ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2021 й. 139-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.03.2021 й.
N 139
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "БЮДЖЕТ
ТАШКИЛОТЛАРИ ВА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ
ОЛУВЧИЛАРНИНГ ХАРИД ҚИЛИШДА 15 ФОИЗДАН
ОРТИҚ МИҚДОРДА АВАНС ТЎЛАШИ МУМКИН БЎЛГАН
ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИНГ ТУРЛАРИ
РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2011 ЙИЛ
24 АВГУСТДАГИ 241-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 1-1-банд қўшилсин:
"1-1. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси бир миллиард сўмгача тузиладиган шартномаларида 30 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур тартиб иловада келтирилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия - иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 16 март