) "тариф" атамаси (икки ёки ундап ортиқ давлат ҳудудлари ўртасидаги манзиллар оралиғида) халқаро йўловчилар, йўловчилар юклари ва юк ташиш учун (почтани ҳисобга олмаганда) олинадиган тўловларни англатади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:

а) бошқа тарифларни ёки халқаро йўналишларнинг таркибий қисми бўлган халқаро ва ички йўналишларнинг тарифларини ёки ундан кейинги тарифларни қўллаш орқали тузилган мамлакатоша тарифларни ўз ичига олган ҳолда сотилиш бозорига таклиф қилинган ва айнан шунингдек сотилаётган халқаро ташувга тўланадиган мамлакатоша ҳар бир тарифни ёки миқдорни;

б) йўловчилар ва йўловчиларнинг юкларини ташиш учун сотиладиган авиачипталарга ҳақ тўлаш ёки юкни ташишдаги тегишли хизматлар тўлови воситачилик ҳақларини;

с) тарифларни қўллашнинг ёки ташув нархи ёки воситачилик ҳақини белгилаш қоидаларини;

Шунингдек, у ўз ичига қуйидагиларни олади:

d) ташув билан ўзаро алоқада бўлган барча мавжуд хизматларни;

е) мамлакат ичида ташиш учун бўлган ҳар бир тарифни (халқаро ташувга қўшимча равишда сотилган), бу нарса ички йўналишларда мустасно тариқасида мавжуд эмас ва худди шунингдек шароитларда барча авиакомпанияларга ва халқаро ҳаво қатновидаги уларнинг харидорларига берилиши мумкин эмасдир.



2-модда. Парвозга доир ҳуқуқлар бериш


1) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига халқаро ҳаво қатновини амалга ошириши учун қуйида келтирилган ҳуқуқларни беради:

а) унинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;

б) унинг давлат ҳудудида нотижоркй мақсадларда қ

...
Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск