ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2021 й. 150-сон "Сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2021 й.

N 150




СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА МУТАХАССИСЛАР

ВА РАҲБАР КАДРЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида (кейинги ўринларда - Тармоқ маркази) Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг мутахассислари ва раҳбар кадрлари ҳамда ушбу вазирлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг малакасини оширишни ташкил этиш;

1-иловага мувофиқ таълим муассасаларида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий марказларни (кейинги ўринларда - ҳудудий марказлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш бўйича асосий вазифалари этиб белгилансин:

сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг билим ва кўникмалари, касбий лаёқати ва маҳоратини узлуксиз ошириб боришни ташкил қилиш;

замонавий бошқарув услублари, бошқарувда тўғри ва самарали қарорлар қабул қилиш ҳамда назорат қилиш бўйича кўникмаларни шакллантириш, сув хўжалиги соҳасида инновацион технологияларни татбиқ этиш учун касбий тайёргарликни зарур даражада таъминлаш;

малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва бевосита шаклларини амалиётга жорий этиш, фан ва ишлаб чиқариш билан уйғунлигини таъминлаш;

сув хўжалиги соҳаси мутахассислари ва раҳбар кадрларининг илғор ахборот-коммуникация технологиялари, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш.


3. Белгилансинки:

ҳудудий марказга ушбу марказ ташкил этилган таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади;

ҳудудий марказ фаолиятини ташкил қилиш учун шартнома асосида соҳа бўйича олий маълумотли менежер жалб этилади;

ҳудудий марказ раҳбари ва менежерининг меҳнатига амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш тартибида ҳақ тўланади.


4. Қуйидагилар Тармоқ маркази ва ҳудудий марказларнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

шартнома асосида пулли ўқитишдан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

малака оширишнинг мақсади ва асосий вазифалари;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати мутахассислари ва раҳбар кадрлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг малакасини ошириш тартиби;

ўқитувчиларни (тренерларни) қайта тайёрлаш тартиби;

сув хўжалиги соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тартиби.


6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда:

Тармоқ маркази ва ҳудудий марказларда малака ошириш курслари йўналишлари бўйича ихтисослашган аудиторияларни ташкил қилсин, уларнинг таъмирланиши, замонавий ўқув қуроллари, компьютер техникалари, мебеллар ва бошқа инвентарлар билан жиҳозланишини таъминласин;

Тармоқ маркази ва ҳудудий марказларга замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва тажрибали мутахассислар, шунингдек, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш чораларини кўрсин;

сув хўжалиги соҳасига жорий қилинган замонавий технологиялар, илғор тажрибалар, илм-фан ютуқлари, шунингдек, хорижий тажриба асосида малака ошириш курсларининг ўқув дастурлари ва адабиётларини пухта ишлаб чиқсин;

малака ошириш курсларининг ўқув дастурлари ва режа-графикларини ҳамда тингловчилар контингентини тасдиқлаб борсин ҳамда ўқув машғулотлари ва амалиётини юқори савияда ташкил қилсин.


7. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати мутахассислари ва раҳбар кадрлари, ушбу вазирлик тизимидаги ташкилотлар мутахассислари ва раҳбар кадрларининг малакасини оширишни молиялаштириш манбалариэтиб белгилансин:

бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг ўз маблағлари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда сув истеъмолчилари уюшмалари, кластер ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ва раҳбар кадрларининг малакасини ошириш уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 мартдаги

150-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сув хўжалиги соҳаси мутахассислари

малакасини ошириш ҳудудий марказлари

ташкил этиладиган таълим муассасаларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудий марказлар ташкил

этилаётган таълим муассаси


Таълим муассасининг

жойлашган ҳудуди


1.

Беруний сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани


2.

Кегейли қишлоқ хўжалиги коллежи


Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани


3.

Марҳамат агротехнологиялар техникуми


Андижон вилояти Марҳамат тумани


4.

Галаосиё сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Бухоро вилояти Галаосиё шаҳри


5.

Дўстлик сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Жиззах вилояти Дўстлик тумани


6.

Касби сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Қашқадарё вилояти Касби тумани


7.

Қамаши сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Қашқадарё вилояти Қамаши тумани


8.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали


Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри


9.

Навбаҳор сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Навоий вилояти Навбаҳор тумани


10.

Мингбулоқ сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Наманган вилояти Мингбулоқ тумани


11.

Самарқанд ахборот технологиялари техникуми


Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри


12.

Оқолтин саноат техникуми


Сирдарё вилояти Оқолтин тумани


13.

Қизириқ сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Сурхондарё вилояти Бандихон тумани


14.

Янгийўл озиқ-овқат технологияси коллежи


Тошкент вилояти Янгийўл тумани


15.

Қува сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Фарғона вилояти Қува тумани


16.

Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 март




























Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск