ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2021 й. 130-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2021 й.

N 130




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга "револьвер" кредит ажратиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги аграр соҳани молиялаштиришда юзага келадиган маблағлар тақчиллигини қоплаш учун зарур маблағлар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан ўз вақтида ажратиб борилишини таъминласин.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар йили 1 январга қадар мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинлари учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилсин ҳамда бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритсин ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борсин.

Белгилансинки, 2021 йилда етиштириладиган мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинлари учун кутилаётган минимал нархлар жорий йил 1 апрелга қадар эълон қилинади.

5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилидаги "Пахтасаноат илмий маркази" акциядорлик жамиятининг биносига имтиёзли асосда (ажратилган майдон учун коммунал тўловлар ва бинони сақлаш харажатларини қоплаш асосида) жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 март































Время: 0.1365
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск