ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2021 й. 134-сон "Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2021 й.

N 134




ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ

САВОДХОНЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат ташкилотлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ўрта ва қуйи бўғиндаги масъул ходимларга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам равишда ошириб бориш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ижрочиларга тўлиқ етказилмаётганлиги оқибатида уларда назарда тутилган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим топшириқ ва вазифаларнинг ижроси айрим ҳолларда етарли даражада таъминланмасдан қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон ҳамда "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон фармонлари ижроси юзасидан, шунингдек давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда баҳолашни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидан фойдаланган ҳолда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари) ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаб бориш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги "Давлат ташкилоти ходимларини синовдан ўтказиш модули" орқали Адлия вазирлиги томонидан тайёрланадиган ҳуқуқий саводхонликка оид ўқув дастури бўйича ўқув машғулоти материалларини мустақил ўзлаштириб бориш йўли билан амалга оширилади;

б) давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш (тест синовлари орқали) ҳар уч йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади;

в) давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги мунтазам равишда ошириб борилишини таъминлашга шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади;

г) Адлия вазирлиги томонидан давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш якунлари бўйича умумий натижалар пухта таҳлил қилинган ҳолда, унинг доимий мониторинги юритилади. Бунда, мониторинг натижалари юзасидан:

юқори натижани қайд этган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа давлат ташкилотлари фаолиятига ҳам жорий этиш ва паст кўрсаткич сабабларини бартараф этиш бўйича услубий кўрсатмалар ҳамда таклифлар ишлаб чиқилади ва давлат ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш чоралари кўрилади;

давлат ташкилотларига баҳолашдан ўтмаган ходимларнинг ўқитилиши ва қайта баҳолашдан ўтказилишига оид кўрсатма беради;

давлат ташкилотларининг ходимларни ўқитиш тизимини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади ва давлат ташкилотларига юборилади;

д) Адлия вазирлиги томонидан давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини баҳолаш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига баҳолаш ўтказилган йилнинг якунлари бўйича таҳлилий маълумот киритиб борилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

2021 йил 1 майга қадар ўқув машғулотларини ташкил этиш учун зарур ўқув дастури, материаллар ва тест саволлари базасини шакллантирсин ҳамда электрон платформага жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим этсин;

давлат ташкилотлари томонидан давлат ташкилотлари ходимларининг электрон платформа асосида мустақил равишда ўқитишнинг ташкил этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда алоҳида режа-графиклар асосида давлат ташкилотлари ходимларининг баҳолашдан ўтказилишини таъминлаб борсин;

2022 йил 1 январга қадар давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини 2021 йил якунлари бўйича баҳолаш натижалари пухта таҳлил қилинган ҳолда, мазкур тизимни янада такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

давлат ташкилотларида ходимларни ўқитиш ва баҳолашдан ўтказиш ишларини ташкил этишда доимий равишда давлат ташкилотларига услубий жиҳатдан кўмаклашиб борсин.


4. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тоифасига кирмайдиган бошқа давлат ташкилотлари, шу жумладан устав фондида (капиталида) давлат улуши миқдори 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга мазкур тизим асосида ўз ходимлари ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаш тавсия этилсин. Бунда, мазкур ташкилотлар ходимлари ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда шартнома асосида амалга оширилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 март





































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск