Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор фахрий унвони тўғрисида Низом (ЎзР 07.05.1993 й. Қонуни билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикасининг

1993 йил 7 май Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор”

фахрий унвони тўғрисида

НИЗОМ


1. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвони республика чорвачилиги, паррандачилиги ва асаларичилигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат, жамоа, фермер, ижарачи ва шахсий хўжаликларнинг, шунингдек ўқув юртлари, илмий-тадқиқот, зооветеринария муассасаларининг ва лойиҳа ташкилотларининг юқори малакали ходимларига берилади.


2. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.


3. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвони бериш тўғрисидаги илтимослар, одатда, мукофотга тақдим этилаётган шахс ишлаб турган жамоа маъмурияти ҳамда касаба уюшмалари ташкилоти томонидан юқори турувчи орган ёки ташкилот олдига қўйилади.

Илтимослар, шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан ҳам қўйилиши мумкин.


4. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвонига сазовор бўлган кишиларга белгиланган намунадаги гувоҳнома ва кўкракка тақиладиган нишон топширилади.


5. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” Нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


6. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” гувоҳномаси ва кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида топширилади.


7. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвонидан фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти маҳрум этиши мумкин.


































Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск