ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 857-XII-сон "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунни амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
07.05.1993 й.
N 857-XII
“КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА
ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН
СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА”ГИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун 1993 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилсин, ушбу қонуннинг 1, 7-бандлари, 6-банди еттинчи хатбошиси ҳамда 9-банди бундан мустасно, улар 1993 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Республика валюта фондини ташкил этсин ҳамда ўн кунлик муддат ичида Республика валюта фонди тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
бир ойлик муддат ичида ушбу Қонунга зид бўлган Ҳукуматнинг ҳамда идоравий меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Барқарорлаштириш фонди ташкил этсин, бу фонд мулк шаклидан қатъи назар, барча юридик шахслар чет эл валютасидаги тушумдан солиқ тўлаганларидан кейин қолган чет эл валютасининг бир қисмини мажбурий тарзда сотишлари эвазига ҳосил қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг Раиси Ш. Йўлдошев
“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1993 йил, 6-сон, 241-модда