Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 11.03.2021 й. 132-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 11 мартдаги

132-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" (кейинги ўринларда - "Ёшлар дафтари" жамғармаси) фаолиятини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.


2. "Ёшлар дафтари" жамғармаси белгиланган тартибда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ ташкил этилади.


3. "Ёшлар дафтари" жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмаларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.



2-БОБ. "ЁШЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларида шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 15 фоизи миқдорида ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандида белгиланган тушумлар мазкур Фармонга 3-иловага мувофиқ миқдорда;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.



3-БОБ. "ЁШЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари:

"Ёшлар дафтари"га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда - БҲМ) 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;

ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларининг 75 фоизигача қисмини қоплашга. Бунда ёшларни тадбиркорликка ўқитиш харажатларининг ҳар бир битирувчига БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми, касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг бир ойгача, бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун тегишлича БҲМнинг 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми қопланади;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия ажратишга;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, "Ёшлар дафтарига" киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;

"Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга, жумладан, ёш оилаларга турар жой ижараси компенсациясига;

психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга;

ёшларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини ўрганиш натижалари бўйича уларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш ва унинг доирасидаги тадбирларни молиялаштиришга;

"Ёшлар дафтари"га киритилган кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларга қатнаётган ҳар бир фарзанди учун тўловни ўқув йили давомида ҳар бир ой учун БҲМнинг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплашга;

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади.


6. "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлар 5-бандда назарда тутилмаган мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.


7. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни дафтардан чиқариш учун бажариладиган ишларнинг молиявий манбаларини аниқ кўрсатилган ҳамда секторлар раҳбарлари, тегишли идоралар ва ташкилотлар билан келишилган манзилли рўйхатлари шакллантирилади.


8. "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу низомга иловага мувофиқ манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Васийлик кенгаши раиси, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи - Васийлик кенгаши масъул котиби ҳисобланади;

Васийлик кенгаши таркиби туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.

Васийлик кенгаши раиси ва аъзолари "Ёшлар дафтари" жамғармасини бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Васийлик кенгаши раиси "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини бошқарувчи ҳисобланади.


9. "Ёшлар дафтари" жамғармасининг ишчи органи - Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ҳисобланади.


10. "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш Васийлик кенгаши қарори асосида амалга оширилади.

Васийлик кенгаши йиғилишлари кенгаш раиси, "Ёшлар дафтари" жамғармаси ишчи органи ташаббусига кўра ҳамда заруратга кўра, аммо бир ойда камида бир марта ўтказилади.


11. Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгаши йиғилишларига раислик қилади.

Васийлик кенгашлари қарорлари Васийлик кенгашлари йиғилиши баёни билан расмийлаштирилади.


12. Васийлик кенгаши:


13. "Ёшлар дафтари" жамғармасига умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини назорат қилади;

"Ёшлар дафтари" жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, "Ёшлар дафтари" жамғармасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини тасдиқлайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларидан фойдаланишда шаффофликни таъминлайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан алоҳида тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармасига ҳомийлик хайриялари, шунингдек, хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилишга кўмаклашади;

"Ёшлар дафтари" жамғармасига юклатилган вазифаларни кенгаш аъзолари ўртасида тақсимлайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси фаолиятига алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.


14. "Ёшлар дафтари" жамғармасининг ишчи органи:

"Ёшлар дафтари" жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини ишлаб чиқади;

Васийлик кенгаши йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини юритади ва расмийлаштиради;

Васийлик кенгаши аъзоларига Васийлик кенгаши йиғилиши вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида хабар беради;

давлат томонидан берилган ижтимоий кўмак ва моддий ёрдам тўғрисида маълумотларни "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг якка тартибдаги анкетасига қайд этиб боради;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;

Васийлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаатчига хабар юборади;

Васийлик кенгаши қарори билан Ишчи органга қўшимча вазифалар юклатилиши мумкин.



4-БОБ. "ЁШЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА

ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


15. "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади.


16. Туман (шаҳар) молия органлари томонидан бюджет ижроси ҳисоботини шакллантириш даврида "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисоботи ҳам қабул қилинади.


17. Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда "Ёшлар дафтари" жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.


18. "Ёшлар дафтари" жамғармасининг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментининг ҳудудий бошқармалари мазкур Низом доирасида шаҳар ва туманларда амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағлар самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатади.


20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 март










































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск