ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2021 й. 143-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2021 й.

N 143




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИ,

ТЕРГОВ ҲИБСХОНАЛАРИ, ВАҚТИНЧА САҚЛАШ

ҲИБСХОНАЛАРИ ВА МАХСУС ҚАБУЛХОНАЛАРИДА

САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ

МЕЪЁРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахслар учун шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни кийим-кечак ва ётоқ анжомлари билан таъминлаш меъёрлари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш колониялари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган ҳомиладор ва эмизикли аёлларни озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва ётоқ анжомлари билан таъминлаш меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг даволаш муассасаларида, жазони ижро этиш муассасаларининг тиббиёт бўлимларида стационар даволанишда бўлган беморларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак (буюм) билан таъминлаш меъёрлари 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини совун ва ювиш воситалари билан таъминлаш меъёрлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумларни ҳамда тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида қамоқда сақланаётган шахсларни озиқ-овқат, ашёвий мол-мулк, совун ва ювиш воситалари билан таъминлаш меъёрларининг қўлланиш тартибини, шунингдек, сақлаш таъминоти учун пул маблағлари харажатларини белгилаш;

маҳкумлар учун кийим-кечак моделини, уларга кийим-кечакни бериш ва ишлатиш тартибини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган бемор маҳкумлар, шунингдек, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган, қамоққа олинган, шифо бўладиган озиқ маҳсулотларига муҳтож шахсларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини белгилаш. Бунда шифо бўладиган озиқ маҳсулотларининг қўшимча қиймати мазкур қарор билан тасдиқланган озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрларида назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини бошқалари билан алмаштириш меъёрларини ва уларни қўллаш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналарида ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларнинг кийим-кечак ва ётоқ анжомлари аввал берилган кийим-кечак ва ётоқ анжомларининг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг янгиланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 мартдаги

143-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини

ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча

сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар,

шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий

қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни

озиқ-овқат билан таъминлаш

МЕЪЁРЛАРИ


1-сон меъёр

жазони ижро этиш муассасаларида жазо

муддатини ўтаётган маҳкумлар учун

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)

1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

500

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

150

3.

2-нав буғдой уни

20

4.

Турли хил ёрмалар (гуручсиз)

90

5.

Гуруч

30

6.

Макарон маҳсулотлари

20

7.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

80

8.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)

30

9.

Балиқ (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

10.

Тухум (дона)

1

11.

Дуккакли маҳсулотлар

20

12.

Ҳайвон ёғи ёки маргарин

20

13.

Ўсимлик ёғи

50

14.

Шакар

30

15.

Чой

1

16.

Йодланган ош тузи

20

17.

Сут (ёғлилиги 2,5 фоиздан кам бўлмаган)

95

18.

Картошка

550

19.

Дафна япроғи

0,1

20.

Томат пастаси

3

21.

Қуритилган мевалар (шу жумладан, наъматак - 5гр)

10

22.

Сабзавотлар* жумладан:

401

карам (янги узилган ёки тузланган)

55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)

95

Пиёз

35

лавлаги ва сабзи

85

Қовоқ

20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)

106

Кўкатлар

5

Ушбу меъёр бўйича қуйидагилар таъминланади:

умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларда, турмаларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар;

транзит олиб кетилаётган маҳкумлар;

этап бўлгунга қадар тергов ҳибсхоналарида сақланаётган маҳкумлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан тергов ҳибсхоналарига ўтказилган ёки тергов ҳибсхоналарида суд ҳукми қонуний кучга киргандан сўнг қолдирилган ва хўжалик ишларини бажариш учун қолдирилган маҳкумлар;

манзил-колонияда интизомий бўлинмага киритилганлиги сабабли ишдан озод қилинган маҳкумлар, манзил-колониясининг корхона, муассаса ва ташкилоти маблағлари ҳисобидан, кейинчалик маҳкумларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан;

манзил-колонияга олиб келинмайдиган ташкилотларда ишга жалб этилган маҳкумлар республикада фавқулодда ҳолат рўй бериши ёки санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар сабабли ушбу ташкилот (ишлаб чиқариш) фаолияти тўхтаганда, манзил-колониянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан.

Вояга етмаганлар тарбия колонияларининг тарбияланувчилари озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари бўйича таъминланадилар.

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки кунларига йиғиб берилишига рухсат этилади. Таомномани тузишда гўшт, турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланиши учун муассасада маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги сони асос бўлади.


*) Мевалар ва резаворлар ҳамда сабзавотлар билан таъминлаш уларнинг етиштирилиши ёки пишиш мавсумига қараб амалга оширилади.






2-сон меъёр

меҳнат шароитлари оғир ва зарарли бўлган

ишларда ишлайдиган маҳкумлар учун

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)


1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

550

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

200

3.

2-нав буғдой уни

20

4.

Турли хил ёрмалар (гуручсиз)

110

5.

Гуруч

30

6.

Макарон маҳсулотлари

40

7.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

120

8.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

9.

Балиқ (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

10.

Тухум (дона)

1

11.

Дуккакли маҳсулотлар

20

12.

Ҳайвон ёғи ёки маргарин

20

13.

Ўсимлик ёғи

50

14.

Шакар

35

15.

Чой

1,2

16.

Йодланган ош тузи

20

17.

Сут (ёғлилиги 2,5 фоиздан кам бўлмаган)

95

18.

Картошка

550

19.

Дафна япроғи

0,1

20.

Томат пастаси

3

21.

Қуритилган мевалар (шу жумладан, наъматак - 5гр)

15

22

Янги мевалар ва резаворлар** жумладан:

300

Олма

250

Резаворлар

50

23.

Сабзавотлар* жумладан:

416

карам (янги узилган ёки тузланган)

55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)

95

Пиёз

50

лавлаги ва сабзи

85

Қовоқ

20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)

106

Кўкатлар

5

Ушбу меъёр бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан тасдиқланган намунавий рўйхатга мувофиқ меҳнат шароитлари бевосита оғир ва зарарли бўлган ишларда ишлайдиган маҳкумлар таъминланадилар.

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки кунларига йиғиб берилишига рухсат этилади. Таомномани тузишда гўшт, турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланиши учун муассасада маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги сони асос бўлади.


*) Мевалар ва резаворлар ҳамда сабзавотлар билан таъминлаш уларнинг етиштирилиши ёки пишиш мавсумига қараб амалга оширилади.






3-сон меъёр

тергов ҳибсхоналарида, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида

ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахслар учун

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)


1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

500

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

150

3.

2-нав буғдой уни

20

4.

Турли хил ёрмалар (гуручсиз)

90

5.

Гуруч

30

6.

Макарон маҳсулотлари

20

7.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

100

8.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

9.

Балиқ (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

10.

Тухум (дона)

1

11.

Дуккакли маҳсулотлар

20

12.

Ҳайвон ёғи ёки маргарин

20

13.

Ўсимлик ёғи

45

14.

Шакар

30

15.

Чой

1

16.

Йодланган ош тузи

20

17.

Сут (ёғлилиги 2,5 фоиздан кам бўлмаган)

95

18.

Картошка

500

19.

Дафна япроғи

0,1

20.

Томат пастаси

3

21.

Қуритилган мевалар (шу жумладан, наъматак - 5гр)

10

22.

Сабзавотлар* жумладан:

416

карам (янги узилган ёки тузланган)

55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)

95

Пиёз

35

лавлаги ва сабзи

85

Қовоқ

20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)

121

Кўкатлар

5

Ушбу меъёр билан реабилитация марказларида сақланаётган, шу жумладан, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари директорлари қарорларига асосан жойлаштирилган муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, апелляция шикоятларининг кўриб чиқилишини ва суд ҳукмининг қонуний кучга киришини кутаётган шахслар таъминланади.

Вояга етмаганлар тарбиялаш колонияларининг тарбияланувчилари озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари бўйича таъминланадилар.

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки кунларига йиғиб берилишига рухсат этилади. Таомномани тузишда гўшт, турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланиши учун муассасада маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги сони асос бўлади.

Тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракати ёки суд мажлисидаги иштирокини таъминлаш учун амалга оширилаётган конвой ҳаракати давомида тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари томонидан ушбу муассасаларнинг ички тартиб қоидаларида белгиланган вақтда конвой қилинаётган шахсларни овқатлантириш учун конвой хизматларига ушбу меъёр бўйича тайёрланган озиқ-овқат ажратилади.

Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилган тақдирда, махсус қабулхонанинг ички тартиб қоидаларида овқатлантириш белгиланган вақтда махсус қабулхона томонидан ушбу меъёр бўйича ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилган шахсларни меҳнат қилаётган жойида овқатланишлари таъминланади.

*) Мевалар ва резаворлар ҳамда сабзавотлар билан таъминлаш уларнинг етиштирилиши ёки пишиш мавсумига қараб амалга оширилади.






4-сон меъёр

вояга етмаган маҳкум(а)лар учун

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)

1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

350

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

250

3.

2-нав буғдой уни

5

4.

Турли хил ёрмалар (гуручсиз)

50

5.

Гуруч

30

6.

Макарон маҳсулотлари

40

7.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

120

8.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

9.

Балиқ (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

10.

Тухум (дона)

1,5

11.

Дуккакли маҳсулотлар

10

12.

Ҳайвон ёғи ёки маргарин

20

13.

Ўсимлик ёғи

30

14.

Сариёғ

20

15.

Сут (ёғлилиги 2,5 фоиздан кам бўлмаган)

250

16.

Шакар

50

17.

Чой

1

18.

Йодланган ош тузи

10

19.

Картошка

400

20.

Картошка крахмали

1

21.

Қуритилган мевалар (шу жумладан, наъматак - 5гр)

20

22.

Янги мевалар ва резаворлар* жумладан:

300

Олма

250

Резаворлар

50

23.

Дафна япроғи

0,1

24.

Томат пастаси

3

25.

Сабзавотлар* жумладан:

319

карам (янги узилган ёки тузланган)

55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)

65

Пиёз

50

лавлаги ва сабзи

65

Қовоқ

20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)

59

Кўкатлар

5

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки кунларига йиғиб берилишига рухсат этилади. Таомномани тузишда гўшт, турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланиши учун муассасада маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги сони асос бўлади.

*) Мевалар ва резаворлар ҳамда сабзавотлар билан таъминлаш уларнинг етиштирилиши ёки пишиш мавсумига қараб амалга оширилади.






5-сон меъёр

йўлда бўлган даврида озиқ-овқат таъминоти


"А" - меъёр

маҳкумлар учун

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи *

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)

1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

1000

2.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

320

ёки ярим дудланган колбаса

190

ёки дуккакли маҳсулотлар

изоҳга мувофиқ**

ёки тухум

ёки бринза

3.

Шакар

30

4.

Йодланган ош тузи

10

5.

Чой

1

"Б" - меъёр

вояга етмаган маҳкумлар учун

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи*

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)

1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

400

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

400

3.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

380

ёки ярим дудланган колбаса

237

ёки дуккакли маҳсулотлар

изоҳга мувофиқ**

ёки тухум

4.

Шакар

50

5.

Пишлоқ ёки бринза

60

6.

Йодланган ош тузи

15

7.

Чой

1

Тергов ҳибсхоналарида сақланаётган қамоққа олинган шахслар бир тергов ҳибсхонасидан бошқасига этап қилинаётган вақтда ушбу меъёрдаги озиқ-овқат билан таъминланади.

*) Тайёрлашни талаб қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари пиширилган ҳолда берилади.


**) Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш озиқ-овқат маҳсулотларининг ўзаро алмашишини ҳисоблашга мувофиқ эквивалент миқдорда амалга оширилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 мартдаги

143-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида

жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов

ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида

сақланаётган шахсларни кийим-кечак ва ётоқ

анжомлари билан таъминлаш

МЕЪЁРЛАРИ


1-сон меъёр

эркак маҳкумларнинг кийим-кечаклари (буюмлари)

Т/р

Буюмнинг номи

Миқдори

(бир киши учун)

Хизмат қилиш муддати

1.

Қишки бош кийими (қулоқчинли телпак)

1 дона

3 йил

2.

Ёзги бош кийими

1 дона

1 йил

3.

Қишки куртка (синтефонли) (пахтали ярим пальто)

1 дона

3 йил

4.

Пахтали матодан костюм*

2 тўплам

2 йил

5.

Пахтали матодан шим*

1 дона

1 йил

6.

Пахтали матодан устки кўйлак*

2 дона

2 йил

7.

Ички кийим (қишки)** (ички кўйлак ва ички иштон)

2 тўплам

2 йил

8.

Майка

2 дона

1 йил

9.

Трусик

2 дона

1 йил

10.

Қишки қўлқоп (пахтали қўлқоп)

1 жуфт

1 йил

11.

Чарм ботинка (резинали тагчармдаги чарм ботинка)

1 жуфт

3 йил

12.

Чарм туфли

1 жуфт

2 йил

13.

Шиппак

1 жуфт

2 йил

14.

Пахтали матодан пайпоқ*

6 жуфт

1 йил

Ушбу меъёр бўйича тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш колонияларида хўжалик ишларини бажариш учун қолдирилган маҳкумлар ҳам таъминланади.

Тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақлаб турилган, мавсумий кийимлари бўлмаган, шунингдек кийим-кечагида зараркунандалар мавжуд бўлган шахслар ушбу меъёр бўйича кийим-кечак билан таъминланади.

Буюмларни таъмирлаш учун сарфланадиган маҳсулотлар эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда республика бюджети ҳисобидан берилади.


*) 50 фоиздан кам бўлмаган пахта толасидан тўқилган мато ишлатилиши мумкин.


**) Ички кийим (қишки) ўрнига майка ва трусик беришга рухсат этилади.






2-сон меъёр

аёл маҳкумаларнинг кийим-кечаклари (буюмлари)

Т/р

Буюмнинг номи

Миқдори

(бир киши учун)

Хизмат қилиш муддати

1.

Ярим жунли матодан рўмол

1 дона

2 йил

2.

Дуррача (пахтали учбурчак рўмол)

2 дона

2 йил

3.

Қишки куртка (синтефонли) (пахтали ярим пальто)

1 дона

3 йил

4.

Пахтали матодан кузги-баҳорги куртка (астарли)*

1 дона

2 йил

5.

Пахтали матодан ёзги кўйлак костюм (сарафан)*

1 дона

2 йил

6.

Пахтали матодан кўйлак*

1 дона

1 йил

7.

Пахтали матодан блуза*

2 дона

2 йил

8.

Пахтали матодан халат*

1 дона

1 йил

9.

Ички кўйлак

2 дона

1 йил

10.

Майка

2 дона

1 йил

11.

Трусик

4 дона

1 йил

12.

Сийнабанд

2 дона

1 йил

13.

Пахтали матодан пайпоқ

8 жуфт

1 йил

14.

Гамаш

2 жуфт

1 йил

15.

Қишки қўлқоп

1 жуфт

1 йил

16.

Чарм ботинка (резинали тагчармдаги чарм ботинка)

1 жуфт

2 йил

17.

Чарм туфли

1 жуфт

2 йил

18.

Шиппак

1 жуфт

2 йил

Ушбу меъёр бўйича тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колонияларида хўжалик ишларини бажариш учун қолдирилган маҳкумалар ҳам таъминланади.

Тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақлаб турилган, мавсумий кийимлари бўлмаган, шунингдек кийим-кечагида зараркунандалар мавжуд бўлган шахслар ушбу меъёр бўйича кийим-кечак билан таъминланади.

Жазони ижро этиш колониялари, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақлаб турилган аёлларга бир ойда 10 дона аёллар учун гигиеник восита (прокладкалар ёки тампонлар) берилади.

Буюмларни таъмирлаш учун сарфланадиган маҳсулотлар эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда республика бюджети ҳисобидан берилади.


*) 50 фоиздан кам бўлмаган пахта толасидан тўқилган мато ишлатилиши мумкин.






3-сон меъёр

вояга етмаган маҳкум(а)ларнинг

кийим-кечаклари (буюмлари)


"А" - меъёр эркаклар учун

Т/р

Буюмнинг номи

Миқдори

(бир киши учун)

Хизмат қилиш муддати

1.

Қишки бош кийими (қулоқчинли шапка)

1 дона

3 йил

2.

Ёзги бош кийим

1 дона

1 йил

3.

Қишки куртка (синтефонли) (пахтали куртка)

1 дона

3 йил

4.

Пахтали матодан костюм*

2 тўплам

2 йил

5.

Мактаб учун костюм

1 тўплам

2 йил

6.

Пахтали матодан мактаб учун оқ кўйлак* (ип-газламали устки кўйлак)

1 дона

2 йил

7.

Галстук

1 дона

2 йил

8.

Пахтали матодан шим*

1 дона

1 йил

9.

Пахтали матодан кўйлак*

2 дона

2 йил

10.

Ички кийим (қишки)** (ички кўйлак ва ички иштон)

2 жуфт

2 йил

11.

Майка

2 дона

1 йил

12.

Трусик

2 дона

1 йил

13.

Пахтали матодан пайпоқ*

6 жуфт

1 йил

14.

Қишки қўлқоп (ярим жунли қўлқоп ёки варежкалар)

1 жуфт

1 йил

15.

Чарм ботинка

1 жуфт

2 йил

16

Чарм туфли

1 жуфт

1 йил

17

Спорт учун оёқ кийими (спорт учун туфли)

1 жуфт

2 йил

18

Шиппак

1 жуфт

2 йил

"Б" - меъёр аёллар учун

Т/р

Буюмнинг номи

Миқдори

(бир киши учун)

Хизмат қилиш муддати

1.

Ярим жунли матодан рўмол

1 дона

2 йил

2.

Дуррача (ип-газламали учбурчак рўмол)

2 дона

2 йил

3.

Қишки куртка (синтефонли) (пахталик ярим пальто)

1 дона

3 йил

4.

Пахтали матодан кузги-баҳорги куртка (астарли)*

1 дона

2 йил

5.

Пахтали матодан ёзги кўйлак костюм (сарафан)*

1 дона

2 йил

6.

Мактаб учун костюм

1 тўплам

2 йил

7.

Пахтали матодан мактаб учун оқ кўйлак* (пахтали матодан кўйлак)

1 дона

2 йил

8.

Галстук

1 дона

2 йил

9.

Пахтали матодан юбка*

1 дона

1 йил

10.

Пахтали матодан кўйлак*

2 дона

2 йил

11.

Пахтали матодан блуза*

2 дона

2 йил

12.

Пахтали матодан халат*

1 дона

1 йил

13.

Ички кўйлак

2 дона

1 йил

14.

Майка

2 дона

1 йил

15.

Трусик

2 дона

1 йил

16.

Сийнабанд

2 дона

1 йил

17.

Пахтали матодан пайпоқ*

8 жуфт

1 йил

18.

Гамаш

2 жуфт

1 йил

19.

Қишки қўлқоп (ярим жунли қўлқоп ёки варежкалар)

1 жуфт

1 йил

20.

Чарм ботинка (резинали тагчармдаги чармботинка)

1 жуфт

2 йил

21.

Чарм туфли

1 жуфт

2 йил

22.

Спорт учун оёқ кийими (спорт учун туфли)

1 жуфт

2 йил

23.

Шиппак

1 жуфт

2 йил

Ушбу меъёр бўйича тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш колонияларида хўжалик ишларини бажариш учун қолдирилган маҳкумалар ҳам таъминланади.

Тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақлаб турилган, мавсумий кийимлари бўлмаган, шунингдек кийим-кечагида зараркунандалар мавжуд бўлган шахслар ушбу меъёр бўйича кийим-кечак билан таъминланади.

Жазони ижро этиш колониялари, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақлаб турилган аёлларга бир ойда 10 дона аёллар учун гигиеник восита (прокладкалар ёки тампонлар) берилади.

Буюмларни таъмирлаш учун сарфланадиган маҳсулотлар эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда республика бюджети ҳисобидан берилади.

*) 50 фоиздан кам бўлмаган пахта толасидан тўқилган мато ишлатилиши мумкин.


**) Ички кийим (қишки) ўрнига майка ва трусик беришга рухсат этилади.






4-сон меъёр

тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида

сақлаб турилган шахслар, шунингдек, жазони ижро этиш

колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг

ўрин-тўшак билан таъминлаш*

Т/р

Буюмнинг номи

Миқдори

(бир киши учун)

Хизмат қилиш муддати

1.

Адёл (ярим жунли кўрпа)

1 дона

3 йил

2.

Пахтали матрас

1 дона

4 йил

3.

Пахтали ёстиқ

1 дона

4 йил

4.

Чойшаб

3 дона

2 йил

5.

Ёстиқ жилди

2 дона

2 йил

6.

Сочиқ

2 дона

1 йил

7.

Гигиена эҳтиёжлари учун сочиқ (аёл шахсларга берилади)

1 дона

1 йил

8.

Ҳожатхона қоғози**

1 ўрам (30±1м)

1 ой

*) Инвентарь фойдаланиш учун берилади.






5-сон меъёр

тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари

ошхонаси, нон пишириш цехида ишлайдиган маҳкумларни

махсус кийим билан таъминлаш

Т/р

Материалнинг номи

Миқдори

(бир киши учун)

Хизмат қилиш муддати

1.

Бош кийим, оқ рангли

2 дона

1 йил

2.

Костюм оқ рангли (шимли)

2 тўплам

1 йил

3.

Калиш

1 жуфт

1 йил




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 мартдаги

143-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг тергов ҳибсхоналари, жазони ижро

этиш колониялари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида

сақланаётган ҳомиладор ва эмизикли аёлларни

озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва ётоқ

анжомлари билан таъминлаш

МЕЪЁРЛАРИ


1-сон меъёр

тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш

колониялари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида

сақланаётган ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун

озиқ-овқат маҳсулотлари

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)


1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

200

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

300

3.

2-нав буғдой уни

20

4.

Турли хил ёрмалар (гуручсиз)

100

5.

Гуруч

30

6.

Макарон маҳсулотлари

20

7.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

125

8.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

9.

Балиқ (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

10.

Тухум (дона)

2

11.

Дуккакли маҳсулотлар

20

12.

Ҳайвон ёғи ёки маргарин

10

13.

Ўсимлик ёғи

40

14.

Сариёғ

40

15.

Сут (ёғлилиги 2,5 фоиздан кам бўлмаган)

500

16.

Творог

50

17.

Шакар

60

18.

Чой

1

19.

Йодланган ош тузи

10

20.

Дафна япроғи

0,1

21.

Янги мевалар*

240

Олма

200

Резаворлар

40

22.

Томат пастаси

3

23.

Картошка крахмали

1

24.

Картошка

450

25.

Қуритилган мевалар (шу жумладан, наъматак - 5гр)

15

26.

Сабзавотлар* жумладан:

327

карам (янги узилган ёки тузланган)

40

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)

80

Пиёз

60

лавлаги ва сабзи

80

Қовоқ

20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)

42

Кўкатлар

5

Ушбу меъёр бўйича туғишига тўрт ой қолган ҳомиладор ва фарзанди тўққиз ойлик бўлгунига қадар эмизикли аёллар (шифокорнинг хулосасига асосан) таъминланади.

Тергов ҳибсхоналарида, жазони ижро этиш колониялари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида оналари билан бирга ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидаги болалар уйларида сақланаётган болалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги болалар уйлари учун белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрлари бўйича таъминланади.

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки кунларига йиғиб берилишига рухсат этилади. Таомномани тузишда гўшт, турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланиши учун муассасада маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги сони асос бўлади.


*) Мевалар ва резаворлар ҳамда сабзавотлар билан таъминлаш уларнинг етиштирилиши ёки пишиш мавсумига қараб амалга оширилади.






2-сон меъёр

жазони ижро этиш муассасаларининг туғруқ

бўлимида сақланаётган аёл маҳкумаларнинг

кийим-кечак (буюм) ва ётоқ анжомлари

Т/р

Буюмнинг номи

Миқдори

(бир киши учун)

Хизмат қилиш муддати

1.

Аёллар кўйлаги*

4 дона

3 йил

2.

Сийнабанд

2 дона

2 йил

3.

Иссиқ халат*

1 дона

10 йил

4.

Пахтали матодан пайпоқ**

1 жуфт

1 йил

5.

Гамаш

1 жуфт

1 йил

6.

Чойшаб*

4 дона

3 йил

7.

Адёл учун жилд*

4 дона

3 йил

8.

Ёстиқ жилди*

8 дона

3 йил

9.

Тагликлар

14 дона

3 йил

10.

Сочиқ

4 дона

3 йил

11.

Болалар олди очиқ кўйлакчалари

8 дона

2 йил

12.

Йўргаклар*

40 дона

3 йил

13.

Болалар чойшаби*

4 дона

3 йил

14.

Болалар ёстиқ жилди*

8 дона

3 йил

15.

Туғруқ хоналари учун чойшаблар

2 дона

2 йил

16.

Адёл* (ярим жунли адёл)

2 дона

5 йил

17.

Пахтали матрас*

1 дона

4 йил

18.

Пахтали ёстиқ*

2 дона

10 йил

19.

Болалар учун матрас*

1 дона

5 йил

20.

Болалар учун синтефонли адёл* (болалар учун ярим жунли адёл)

1 дона

5 йил

21.

Шиппак*

1 жуфт

1 йил

*) Инвентарь фойдаланиш учун берилади.


**) 50 фоиздан кам бўлмаган пахта толасидан тўқилган мато ишлатилиши мумкин.






3-сон меъёр

ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг

кийим-кечаклари (буюмлари)

Т/р

Буюмнинг номи

Миқдори

(бир киши учун)

Хизмат қилиш муддати

1.

Аёллар кўйлаги

3 дона

1 йил

2.

Сийнабанд

4 дона

1 йил

3.

Трусик

4 дона

1 йил

4.

Иссиқ халат*

3 дона

2 йил

5.

Пахтали матодан пайпоқ** (жунли пайпоқ)

8 жуфт

1 йил

6.

Чойшаб*

3 дона

2 йил

7.

Адёл учун жилд*

3 дона

2 йил

8.

Ёстиқ усти жилди*

3 дона

2 йил

9.

Дуррача (учбурчак рўмол)

3 дона

2 йил

10.

Дастрўмол

5 дона

2 йил

11.

Сочиқ

4 дона

1 йил

12.

Ҳаммом учун сочиқ*

2 дона

1 йил

13.

Пахтали матрас*

1 дона

5 лет

14.

Пахтали ёстиқ*

1 дона

10 йил

15.

Адёл* (ярим жунли адёл)

1 дона

5 йил

16.

Пешбанд*

1 дона

1 йил

17.

Шиппак*

1 жуфт

1 йил

18.

Стол усти клеёнкаси*

0,3 метр

1 йил

Оналари билан бирга жазони ижро этиш муассасаларидаги болалар уйларида сақланаётган болалар кийим-кечак, пойабзал ва бошқа буюмлар билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги болалар уйлари учун белгиланган меъёрлар бўйича таъминланади.


*) Инвентарь фойдаланиш учун берилади.


**) 50 фоиздан кам бўлмаган пахта толасидан тўқилган мато ишлатилиши мумкин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 мартдаги

143-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг даволаш муассасаларида, жазони

ижро этиш муассасаларининг тиббиёт бўлимларида

стационар даволанишда бўлган беморларни

озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак

(буюм) билан таъминлаш

МЕЪЁРЛАРИ


1-сон меъёр

даволаш муассасаларида, жазони ижро этиш

муассасалари ва тергов ҳибсхоналарининг тиббиёт

бўлимларида стационар даволанишда бўлган беморларни

озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш


"А" - меъёр (умумий)

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)

1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

250

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

250

3.

2-нав буғдой уни

20

4.

Турли хил ёрмалар (гуручсиз)

40

5.

Гуруч

30

6.

Макарон маҳсулотлари

20

7.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

100

8.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

9.

Балиқ (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

10.

Тухум (дона)

1

11.

Дуккакли маҳсулотлар

20

12.

Ҳайвон ёғи ёки маргарин

15

13.

Ўсимлик ёғи

30

14.

Сариёғ

20

15.

Сут (ёғлилиги 2,5 фоиздан кам бўлмаган)

250

16.

Шакар

40

17.

Чой

1

18.

Йодланган ош тузи

10

19.

Дафна япроғи

0,1

20.

Томат пастаси

3

21.

Картошка крахмали

1

22.

Картошка

450

23.

Қуритилган мевалар (шу жумладан, наъматак - 5гр)

15

24.

Сабзавотлар* жумладан:

416

карам (янги узилган ёки тузланган)

55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)

95

Пиёз

50

лавлаги ва сабзи

85

Қовоқ

20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)

106

Кўкатлар

5

Ушбу меъёр бўйича манзил-колонияда касаллиги бўйича (тиббий кўрсаткичларга ва тиббий хулосага асосан) ишдан озод қилинган маҳкумлар манзил-колониянинг корхона, муассаса ва ташкилоти маблағлари ҳисобидан кейинчалик маҳкумларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан таъминланади.

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки кунларига йиғиб берилишига рухсат этилади. Таомномани тузишда гўшт, турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланиши учун муассасада маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги сони асос бўлади.


*) Мевалар ва резаворлар ҳамда сабзавотлар билан таъминлаш уларнинг етиштирилиши ёки пишиш мавсумига қараб амалга оширилади.






"Б" - меъёр

дистрофия, авитаминоз, I ва II гуруҳ ногиронлиги,

сил, ошқозон яраси, ёмон сифатли ҳосила, ўсма ҳамда

руҳий касалликлар билан диспансер ҳисобига олинган

беморларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)

1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

200

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

250

3.

2-нав буғдой уни

20

4.

Турли хил ёрмалар (гуручсиз)

40

5.

Гуруч

30

6.

Макарон маҳсулотлари

30

7.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

150

8.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

9.

Балиқ (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

10.

Тухум (дона)

1,5

11.

Дуккакли маҳсулотлар

20

12.

Ҳайвон ёғи ёки маргарин

10

13.

Ўсимлик ёғи

30

14.

Сариёғ

40

15.

Сут (ёғлилиги 2,5 фоиздан кам бўлмаган)

500

16.

Творог

50

17.

Шакар

45

18.

Чой

1

19.

Йодланган ош тузи

10

20.

Дафна япроғи

0,1

21.

Томат пастаси

3

22.

Картошка крахмали

1

23.

Картошка

450

24.

Қуритилган мевалар (шу жумладан, наъматак - 5гр)

15

25.

Сабзавотлар* жумладан:

401

карам (янги узилган ёки тузланган)

55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)

95

Пиёз

60

лавлаги ва сабзи

90

Қовоқ

20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)

76

Кўкатлар

5

26.

Асал

10

27.

Янги мевалар ва резаворлар* жумладан:

140

Олма

100

Резаворлар

40

Ушбу меъёр бўйича тергов ҳибсхоналари ёки жазони ижро этиш муассасаларининг тиббий ходимлари томонидан тиббий кўрсаткичлар бўйича дистрофия, авитаминоз, I ва II-гуруҳ ногиронлиги, сил, ошқозон яраси, ёмон сифатли ҳосила, ўсма, коронавирус инфекциялари, ўткир инфекцион ҳамда руҳий касалликлар билан диспансер ҳисобига олиниб, амбулатор ёки стационар даволанаётган беморлар таъминланади.

Силнинг фаол шакли билан касалланганлар қамоқда сақланаётган давр ёки жазо муддатини ўташ даври мобайнида тўлиқ ушбу меъёр бўйича таъминланади. Шунингдек, тиббий кўрсаткичлар ва тиббий хулосага асосан бошқа сурункали касалликлар билан диспансер рўйхатига олинган шахслар сақлаш жойидан қатъи назар, ушбу меъёр билан тўлиқ таъминланади.

Шу билан бирга, ушбу меъёр бўйича манзил-колонияда касаллиги бўйича (тиббий кўрсаткичларга ва тиббий хулосага асосан) ишдан озод қилинган маҳкумлар, манзил-колониянинг корхона, муассаса ва ташкилоти маблағлари ҳисобидан кейинчалик маҳкумларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан таъминланади.

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки кунларига йиғиб берилишига рухсат этилади. Таомномани тузишда гўшт, турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланиши учун муассасада маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги сони асос бўлади.


*) Мевалар ва резаворлар ҳамда сабзавотлар билан таъминлаш уларнинг етиштирилиши ёки пишиш мавсумига қараб амалга оширилади.






"В" - меъёр

стационар даволашда ва соғломлаштириш

гуруҳларида бўлган вояга етмаган беморларнинг

озиқ-овқат маҳсулотлари

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)

1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

250

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

300

3.

2-нав буғдой уни

20

4.

Турли хил ёрмалар (гуручсиз)

40

5.

Гуруч

30

6.

Макарон маҳсулотлари

35

7.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)

125

8.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

9.

Балиқ (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

10.

Тухум (дона)

1,5

11.

Дуккакли маҳсулотлар

20

12.

Ҳайвон ёғи ёки маргарин

10

13.

Ўсимлик ёғи

30

14.

Сариёғ

30

15.

Сут (ёғлилиги 2,5 фоиздан кам бўлмаган)

300

16.

Творог

30

17.

Шакар

45

18.

Чой

1

19.

Йодланган ош тузи

10

20.

Дафна япроғи

0,1

21.

Томат пастаси

3

22.

Картошка крахмали

1

23.

Картошка

450

24.

Қуритилган мевалар (шу жумладан, наъматак - 5гр)

20

25.

Янги мевалар ва резаворлар* жумладан:

240

Олма

200

Резаворлар

40

26.

Сабзавотлар* жумладан:

339

карам (янги узилган ёки тузланган)

55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)

65

Пиёз

60

лавлаги ва сабзи

65

Қовоқ

20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)

69


Кўкатлар

5

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки кунларига йиғиб берилишига рухсат берилади. Таомномани тузишда гўшт, турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланиши учун муассасада маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги сони асос бўлади.


*) Мевалар ва резаворлар ҳамда сабзавотлар билан таъминлаш уларнинг етиштирилиши ёки пишиш мавсумига қараб амалга оширилади.






"Г" - меъёр

ОИТВ инфекцияси ва ОИТС касаллигига

чалинганларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Бир киши учун суткалик миқдор (грамм)

1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони

500

2.

2-нав ундан тайёрланган буғдой нони

200

3.

2-нав буғдой уни

20

4.

Турли хил ёрмалар (гуручсиз)

40

5.

Гуруч

30

6.

Макарон маҳсулотлари

100

7.

Балиқ (ичак-чавоқларидан тозаланган)

35

8.

Тухум (дона)

2

9.

Дуккакли маҳсулотлар

40

10.

Ўсимлик ёғи

40

11.

Сариёғ

40

12.

Сут (ёғлилиги 2,5 фоиздан кам бўлмаган)

300

13.

Творог

100

14.

Шакар

45

15.

Чой

2

16.

Йодланган ош тузи

6

17.

Томат пастаси

3

18.

Картошка крахмали

10

19.

Картошка

400

20.

Сабзавотлар* жумладан:

401

карам (янги узилган ёки тузланган)

55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)

95

Пиёз

40

лавлаги ва сабзи

95

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)

81

кўк пиёз

15

петрушка, укроп, сельдерей (кўкатлар)

20

21.

Янги мевалар*

200

22.

Қуритилган мевалар (шу жумладан, наъматак - 5гр)

30

23.

Кўк нўхат (консерваланган)

20

24.

Шарбатлар

100

25.

Қандолат маҳсулотлари

100

26.

Парранда гўшти (ичак- чавоқларидан тозаланган)

200

27.

Пишлоқ

20

28.

Кефир (қатиқ)

200

29.

Асал

10

30.

Қаҳва ёки какао

1

31.

Хамиртуруш

1

32.

Зираворлар

1

Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларининг тиббий ходимлари томонидан диспансер ҳисобига олинган ОИТВ инфекцияси ва ОИТС касаллигига чалинган беморлар сақланиш жойидан қатъи назар, ушбу меъёр бўйича тўлиқ таъминланади.

Шу билан бирга, ушбу меъёр бўйича манзил-колонияда касаллиги бўйича (тиббий кўрсаткичларга ва тиббий хулосага асосан) ишдан озод қилинган маҳкумлар, манзил-колониянинг корхона, муассаса ва ташкилоти маблағлари ҳисобидан кейинчалик маҳкумларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан таъминланади.

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки кунларига йиғиб берилишига рухсат этилади. Таомномани тузишда гўшт, турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланиши учун муассасада маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги сони асос бўлади.


*) Мевалар ва резаворлар ҳамда сабзавотлар билан таъминлаш уларнинг етиштирилиши ёки пишиш мавсумига қараб амалга оширилади.






2-сон меъёр

даволаш муассасаларида, тергов ҳибсхоналари

ва жазони ижро этиш муассасаларининг тиббиёт

бўлимларида стационар даволанишда бўлган

беморларнинг кийим-кечаклари (буюмлари)

Т/р

Буюмнинг номи

1 кишига

Хизмат қилиш

муддати

1.

Касалхона костюми (эркакларга берилади) (ички кўйлак ва ички иштон)

2 тўплам

1 йил

2.

Касалхона кўйлаги (аёлларга берилади) (ип-газламали ички кўйлак ва ички панталон)

2 дона

1 йил

3.

Касалхона халати* (ип-газламали халат)

1 дона

3 йил

4.

Пахтали матодан пайпоқ**

2 жуфт

1 йил

5.

Гамаш (аёлларга берилади)

2 жуфт

1 йил

6.

Адёл* (ярим жунли адёл)

1 дона

3 йил

7.

Пахтали матрас*

1 дона

4 йил

8.

Пахтали ёстиқ*

1 дона

4 йил

9.

Чойшаб*, ***

2 дона

1 йил

10.

Ёстиқ жилди*

2 дона

1 йил

11.

Сочиқ

2 дона

1 йил

12.

Гигиена эҳтиёжлари учун сочиқ (аёлларга берилади)

1 дона

1 йил

13.

Шиппак*

1 жуфт

1 йил

Ушбу меъёрга қўшимча равишда маҳкумларнинг рўйхатдаги сонига нисбатан 5 фоиз миқдорда ички кийим ва ўрин-тўшак анжомлари эпидемик жамғарма учун берилади.

*) Инвентарь фойдаланиш учун берилади.


**) 50 фоиздан кам бўлмаган пахта толасидан тўқилган мато ишлатилиши мумкин.


***) Сил, тери касалликларига чалинганларга ва операциядан кейинги беморлар учун 1 йилга 3 дона чойшаб берилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 мартдаги

143-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари

ва тергов ҳибсхоналарини совун ва ювиш

воситалари билан таъминлаш

МЕЪЁРЛАРИ


Тергов ҳибсхоналарида сақлаб турилган шахслар,

шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазони

ўтаётган маҳкумларни ҳожатхона-ювиниш, санитария-

гигиена эҳтиёжлари ва ҳаммомда ювиниш

учун совун билан таъминлаш

МЕЪЁРИ


(граммда)

Т/р

Шахсларнинг тоифалари

Миқдори (бир кишига бир ой учун)

ҳожатхона-ювиниш эҳтиёжлари ва ҳаммомда ювиниш учун

хўжалик совуни, санитария-гигиена эҳтиёж-лари учун

Идиш ювиш воситаси

хўжалик совуни

атир совун

1.

Тергов ҳибсхонасида сақлаб турилган шахслар ва маҳкумларга:





Эркаклар

200




Аёллар

200

100



2.

Даволаш муассасаларида ва тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларининг тиббиёт бўлимларида стационар даволанишда бўлган беморларга:





Эркаклар

250




Аёллар

250

100



3.

Вояга етмаган маҳкумларга (барча эҳтиёжлари учун):





Эркаклар

400

50



Аёллар

400

50



4.

Оғир ва зарарли меҳнат шароитлари бўлган ишларда банд бўлган маҳкумларга:





Эркаклар

250




Аёллар

250

100



5.

Тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари ва даволаш муассасаларининг ошхона ишчиларига



100


6.

Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларининг ошпаз ҳамда нон кесувчи бўлиб ишлайдиган маҳкумларига



150


7.

Сартарош, дезинфектор бўлиб ишлайдиган маҳкумларга ҳамда тергов ҳибсхоналари даволаш муассасалари ва жазони ижро этиш муассасаларининг тиббиёт бўлимларида беморларга хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ишлардаги маҳкумларга



100


8.

Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида ифлосланиш даражаси юқори бўлган ишларда банд бўлган шахсларга



100


9.

Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида ўта зарарли ва ифлосланиш даражаси юқори бўлган ишларда банд бўлган шахсларга



400


10.

Овқатланиш-ошхона идишларини ва ошхона буюмларини ювиш учун




90

1) Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида ошпаз ва нон кесувчи бўлиб ишлайдиган маҳкумларга ювиниши учун қўшимча равишда ишга киришидан аввал 100 грамм хўжалик совуни берилади.


2) Меъёрларда санитария-гигиена эҳтиёжлари учун назарда тутилган хўжалик совуни умумий фойдаланиш жойларига (ишлаб чиқаришда ва жазони ижро этиш муассасалари ювиниш жойларига, душларга) берилади.


3) Терига зарарли таъсир этиши мумкин бўлган ишларда ишлайдиганлар учун совунга қўшимча равишда ювиб ташлайдиган ва зарарсизлантирувчи воситалар белгиланган меъёрларга мувофиқ бепул берилади.






Кийимнинг ифлосланиш ва сувнинг қаттиқлик

даражасига қараб, 1 кг қуруқ кийим-кечак ва ётоқ

буюмлари учун совун ва кир ювиш воситалари

билан таъминлаш

МЕЪЁРИ

а) кир ювиш кукунидан фойдаланган ҳолда ювиш

Кийим-кечак ва ётоқ буюмларининг кўриниши

Кийим-кечак ва ётоқ буюмларининг ифлослик даражаси

Синтетик кир ювиш кукуни

(грамм)

Аралаш кир ювиш кукуни

(грамм)

юмшоқ сувда

қаттиқ сувда

юмшоқ сувда

қаттиқ сувда

Оқ

I

27

36

31

40,5


II

30

40

35

45


III

36

48

42

54


IV

45

60

52,5

67,5

Рангли

I

22,5

27

27

31


II

25

30

30

35


III

30

36

36

42


IV

37,5

45

45

52,5

б) совун ва кальцийланган содадан фойдаланган ҳолда ювиш

Кийим-кечак ва ётоқ буюмларининг кўриниши

Кийим-кечак ва ётоқ буюмларининг ифлослик даражаси

60 фоизли хўжалик совуни

(грамм)

Кальций-ланган сода

(грамм)

60 фоизли хўжалик совуни

(грамм)

Кальцийланган сода

(грамм)

юмшоқ сувда

қаттиқ сувда

Оқ

I

19

19

24

24


II

21

21

27

27


III

25

25

32

32


IV

32

32

40

40

Рангли

I

20

3,5

24

5,5


II

22

4

28

6


III

26

5

33

7


IV

33

7

42

9

1) Кийим-кечак ва ётоқ буюмларининг ифлосланиш даражаси қуйидагича тавсифланади:

I даража - кам ифлосланган кийим ва ётоқ буюмлари, кам фойдаланган ва янги кийим-кечаклар;

II даража - ўртача ифлосланган кийим-кечак ва ётоқ буюмлари (доғ ва едирилган жойлари бўлган ётоқ буюмлари, шахсий сочиқ ва бошқа буюмлар);

III даража - катта доғлари ва едирилган жойлари бўлган жуда ифлосланган ётоқ буюмлари (ошхона сочиқлари, кўп ишлатилган кийимлар ва бошқа буюмлар);

IV даража - маиший ва ишлаб чиқаришда кир бўлган ўта ифлосланган кийим-кечаклар ва буюмлар (махсус ва ошхона кийим-кечаклари ва буюмлари).


2) IV даражали ифлосланган кийим-кечакларни ва буюмларни ювиш учун 1 кг қуруқ буюмлар учун сарфланадиган синтетик кир ювиш кукуни меъёрларига кальцийланган сода қўшилади:

а) юмшоқ сувда - оқ кийим-кечак ва ётоқ буюмлари учун 6 грамм ва ранглисига 3 грамм;

б) қаттиқ сувда - оқ кийим-кечак ва ётоқ буюмлари учун 8 грамм ва ранглисига 5 грамм.


3) Кийим-кечак ва ётоқ буюмлар қўлда ювилганда, 1 кг қуруқ буюмлар учун совун ва ювиш воситалари сарфланиши қуйидагиларни ташкил этади:

60 фоизли хўжалик совуни - 20 грамм (ёки 40 фоизли - 30 грамм);

кальцийланган сода - 12 грамм.


4) Хўжалик совуни ва кальцийланган сода синтетик кир ювиш кукуни бўлмаганда ишлатилади.


5) Сувнинг қаттиқлик даражаси жойлардаги санитария-эпидемиология лабораторияларининг таҳлил натижаларига кўра тасдиқланиши лозим.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 мартдаги

143-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва тергов ҳибсхоналарида сақлаб турилган шахсларнинг, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумларнинг таъминоти меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 7 июлдаги 184-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 53-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига илованинг 41-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 21 декабрдаги 1008-сон қарорига илованинг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 март














































Время: 0.0515
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск