Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР ОК 02.09.1993 й. 927-ХII-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР Олий Кенгашининг

1993 йил 2 сентябрдаги

927-ХII-сонли Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ

(Эски таҳрири)


1. Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида одил судловни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Қуролли Кучлар ҳарбий суди ва гарнизон ҳарбий судлари амалга оширадилар.

Ҳарбий судлар Ўзбекистон Республикаси суд тизимининг таркибига киради ва одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига амал қилади.

Ҳарбий судлар чиқарадиган ҳукмлар ва ҳал қилув қарорлари Ўзбекистон Республикаси номидан эълон қилинади.


2. Ҳарбий ҳайъат - ҳайъат раиси, раис ўринбосари ва Ҳарбий ҳайъат судьяларидан иборат бўлади.

Қуролли Кучлар ҳарбий суди - ҳарбий суд раиси, унинг ўринбосари, судьялари ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.

Гарнизон ҳарбий суди - ҳарбий суд раиси, судьялари ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.

Таркиби тўрттадан ортиқ судьялардан ташкил топган гарнизон ҳарбий судида суд раисининг ўринбосари бўлади.


3. Ҳарбий судларнинг судьялари "Судлар тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартибда сайланадилар ва тайинланадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судларига:

а) Қуролли Кучлар сафида, чегара қўшинларида, Миллий хавфсизлик хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларида ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган бошқа ҳарбий тузилмаларда хизмат қилаётган шахслар, шунингдек ўқув йиғинлари вақтида ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар;

б) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмлари, қўшилмалари ва бирлашмалари, ҳарбий қисм қўмондонларига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъвоси бўйича фуқаролик ишлари ва мазкур мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан берилган шикоятлар;

в) алоҳида ҳолатларга кўра умумий судлар амал қилмайдиган жойларда барча жиноят ва фуқаролик ишлари;

г) давлат сирларига дахлдор бошқа ишлар тааллуқли.

Ушбу банднинг "а" бандчасида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан хизматни ўташ даврида содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар, агар улар иш судда кўрилиш пайтига келиб ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматдан бўшаб кетган бўлсалар ҳам ҳарбий судлар томонидан кўрилади.

Ушбу банднинг "а" бандчасида кўрсатилган шахслар томонидан ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматга чақирилгунга ёки киргунга қадар содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар, ўша шахслар ишни судда кўриш пайтида ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматда бўлсалар ҳам ҳарбий судларга тааллуқли бўлмайди.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати судловига:

олий офицерлар таркибига кирадиган мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар;

ушбу шахсларга дахлдор бошқа ишлар ва шикоятлар тааллуқли.

Қуролли Кучлар ҳарбий судининг судловига:

ўлим жазоси белгиланиши мумкин бўлган жиноятлар тўғрисидаги ишлар;

полковник, 1 ранг капитани унвонига эга бўлган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар;

полк командири лавозими ва ундан юқори лавозимни ҳамда хизмат мавқеи бўйича шу лавозимларга тенг лавозимни эгаллаб турган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар тааллуқли.

Гарнизонлар ҳарбий судлари судловига:

подполковник, 2 ранг капитанидан юқори бўлмаган унвонга эга шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар;

ушбу шахсларга дахлдор бошқа ишлар ва шикоятлар тааллуқли.


6. Бир гуруҳ шахсларни айблашга оид иш бўйича, гарчи айбланувчилардан бири хусусидаги иш ҳарбий суд судловига тааллуқли бўлса ва уни қонунга кўра алоҳида иш юритишга ажратиш мумкин бўлмаса, ҳарбий хизматда бўлмаган шахсларга оид иш ҳарбий суд томонидан кўрилади.

Якка шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир қилишда айбланиб, гарчи жиноятлардан бири тўғрисидаги иш ҳарбий суд судловига тааллуқли бўлса, ҳамма жиноятлар тўғрисидаги иш ҳарбий суд томонидан кўрилади.


7. Ҳарбий судлар жиноят ишлари билан бирга ҳарбий қисмлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг, шунингдек фуқароларнинг содир этилган жиноятлар натижасида уларга етказилган моддий зарарни ундириб бериш тўғрисидаги фуқаролик даъволарини ҳам кўриб чиқадилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати ва Қуролли Кучлар ҳарбий суди қуйи суд судловига тааллуқли ҳар қандай ишни биринчи инстанция тартибида ўзининг иш юритишига қабул қилиш хуқуга эга.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди:

ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш ишини текширади;

ҳарбий судлар амалиётини, шунингдек суд статистикаси юритилиши қандай ташкил этилганлигини ўрганади ва умумлаштиради;

ҳарбий судлар судьяларининг малакасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради;

судьяларнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказишни ташкил этади, ҳарбий судларни ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника таъминоти масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ҳарбий судларнинг иш фаолияти масалалари бўйича буйруқ ва фармойишлар чиқаради.


10. Ҳарбий судлар таркиби, штатлар сони, мансаблар рўйхати ва бу мансабларга мос бўлган ҳарбий унвонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири билан келишган ҳолда берган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


11. Ҳарбий ҳайъат, ҳарбий судларнинг шахсий таркиби Қуролли Кучлар рўйхатига киради ва ҳарбийларнинг барча таъминот турлари билан таъминланади, судьялар ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларидан фойдаланади.


12. Ҳарбий ҳайъат, Қуролли Кучлар ҳарбий судлари, гарнизон ҳарбий судлари судьяларига эгаллаб турган лавозимларига мувофиқ ҳарбий унвонлар берилади.


13. Ҳарбий судлар судьяларига полковникдан юқори бўлмаган унвонлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан берилади.

Олий ҳарбий унвонлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ва Мудофаа вазирининг биргаликдаги тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.


14. Ҳарбий судлар судьялари "Суд тўғрисида"ги Қонунга ва ҳарбий низомларга мувофиқ интизомий жавобгарликка тортиладилар.


15. Ҳарбий судларнинг ходимлари меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ тегишли ҳарбий суд раиси томонидан ишга қабул қилинадилар ва ишдан бўшатиладилар.


16. Ҳарбий судлар ва Ҳарбий ҳайъатни моддий-техника, молиявий ҳамда транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юклатилади ва республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


17. Ҳарбий судларнинг хизмат бинолари улар амал қилиб турган ерда жойлашган гарнизонларнинг ҳарбий қисмлари томонидан қўриқланади.

Гаупвахталарда сақланаётган маҳбусларни ҳарбий судларга қўриқлаб олиб бориш ва уларни суд мажлисида қўриқлаш ҳарбий қисмлар ёки гарнизонларнинг ҳарбий комендатуралари томонидан амалга оширилади.

Бошқа сақлаш жойларида, ахлоқ тузатиш муассасаларида сақланаётган маҳбусларни қўриқлаш ва ишни кўриш жойига қўриқлаб олиб келиш белгиланган тартибда ички қўшин қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг органлари томонидан амалга оширилади.


18. Ҳарбий судлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўзининг номи ифодаланган муҳрга эга бўлади.
































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск