ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Уй-жойни хусусийлаштириш /Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 847-XII-сон "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
07.05.1993 й.
N 847-XII
“ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштиришга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;
республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ушбу Қонунга зид келадиган ўз меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишини ҳамда бу ҳужжатларнинг бекор қилинишини таъминласин;
ушбу Қонун 4-моддасининг 2-бандидаги, 11-моддасидаги, 17-моддасининг 1-хатбошисидаги, 23-моддасидаги қоидалар бажарилишини таъминловчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
1994 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига Ўзбекистон Республикасинииг Уй-жой кодексига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг Раиси Ш. Йўлдошев
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 231-модда