язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Озарбайжон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (ЎзР ВМ 05.01.2004 й. 5-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида

ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

ўсимликлар карантини соҳасида биргаликдаги кураш чоралари муҳимлигини эътиборга олиб,

Томонлар давлатларининг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш ва шартномаларни амалга оширишда ўз мамлакатларини улар ҳудудига ўта хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касаллиги ва бегона ўтларнинг (бундан кейин карантин объектлари деб аталади) олиб кирилишини ўзаро бартараф этиш манфаатларидан келиб чиқиб,

ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтириш ҳамда давлат карантин тадбирларини мувофиқлаштиришни таъминлаш истагига амал қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Томонлар ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида қуйидаги мажбуриятларни оладилар:

карантин материалларини импорт, экспорт ва транзит қилишда карантин объектларининг бир Томон давлати ҳудудидан бошқа Томон давлати ҳудудига кириб келишини бартараф этиш бўйича зарур чораларни қўллаш;

Томонлар давлатлари карантин объектларининг пайдо бўлиши, тарқалиши ва уларга қарши кураш усуллари тўғрисидаги ахборотни ёзма равишда алмашиш;

карантин материалларини импорт, экспорт ва транзит қилинишини тартибга солувчи амалдаги фитосанитар қоидаларга киритилган тўлдириш ва ўзгартишлар тўғрисида хабардор қилиш;

карантин объектларини фош қилиш, тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилиш бўйича тадбирларни ўтказишда ўзаро илмий, техник ва маслаҳатли ёрдам бериш;

ўсимликлар карантини соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилиш ва эришилган ютуқларни ўрганиш, чегарадан ўтказиш пунктларида ўсимликлар карантини бўйича масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш;

Томонлар давлатларидан бирининг ҳудудига етказиб берилаётган карантин материалларини улар ишлаб чиқарилаётган жойларда карантин текширувларини амалга оширишда Томонлар мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;

ўсимликлар карантини соҳасида фавқулодда вазиятларда Томонлардан бирининг илтимосига кўра биргаликдаги, тезкор чораларни амалга ошириш учун мутахассислардан иборат экспедицияни хизмат сафарига жўнатиш.



2-модда


Ушбу Битим қоидаларини мувофиқлаштириш ва амалта оширишда қуйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланадилар:

Ўзбекистон Республикаси томонидан - Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бўйича Давлат бош инспекцияси;

Озарбайжон Республикаси томонидан - Озарбайжон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.



3-модда


Бир Томон давлати ҳудудидан бошқа Томон давлати ҳудудига етказиб берилаётган ҳар бир карантин материаллари фитосанитар сертификати билан кузатиб борилиши лозим, унинг намунавий нусхасини эса Томонлар алмашадилар.

Экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини бўйича хизмати томонидан бериладиган фитосанитар сертификати карантин материалларини импорт қилувчи Томон импортга берадиган карантин рухсатномасида талаб этиладиган меъёрларга мувофиқлигини тасдиқлайди.



4-модда


Карантин материалларини транзит қилиш Томонларнинг миллий қонунчиликларига мувофиқ ва экспорт қилувчи мамлакатнинг сертификатида "Ўзбекистон Республикаси орқали транзит қилишга рухсат берилади" ёки "Озарбайжон Республикаси орқали транзит қилишга рухсат берилади" деган ёзувли муҳр мажбурий тартибда қўйилган ҳолда амалга оширилади.



5-модда


Томонларнинг ваколатли органлари карантин материалларининг алоҳида бир тўпини сотиб олишда уларнинг фитосанитар ҳолати бўйича қўшимча шартлар қўйиш ҳуқуқига эга бўлиб қоладилар.



6-модда


Карантин материалларини Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси орқали экспорт, импорт ва транзит қилиш Томонлар давлатларининг миллий қонунчиликларида белгиланган чегарадан ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади.



7-модда


Карантин материалларини экспорт қилишда ўраш материали сифатида қипиқ, пайраха, қоғоз, пластик ва карантин ташувчилари ҳисобланмаган бошқа материаллардан қўлланилади ҳамда улар тупроқ билан аралашмаган бўлиши лозим, сомон, похол, буғдой чориси, барглар ва бошқа ўсимлик материаллари Томонларнинг олдиндан эришилтан розиликларидан сўнг фойдаланилиши мумкин.

Карантин материалларини бошқа Томон давлати ҳудудига ташиш учун бир Томон фойдаланаётган транспорт воситалари пухта тозаланиши ва зарур ҳолда зарарсизлантирилиши лозим.



8-модда


Томонларнинг ваколатли органлари фитосанитар назорат қилиш чоғида карантин объектларини фош қилган ҳолда Томонлар давлатларининг миллий қонунчиликларида кўзда тутилган чораларни қўллайдилар.

Карантин материалини қайтариб бериш ёки зарарсизлантиришнинг имкони бўлмаганда бошқа Томоннинг ваколатли органини хабардор қилиб, миллий қонунчилик асосида йўқ қилишни дарҳол амалга ошириш лозим.

Карантин объектларидан заҳарланган материалларни қайтариб олиш, йўқ қилиш ёки зарарсизлантириш билан боғлиқ харажатлар экспорт қилувчи ҳисобидан ундирилади.



9-модда


Томонлар карантин объектлари сифатида зараркунандалар, ўсимликлар касаллиги ва бегона ўтларнинг ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган рўйхати (1 ва 2-иловалар)ни қабул қиладилар.

Карантин объектлари рўйхатига Томонлар ваколатли органларининг ўзаро розиликларига кўра тўлдириш ва ўзгартишлар киритилиши мумкин.



10-модда


Ушбу Битимнинг қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ амалий масалаларни ҳал қилиш учун Томонларнинг ваколатли органлари заруратга кўра, лекин 2 йилда камида 1 марта ҳар бир Томоннинг ҳудудида навбатма-навбат ўтказиладиган қўшма мажлисларни ташкил этадилар.

Мажлисларни ўтказиш вақти, жойи ва муҳокама этилиши лозим бўлган масалалар рўйхатини Томонларнинг ваколатли органлари белгилайдилар.

Мажлисларни ўтказиш бўйича ташкилий харажатларни қабул қилувчи Томоннинг ваколатли органи қоплайди. Транспорт ва коммунал харажатларни ҳар бир Томон мустақил равишда амалга оширади.



11-модда


Томонларнинг ўзаро розиликларига кўра ушбу Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ва унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ҳамда тўлдиришлар киритилиши мумкин. Мазкур Баённомалар ушбу Битим 14-моддасининг қоидаларига мувофиқ кучга киради.



12-модда


Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш билан боғлиқ барча баҳсли масалалар Томонлар ўртасида музокаралар олиб бориш орқали ҳал қилинади.



13-модда


Ушбу Битим Томонларнинг учинчи мамлакатлар ёки уларнинг ўсимликлар карантини ва уларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан тузган шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларига дахл қилмайди.



14-модда


Ушбу Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида Томонлар бир-бирларини хабар қилган охирги кундан бошлаб кучга киради.

Ушбу Битим беш йил муддатга тузилади. Томонлардан биронтаси ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида тегишли муддат тугашидан камида олти ой илгари бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, у ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.

Тошкент шаҳрида 2003 йил 13 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.



(имзолар)






Битимга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқалмаган ва

чекланган миқдорда тарқалган карантин объектлари

РЎЙХАТИ

  

А 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқалмаган карантин объектлари

ЗАРАРКУНАНДАЛАР

1.

Spodoptera litura Fabr

Осиё ғўза тунлами

2.

Hyphantria cunea Drury

Америка оқ капалаги

3.

Unaspis citri Comst

Апельсин қалқондори

4.

Icerya pyrchasi Mask

Австралия тарновсимон қурти

5.

Pantomorus leucoloma Bc>h

Оқ ҳошияли қўнғиз

6.

Tetradacus citri Chen

Катта мандарин пашшаси

7.

Pseudococcus citrsculus Green

Шарқ унсимон қурти

8.

Unaspis jananensis Kuw

Шарқ цитрус қалқондори

9.

Nimonia pyrivorella Mats

Нок парвонаси

10.

Spodoptera littoralis Bois

Миср ғўза тунлами

11.

Ceroplastes rusci L

Анжир мумсимон сохта қалқондори

12.

Phthonimaea operculella Zeil

Картошка куяси

13.

Callosobruchus chinensis L

Хитой донхўри

14.

Diabrotica virgifera Le Conte

Колорадо маккажўхори қўнғизи

15.

Carposina niponensis Wisg

Шафтоли мевахўри

16.

Ceratitis capitata Wied

Ўртаденгиз мева пашшаси

17.

Pseudaulacaspis pentagona Tar

Тут қалқондори

18.

Viteus vitifolii Fitch

Филлоксера

19.

Pectinophora gossypiella Saund

ғўза куяси

20.

Pseudococsus gahani Green

Цитрус унсимон қурти

21.

Caulophilus latinasus Say

Кенг хартумли омбор узунбурини

22.

Agrilus mali Mats

Олма тилла қўнғизи

23.

Popillia japonica Newm

Япония қўнғизи

24.

Ceroplastes japonicus Green

Япония мумсимон сохта қалқондори

25.

Lopholeucaspis japonica Ckl

Япония чўпсимон қалқондори

26.

Rhagoletis pomonella Walsh

Олма пашшаси

27.

Caryedon gonagra L

Ep ёнғоқ донхўри

28.

Zabrotes subfasciatus Boh

Бразилия донхўри

29.

Diaphorina citri Kuway

Шарқ ёки Осиё барг бургаси

30.

Dacus dorsalis Hend

Шарқ мева пашшаси

31.

Lecanium deltae Lizeri

Учбурчакли сохта қалқондор

32.

Brichidius incarnatus Boh

Миср нўхат донхўри

33.

Callosobruchus sp. sp.

Дуккакли экинлар донхўри

34.

Sinoxylon conigcrum Gerst

Аррасимон пўстлоқ кемирувчи қўнғиз

35.

Liriomyza trifolii Bur

Йунгичка инли қурт

36.

Rhizoecus kondonis Kuw

Илдиз қурти

37.

Scrobipalpopsis solanivora P

Косторика картошка куяси

38.

Aonidlela aurantii Mask

Қизил померанц қалқондори

39.

Dinoderus bifoveolalus Wall

Сохта пўстлоқ ҳаммахўри

40.

Pinnaspis strachani Cooley

Кичик қорсимон қалқондор

41.

Ceratitis rosa Karsch

Наталия мева пашшаси

42.

Pseudoparlatoria parlatorioides С

Орхидея қалқондори

43.

Nipaeococcus nipae Mask

Палма қурти

44.

Paralipsa gularis Zeel

Уруғ парвонаси

45.

Phthorimaea lycopersica Busk

Помидор куяси

46.

Trogoderma simplex Jayne

Трогодерма симплекс

47.

Trogoderma angustum Sol

Трогодерма ангустум

48.

Trogoderma ballficnhus Beal

Трогодерма-балфинхус

49.

Trogoderma longisetosum Cetl

Трогодерма лонгисентозум

50.

Trogoderma grasmani Beal

Трогодерма грассмани

51.

Trogoderma sternale Jayne

Трогодерма стернале

52.

Trogoderma ornatum Say

Трогодерма орнатум

53.

Aceria sheldoni Ewing

Цитрус куртак канаси

54.

Chrysomphalus rossi Mask

Қора араукарий қалқондори

55.

Chionaspis furfure Fitch

Тангасимон қалқондор

56.

Dysmicoccus wistarial Gren

Япония қурти

57.

Aleurothrixus floccosus Mask

Юнгли оқ қанот

58.

Aleuracanthus woglumi Ash

Қора цитрус оқ қаноти

ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ

1.

Glomerella gossypii (South) Edg

Ғўза антракнозаси

2.

Tilletia indica Mitra

Хинд буғдой қоракуяси

3.

Phymatotrichunm omnivorum S.D.

Техас илдиз чириш касали

4.

Didymella chrysanthemi Caret Gull

Хризантема аскохитози

5.

Puccinia horiana P Heen

Хризантема оқ занг касали

6.

Mycosphaerella linorum (W2) Carcia Rada

Зиғир пасмоси

7.

Synchytrium endobioticum Porcivae

Картошка рак касали

8.

Helminthosporium maydis Nisicadoet Miyake

Маккажўхори жанубий гельминтоспориози

9.

Phoma andina Turkensteen

Анд фомоз касали

10.

Angiasorus soloni Thirum Brie

Картошка қоракуяси

11.

Diplodia macrospora Earle

Маккажўхори диплодиози

12.

Cercospora kikuchii Mats et Tom

Соя қизилпушти церкоспориози

13.

Diaporthe phaseolorum Cke et Em

Соя пояси раки

14.

Phomopsis viticola Sacc

Узум сўлиш касаллиги

15.

Phialophora cinerescens Wr

Чиннигул филофороз касаллиги

16.

Phomopsis helianthi

Кунгабоқар поясининг кулранг доғли касаллиги

17.

Eutyna armeniaca Han of et Cat

Узумнинг эутипоз касали

НЕМАТОДАЛАР

1.

Globodera rostochiensis Woll M. et St

Картошка олтин нематодаси

2.

Globodera pallida (Stone) Mul et Stone

Картошка нимранг нематодаси

3.

Nacobbus aberrens Golden et al

Сохта галл нематодаси

4.

Radopholus similis Cobb

Пармаловчи нематода

БАКТЕРИЯЛАР

1.

Erwinia stewartii

Маккажўхори вилти

2.

Pseudomonas caryophilli

Чиннигул вилти

3.

Xanthomonas campestris Pv. Hyacinthi

Гиацинт сариқ касали

4.

Erwinia amylovora

Мевали дарахтлар куйдиргиси

5.

Xanthomonas campestris pv citri

Цитрус рак касали

6.

Xanthomonas campestris pv oryzicola

Шолининг бактериал чизиқ касали

7.

Xanthomonas ampelina

Шоли бактериал куйдиргиси

8.

Xanthomonas campestris pv oryzae

Шолининг бактериал сўлиши

9.

Corynebacterium tritici

Буғдойнинг сариқ шиллиқ бактериози

ВИРУСЛАР

1.

Andean potato virus

Картошка анд вируси

2.

Rose wilt disease

Атиргул вилти

3.

Potato yellow dwarf virus

Картошканинг сариқ паканалик касали

4.

Potato vein yellowing virus

Картошка барг томирларнинг сарғайиши

5.

Grapevine flavescense doree mycoplasma

Узум барг сарғайиш касали

6.

Chrysanthemum stunt viroid

Хризантеменинг паканалик касаллиги

7.

Plum line pattern virus(American)

Олхўрининг чизиқли нақш касали

8.

Peach mosaic virus (American)

Шафтолининг қурама касали

9.

Plum pox virus

Олхўрининг чўтир касали

10.

Citrus tristeza virus

Цитрус тристеца касали

11.

Barley stripe mosaic virus

Арпанинг чизиқ қурама касали

БЕГОНА ЎТЛАР

1.

Iva axillaris Pyrch

Америка сассиқ какраси

2.

Solarium elaegnifolium Cav

Чизиқ баргли итузум

3.

Solanum rostratum Dun

Тиканли итузум

4.

Solanum carolinense L

Каролина итузуми

5.

Solanum triflorum L

Уч гулли итузум

6.

Helianthus californicus D С

Калифорния кунгабоқари

7.

Helianthus ciliaris D С

Киприкли кунгабоқар

8.

Helianthus petiolaris Nutt

Барг бардли кунгабоқар

9.

Helianthus scaberrimus Benth

Тукли кунгабоқар

10.

Sida spinosa L

Тиканли Сида

11.

Striga sp sp

Стригалар

12.

Ambrosia trifida L

Учбўлакли амброзия

13.

Ambrosia psilostachya D С

Кўп йиллик амброзия

14.

Cenchrus pauciflorus Benth(fribuloidesL)

Кам гулли цехруз (лангарсимон)

15.

Acanthosperumum hispidum DC

Қаттиқ юнгли тиканмева

16.

Aeshynomene indica (L) В S P

Хинд аесхиноменэси

17.

Aeshynomene virginica (L) В S P

Виржиния аесхиноменэси

18.

Bidens bipinata L

Бидепс бипината

19.

Cassia occidentalis L

Ғарб кассияси

20.

Cassia tora L

Тора кассияси

21.

Croton capitatus Michx

Тўпгулли кротон

22.

Diodia terres Walt

Жувасимон диодия

23.

Emex australis Stein

Жанубий эмекс

24.

Emex spinosa L

Тиканли эмекс

25.

Euphorbia marginata Michx

Хошияли сутли ўт

26.

Euphorbia dentata Michx

Аррасимон сутли ўт

27.

Ipomoae hederaceal E

Печаксимон ипомея

28.

Jacquemontia tamnifolia L

Юраксимон баргли жакоменат ўти

29.

Polygonum pensylvanicum L

Пенсильвания сув мурчи

30.

Raimania laciniata Hill (Oenotera laciniata)

Раймония йирик дуккакли сесбания ўти

31.

Sesbania macrocarpa Muhl ex Rafin

Сесбания макрокарпа

32.

Sesbania exaltata (Raf) Gory

Майда дуккакли сесбания

33.

Sicyos angylata L

Бурчакбаргли қовоқсимон ўт

А 2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чекланган

миқдорда тарқалган карантин объектлари

ЗАРАРКУНАНДАЛАР

1.

Grapholitha molesta Busck

Шарқ мевахўри

2.

Ouadraspidiotus perniciosus Comst

Калифорния қалқондори

3.

Trogoderma granarium Ev

Капр қўнғизи

4.

Leptinotarsa decemlineata Say

Колорадо картошка қўнғизи

5.

Dialeurodes citri Riley et How

Цитрус оқ қаноти

6.

Pseudococcus comstoki Kuw

Комсток қурти

7.

Callosobruchus maculatus F

Тўрт донгли донхўр

8.

Phyllocnistis citrella Stain

Цитрус инли куяси

БЕГОНА ЎТЛАР

1.

Ambrosia artesiifolia L

Эрмонбаргли амброзия

2.

Acroptilon L D С

Судралувчи какра

3.

Cuscuta sp sp

Зарпечак

4.

Cuscuta Lemanniana Bge

Девпечак

  





Битимга

2-ИЛОВА



Озарбайжон Республикаси ҳудудида тарқалмаган ва

чекланган миқдорда тарқалган карантин объектлари

РЎЙХАТИ

 

А 1. Озарбайжон Республикаси ҳудудида тарқалмаган карантин объектлари


ЗАРАКУНАНДАЛАР

Осиё ғўза тунлами

Spodoptera litura Fabr.

Америка йўнғичкаси

Liriomyza trifolii (Burg)

Апельсин қалқондори

Unaspis citri Comst.

Ер ёнғоқ донхўри

Caryedon gonagra L

Бразилия донхўри

Zabrotes subfasciatus Boh

Оқ ҳошияли қўнғиз

Pantormorus leucoloma Boh.

Катта мандарин пашшаси

Tetradacus citri Chen.

Шарқ унсимон қурти

Pseudococcus citriculus Green.

Шарқ цитрус қалқондори

Unaspis yanonensis Kuw.

Шарқ қўза узунбуруни

Anthonomus grandis Baheman

Шарқ қовун пашшаси

Bactrocera cucubitae

Чиннигул баргхўри

Cocoecimorpha pronubana Herbst

Нок парвонаси

Numonia pyrivorella Mats.

Миср ғўза тунлами

Spodoptera littoralis Boisd.

Ғарб маккажўхори қўнғизи

Diabrotica virgifera virgifera le Conte

Анжир мум сохта қалқондори

Ceroplastes rusci L.

Капр қўнғизи

Trogoderma qranarium Ev.

Картошка куяси

Phthorimaea operculella Zeil.

Хитой донхўри

Callosobruchus chinensis L.

Зайтун сохта қалқондори

Saissetia oleae Bern

Гулхайри куяси

Pectinophora malvella Hb.

Тоқ ипак курти

Lymantria dispar L (asian race)

Пальма трипси

Thrips Palmi Karny

Шафтоли мевахўри

Carposina niponensis Wisghm.

Момиқ оқ қанот

Aleurothrixus floccosus Mask

Мева зунбуруни

Conotrachelus nenuphar Herbst

Йўл-йўл мева куяси

Anarsia Lineatella Zeiler

Ўртаденгиз мева пашшаси

Ceratitis capitata Wied.

Тут қалқондори

Pseudaulacaspis pentagona Targ.

Қовоқ пашшаси

Dacus ciliatus Loew

Қора цитрус оқ қаноти

Aleurocanthus woglumi Ashby

Қора сохта қалқондор

Parasaissetia nigra Hietner

Ғўза куяси

Pectinophora qossypiella Saund

Ғўза оқ қаноти

Bemisia tabaci Gennadius

Тиканли қурт

Earias msulana Boisd

Катга оғизли гуруч узун буруни

Caulophilus oryzae Gyll

Цитрус куяси

Phyllocnistis citrella Stainton.

Цитрус унли қурти

Pseudococcus gahani Green

Олма пашшаси

Rhaqoletis pomonella Walsh.

Олма тилла қўнғизи

Agrilus mali Mats

Япон қўнғизи

Popillia japonica Newm

НЕМАТОДАЛАР


Сохта нимранг нематодаси

Globodera pallida (Stone) Mulvey et Stone.

Картошка олтин нематодаси

Globodera rostochiensis (Woll) M. et St.

Картошка пояси нематодаси

Ditylenchus destructor Thome

Колумбия илдиз галл нематодаси

Meloidogyne chitwoodi Golden et al.

Буғдой нематодаси

Anguina tritici Steinb

Гуруч нематодаси

Aphelenchoides besseyi Christie

Қарағай поя нематодаси

Bursaphelenchus xylophilus (Steiner et Buhrer) Nickle.

Поя нематодаси

Ditylenchus dipsaci (Kuhn) Feli

КАСАЛЛИКЛАР


ЗАМБУРУҒЛАР


Ғўза антракнози

Glomorella qossypii (South) Edgerton.

Хризантема аскахитози

Didymella chrysanthemi. (Tassi) Gar.et.Gull

Хризантема оқ занги

Puccinia horiana P. Henn.

Цитруслилар сўгаллилиги

Elsinoe Fawcettil Bitancourt

Картошка гангренаси (Фомоз)

Phoma exigua var. foveata

Картошка қоракуяси

Anqiosorus solani Thiromet. OBrien

Маккажўхори диплодиози

Stenocaфella macrospora Sutton. (Stenocarpella maydis Sutton).

Ҳинд ғалла қоракуяси

Tilletia (Neovossia) indica Mitra.

Юқумли қуриш - Мальсекко

Deuterophoma tracheiphila Petri

Ғалла паканалик қоракуяси

Tilletia controversa Kuhn.

Маккажўхори барг доғи

Cochliobolus carbonum R.R. Nelson

Картошка раки

Synchytrium endobioticum (Schilb.) Percival.

Гладиолус занги

Uromyces transversalis

Техас илдиз чириши

Phymatotrichopsis omnivora (Duggar) Hennebert.

Чиннигул фиалофороз касаллиги

Phialophora cinerescens (Wollenweber) van Beyma

Кунгабоқарнинг кулранг доғли касаллиги

Phomopsis helianthi Munt - Cvet et al.

Маккажўхори жанубий гелминтоспориози

Cochliobolus Heterostrophus (Drechsler) Drechsler

Paca-T

Pasa T.(Helminthosporium maydis NisiKado et Miyaice).

БАКТЕРИЯЛАР


Маккажўхори вилти

Erwinia stewartii (Smith) Dye.

Шолининг бактериал чизиқ касали

Xanthomonas oryzae pv.oryzicola (Fang et al) Swings et al.

Шолининг бактериал сўлиши

Картошканинг бактериал чириши

Xanthomonas oryzae pv.oryzae (Ishiyama) Swings et al Ralstonia solanacearum (Smith) Yabuuchi et al.

Чиннигулнинг бактериал сўлиши

Pseudomonas caryophylli Burkholder

Рмон ёнғоғи бактериози

Xanthomonas campectris pv. corylina

Ловиянинг бактериал куйдиргиси

Xanthomonas campectris pv. phaseoli

Помидорнинг бактериал доғлиги

Xanthomonas campestris pv. Vesicatoria Dye.

Картошканинг доирасимион чириши

Clavibacter michiganensis subsp sepedonicum(Spieckermann and Kotthoff) Davis et al.

Мевалар куйдиргиси

Erwinia amylovora (Bun-ill) Winslow et al

Каштан пўстлоғи куйдиргиси

Oruphonectria parasitica

Цитруслилар раки

Xanthomonas campestris pv. citri.

ВИРУСЛАР


Цитруслилар вируси

Tristeza virus

БЕГОНА ЎТЛАР


Учбўлакли амброзия

Ambrosia trifida L.

Кўп йиллик амброзия

Ambrosia psilostachya D.C.

Кўп йиллик оқ тол

Iva axillaris Pursh.

Тўғри чизиқли итузум

Solanum elaeaqnifolium Cav.

Каролина итузуми

Solanum carolinense L.

Уч рангли итузум

Solanum triflorum L.

Стрига

Striqa (sp. sp.).

Кам рангли пенхрус

Cenhnis paucifloros Benth (tribuloides L.).

А 2. Озарбайжон Республикаси ҳудудида чекланган

миқдорда тарқалган карантин объектлари


ЗАРАРКУНАНДАЛАР


Австралия тарновсимон қурти

Icerya pnrchasi Mask.

Америка оқ капалаги

Hypliantria cunea Drury.

Шарқ мевахўри

Grapholitha molesta Busck.

Калифорния қалқондори

Quadraspidiotus pemiciosus Comst.

Колорадо қўнғизи

Leptinotarsa decemlineata Say.

Косток қўнғизи

Pseudococcus comstocki Kuw.

Тўрт доғли донхўр

Callosobnichus maculatus F.

Филлоксера

Viteus vitifolii Fitch.

Цитрус оқ қаноти

Dialeiirodes citri Ashm.

Япон мум сохта қалқондори

Ceroplastesjaponicus Green.

Япон чўпсимон қалқондори

Lopoleucaspisjaponica Ckll

БЕГОНА ЎТЛАР


Эрмонбаргли амброзия

Ambrosia artemisiifolia L.

Судралувчи какра

Acroptilon repens D.C.

Тиканакли итузум

Solanum rostratum Dun.

Зарпечак

Cuscuta sp.sp.

 

“Ўзбекистон Республикаси Халқаро шартномалар тўплами”,

2004 йил, 1-сон.