ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Маҳаллий саноат. Ҳунармандчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2021 й. ПҚ-5033-сон "Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2021 й.

N ПҚ-5033



КУЛОЛЧИЛИКНИ ЖАДАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда қадимдан миллий қадрият сифатида ривожланиб келаётган кулолчилик анъаналарини асраб-авайлаш, халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш, ҳар бир оила, жамоа, идора ва ташкилотларда уни кенг тарғиб этиш, халқ усталарининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, аҳолининг кенг қатламларини, айниқса ёшларни жалб этиш орқали сифатли кулолчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар анъанавий ва замонавий кулолчиликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

кулолчилик йўналишида зарур хомашё базасини яратиш, кулолларга ер майдонлари ва бинолар ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш, қулай шартларда кредитлар ажратиш;

ҳудудларда кулолчилик анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш мақсадида соҳада ихтисослашган марказлар ва галереялар ташкил этиш, кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;

кулолчилик фаолияти билан шуғулланаётган ҳунармандларни (кейинги ўринларда - кулоллар) ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уста-шогирд мактаблари фаолиятини тубдан такомиллаштиришорқали ёшларни соҳага кенг жалб қилиш ва шу асосда янги иш ўринларини яратиш;

соҳанинг етук намояндалари тажрибаси асосида кулолчилик анъаналарини миллий ифтихор рамзи сифатидаҳар бир оила, хонадон, маҳалла ҳамда идора ва ташкилотларда кенг тарғиб қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикасида кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва саноат даражасига олиб чиқиш мақсадида:

2021-2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли режа кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда кулолчилик ривожланган ҳудудларда қурилиши режалаштирилган кулолчилик марказларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;

республика ҳудудидаги ҳунармандчилик марказлари, йирик савдо мажмуалари, туристик маршрутга киритилган объектлар ва бозорларда кулолчилик маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш бўйича манзилли рўйхат 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари биноларида ташкил этилган шоурум, йирик шаҳарларда очилган доимий ишлаб турувчи кўргазма зали ва савдо дўконларига маҳсулот намуналари етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича "Йўл-харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Янгидан ташкил этиладиган кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари мазкур турар ва нотурар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи кулолларга берилган ойдан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилсин.

Қуйидагилар:

"Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган миқдорларда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилганлиги;

қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган ижтимоий солиқнинг 50 фоизини тўлаши;

"Ҳунарманд" уюшмаси томонидан кулолларнинг мурожаатларига асосан бир иш кунида рўйхатдан ўтказиш ва аъзолик гувоҳномаси бериш тизими яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси жорий йилда тижорат банклари томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳунармандчилик учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 500,0 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилишини таъминласин.


5. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунарманд" уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3393-сон қарори билан ташкил этилган "Ҳунарманд" уюшмаси тасарруфидаги "Craft and art" МЧЖга қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 2021 йилда 5,0 миллиард сўм, 2022 йилда 5,0 миллиард сўм субсидия ажратсин:

мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар биноларида ташкил этилган шоурум, йирик шаҳарларда очилган доимий ишлаб турувчи кўргазма зали ва савдо дўконларига маҳсулот намуналари етказиб беришни йўлга қўйиш;

кулолчилик маҳсулотларини республиканинг олис ва бошқа ҳудудларидан сотиб олиш ҳамда реализация ва экспорт қилишишларини, шу жумладан хорижий электрон тижорат майдончалари орқали ташкил этиш;

мамлакатимизнинг туризм ривожланган туман (шаҳар)ларида фаолият олиб борувчи миллий ҳунармандчилик савдо дўконларини кулолчилик маҳсулотлари билан таъминлаш.

Савдо-саноат палатаси "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда "Craft and art" МЧЖга ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.


6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 2021 йил 1 апрелга қадар уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратиш тартибини жорий этсин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қонунчиликда белгиланган чораларидан фойдаланган ҳолда кулолчиликка ўқитиш марказлари фаолиятини ривожлантириш чораларини кўрсин.


7. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган янги турмуш қураётган юз минг нафархотин-қизларга режа бўйича кулолчилик маҳсулотлари тўпламини совға қилиш тизимини йўлга қўйсин.

Бунда, кулолчилик маҳсулотлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминланиши белгилансин.


8. Давлат корхоналари, ҳокимликлар, банклар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга:

уларда фаолият олиб борувчи ходимларга Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик байрами арафасида, тўй-маросим ва бошқа тадбирларда ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кулолчилик маҳсулотлари тўпламини совға тариқасида бериш;

ўзлари жойлашган бинонинг кириш қисмида маҳаллий кулолчилик маҳсулотлари намуналари бурчаги ташкил этиш тавсия этилсин.

Транспорт вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда халқаро аэропортлар "Duty free" ҳудудларида ва темир йўл вокзалларида кулолчилик ва бошқа турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси учун махсус жойлар ажратилишини таъминласин.


9. Молия вазирлиги давлат музейлари эҳтиёжидан келиб чиқиб кулолларнинг миллий қадриятларни акс эттирган муаллифлик асарларини сотиб олиш учун зарур бўладиган маблағларни 2021 йилда ажратсин ҳамда 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин.


10. Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ҳамда давлат корхоналарига 2022 йил 1 сентябрга қадар кулоллар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали кулолчилик маҳсулотларини харид қилишга рухсат берилсин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда вазирлик ва идоралар, банклар, давлат корхоналарининг кулолчилик маҳсулотларини харид қилиш юзасидан режа графигини тасдиқласин.

"Ҳунарманд" уюшмаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали операторлари билан биргаликда Электрон кооперация портали ҳамда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига уч ойда 20 тагача, йил якунига қадар камида 50 нафар кулолларни жалб қилиш юзасидан чоралар кўрсин.


11. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг Фарғона вилояти Риштон туманида ташкил этилган "Халқаро кулолчилик маркази" ҳудудида кулоллар учун қурилган хонадонларни улар томонидан сотиб олиш мақсадида:

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан хонадонлар қийматининг 50 фоизи миқдорида кулолларга бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитларини ажратиш;

хонадонлар қийматининг 50 фоиз миқдорини "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан қоплаб бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

Ушбу маблағлар "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг харажатларига олиб борилсин ва фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлансин.


12. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Фарғона вилояти Риштон туманида қуриладиган кулолчилик марказларининг ташкил этилишини молиялаштириш учун "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга субординар қарз сифатида 20 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан 5 фоиз пункт паст бўлган йиллик фоизда 100,0 миллиард сўмгача ресурс маблағлари ажратсин.

Белгилансинки, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ажратилган маблағлар ҳисобидан:

Риштон туманида яна 3 та кулолчилик марказини қуриш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан танлаб олинган ташаббускорларга - Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар;

қуриб битказилган марказлардаги хонадонларни сотиб олиш мақсадида кулолларга - бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитлари;

мамлакат ички бозорида ишлаб чиқарилган кулолчилик маҳсулотларини харид қилиш учун аҳолига - 3 йил муддатга таъминотсиз Марказий банкнинг асосий ставкасида истеъмол кредитлари ажратилади.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ 2021-2022 йилларда қурилиши режалаштирилган кулолчилик марказларини ташкил этиш учун зарур бўлган бўш ер майдонларини электрон онлайн-аукционга қўйилишини таъминласин;

Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан биргаликда кулолчилик марказлари фойдаланишга топширилгунга қадар уларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.


14. "Ўзбекистон почтаси" АЖ бир ой муддатда кулолчилик маҳсулотларини хорижий давлатларга почта жўнатмаси сифатида жўнатишда амалда белгиланган тариф ставкаларига 50 фоизгача чегирмалар тақдим этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


15. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда уч ой муддатда кулолчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотиш ва сотиб олиш юзасидан ягона платформанинг ишга туширилишини таъминласин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда кулолларга маркетинг соҳасида доимий амалий ёрдам кўрсатсин ва уларнинг маҳсулотлари электрон тижорат (E-commerce) йўналишида кенг қўлланиладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғи веб-сайтлари орқали сотилишида зарур ташкилий ишларни йўлга қўйсин.


16. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

кулолчиликда ишлатиладиган тупроқ турлари захиралари мавжуд ерларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;

кулоллар учун зарур тупроқ турлари карьерларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва Бадиий академия билан биргаликда бир ой муддатда "Энг моҳир кулол" шиори остида кўргазма-танловни ўтказиш бўйича тартиб ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Анъанавий кулолчилик санъати усталари, санъатшунослар, археологларни жалб қилган ҳолда кулолчиликни чуқур илмий ўрганиш, халқаро кулолчилик гильдиялари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда жаҳон талабларига мос сифатли маҳсулотлар тайёрлашни тарғиб қилиш мақсадида Ҳунарманд уюшмаси қошида "Анъанавий кулолчилик усталари Кенгаши" ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


18. Маданият вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда тарихий обидаларни таъмирлаш ишларига кулол (кошинпаз)ларни кенг жалб қилиш чораларини кўрсин.


19. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси икки ой муддатда:

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бадиий академия билан биргаликда Риштон шаҳрида "Халқаро кулолчилик фестивали" ҳамда фестиваль доирасида "Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар" мавзусида илмий-амалий конференцияни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Риштон туманида ташкил этиладиган кулолчилик марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида логистика маркази ва лаборатория ташкил этиш ҳамда кластер тизимини жорий қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


20. Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кулолчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилишда шахсан масъул эканлиги белгилансин.

Бунда:

ўзбек миллий анъанавий кулолчилик тарихи, унинг таниқли намояндалари ижодий фаолиятини ёритиш ҳамда кенг тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп асарларни яратиш, нашр этиш ва ҳужжатли фильмлар ишлаш;

кулолчилик тарихи ҳамда бугунги ривожини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш;

ҳудудларда кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда улар миллий ифтихор рамзи сифатида ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш юзасидан тарғибот олиб бориш;

дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистондаги анъанавий кулолчиликка кўрсатилаётган эътиборни кенг ёритиш, ушбу йўналишдаги реклама роликларини тайёрлаш ва намойиш этиш билан хорижий туристлар оқимини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилсин.

Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, марказларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Агробанк" АТБ ушбу манбалар ҳисобидан "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, "уста-шогирд" мактабларини ташкил этиш, уй-музейи ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун 36 ойгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошмайдиган ҳолда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваригача, Уюшманинг Тошкент шаҳрида фаолият юритадиган аъзоларига эса, истисно тариқасида, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан ошмайдиган миқдорда кредитлар ажратсин".


22. Савдо-саноат палатаси "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


23. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 мартдаги

ПҚ-5033-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли

РЕЖА КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Маҳсулот

тури


Йиллик ишлаб

чиқариш ҳажми

(минг дона)


Ишлаб чиқарувчи

кулоллар сони


Mолиялаштириш манбаи ва миқдори

(млн сўм)


Тўплам


2021

йил


2022

йил


2023

йил


2021

йил


2022

йил


2023

йил


2021 йилда


2022 йилда


2023 йилда


Ло-

йиҳа

қий-

мати


Ўз

маб-

лағлари

ҳисоби-

дан


Банк

кре-

дити


Ло-

йиҳа

қий-

мати


Ўз

маб-

лағлари

ҳисоби-

дан


Банк

кре-

дити


Ло-

йиҳа

қий-

мати


Ўз

маб-

лағлари

ҳисоби-

дан


Банк

кре-

дити


1

Лаган


225

315

441

1 137

1 479

1 902

42 896

17 158

25 738

25 583

5 117

20 466

28 265

5 730

22 922

2

Чойнак


225

315

441

3

Пиёла


1 350

1 890

2 646

4

Коса


1 350

1 890

2 646

5

Ликоп


900

1 260

1 764

6

Мевадон


450

630

882

7

Бошқалар (туздон, салфетница ва бошқалар)


900

1 260

1 764

Жами


5 400


7 560


10 584


             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 мартдаги

ПҚ-5033-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2022 йилларда кулолчилик ривожланган ҳудудларда

қурилиши режалаштирилган кулолчилик марказларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд

Туман (шаҳар)

ва манзил


Лойиҳанинг

тахминий

қиймати


Молиялаштириш

манбаи


Масъуллар


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус тумани, Бақаншақли ОФЙ


300 млн сўм


Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, "Ҳунарманд" уюшмаси


2.

Андижон вилояти


Олтинкўл тумани, Фаровонлик

кўчаси, 7-уй


-

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Андижон вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


Пахтаобод тумани, Соғлом авлод кўчаси


-

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Андижон вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


3.

Бухоро вилояти


Бухоро шаҳар Имом Бухорий МФЙ


20 млрд сўм


Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


4.

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳар, Ўрда боғи


2,5 млрд сўм


Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


5.

Қашқадарё вилояти


Шаҳрисабз шаҳар


2 млрд сўм

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


6.

Наманган вилояти

Чортоқ тумани,

Оромгоҳ МФЙ ҳудуди

4 млрд сўм

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


7.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар, "Афросиёб" харобалари ён томони "Сиёб" канали ўнг ёқасида, "Оби-Раҳмат" МФЙ


1 млрд сўм

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


8.

Сирдарё вилояти


Гулистон шаҳар


1 млрд сўм

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


9.

Сурхондарё вилояти


Шеробод тумани


500 млн сўм

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


10.

Хоразм вилояти

Урганч тумани "Оёқбоғ" МФЙ


1,5 млрд сўм


Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Хоразм вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


Хива шаҳри маркази


1 млрд сўм


Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Хоразм вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


11.

Фарғона вилояти

Риштон тумани:

қ-ер" МФЙ, "Уч-Ариқ" МФЙ, "Тўраобод" МФЙ, "Қалайнав" МФЙ


-

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


12.

Тошкент вилояти


Тошкент тумани, Тошкент ҳалқа йўли бўйи


-

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


13.

Тошкент шаҳри

Олмазор тумани, Ислом цивилизацияси марказига яқин ҳудуд


1 млрд сўм

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


Шайхонтоҳур тумани, Чорсу ва Эски жува бозорига яқин ҳудудлар


1 млрд сўм

Ташаббускорлар ва кредит маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 мартдаги

ПҚ-5033-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика ҳудудидаги ҳунармандчилик марказлари,

йирик савдо мажмуалари, туристик маршрутга

киритилган объектлар ва бозорларда кулолчилик

маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш бўйича

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ

Т/р

Ҳудудлар номи


Туман (шаҳар)


Ажратилган жой манзили


Майдони


I. Ҳунармандчилик марказлари

1

Қорақалпоғистон Республикаси


Бўзатов тумани


Амир Темур кўчаси


50 кв.м.

Мўйноқ тумани


Ажинияз кўчаси, 74-уй


100 кв.м.

2

Андижон вилояти


Андижон шаҳар


Андижон шаҳар "Жомъе" мажмуаси галереяси

100 кв.м.

3

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани


А.Ғиждувоний МФЙ, А.Ғиждувоний шоҳ кўчаси, 9-уй (кулол Алишер Нарзуллаев музейи)


50 кв.м.

Ғиждувон тумани


А.Қаҳҳор МФЙ, Кимсон кўчаси, 55-уй (кулол Абдулло Нарзуллаев музейи)


100 кв.м.

4

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳар


Сангзор МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси, 128-уй


100 кв.м.

5

Қашқадарё вилояти


Қарши шаҳар


И.Каримов кўчаси, "Одина" мажмуаси


100 кв.м.

Шаҳрисабз шаҳар


Оқсарой мажмуаси, Аллея ҳудуди


100 кв.м.

6

Навоий вилояти

Кармана тумани


"Талқоқ" МФЙ, Навоий кўчаси


50 кв.м.

Нурота тумани


Нурота тумани "Эшон Судур" МФЙ, Нурота тумани, "Чашма" мажмуаси


100 кв.м.

7

Наманган вилояти

Норин тумани


Норин ҳунармандлар маркази


100кв.м.

Поп тумани


Поп Ғурумсарой маркази


50 кв.м.

8

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар


И.Каримов, 43А-уй


50 кв.м.

Самарқанд шаҳар


Луи Гонсалез Деклавиа (Руҳобод ҳунармандчилик маркази)


100 кв.м.

9

Сирдарё вилояти


Гулистон шаҳар


Самарқанд кўчаси


50 кв.м.


10

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар


А.Навоий кўчаси, Савдо саноат палатаси биноси


100 кв.м.

Бойсун тумани


Тузбозор МФЙ


50 кв.м.

11

Хоразм вилояти

Янгиариқ тумани


Каттабоғ қишлоғи


50 кв.м.


Хива шаҳар


Нуруллабой ҳунармандчилик маркази

100 кв.м.

12

Фарғона вилояти

Риштон тумани


Тўқимачилар кўчаси, 43


100 кв.м.

Қўқон шаҳар


"Жомъе" маданий мерос объекти


50 кв.м.

13

Тошкент вилояти

Чирчиқ шаҳар


Чирчиқ шаҳар, 3-сонли В.Ҳайдаров МФЙ, В.Ҳайдаров кўчаси


100 кв.м.


14

Тошкент шаҳари

Шайхонтоҳур тумани


Оқлон маҳалласи, Раҳимовлар студияси


100 кв.м.

II. Йирик савдо мажмуалари

1

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус шаҳар


Нукус савдо комплекси


100 кв.м.

2

Андижон вилояти


Андижон шаҳар


Жаҳон бозори


100 кв.м.

3

Бухоро вилояти


Бухоро шаҳар


Марказий деҳқон бозори ҳудудида


100 кв.м.

4

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳар


Буюм бозори


100 кв.м.

5

Қашқадарё вилояти


Қарши шаҳар


Фаровон савдо комплекси


50 кв.м.

6

Навоий вилояти


Навоий шаҳри


Навоий "Савдо комплекси" МЧЖ


100 кв.м.

Навоий шаҳри


Навоий марказий "Саховат" деҳқон бозори


50 кв.м.

7

Наманган вилояти

Наманган шаҳар


Афсоналар водийси


100 кв.м.

8

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар


Фаровон савдо комплекси


100 кв.м.

9

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳар


Барака савдо комплекси


50 кв.м.

Сирдарё тумани


Бахт савдо мажмуаси

50 кв.м.

Янгиер шаҳар


Савдо мажмуаси


50 кв.м.

10

Сурхондарё вилояти


Термиз шаҳар


"Яшил дунё" савдо комплекси


100 кв.м.

11

Хоразм вилояти


Урганч шаҳар


"Тўмарис Нур" савдо комплекси


50 кв.м.

12

Фарғона вилояти


Марғилон шаҳар


"Файз савдо комплекси"


100 кв.м.


13

Тошкент вилояти

Зангиота тумани


Зангиота тумани, Қатортол МФЙ, Чинни бозор


100 кв.м.

14

Тошкент шаҳари

Миробод


Тошкент универмаги


100 кв.м.

Яккасарой


"NEXT" кўнгилочар савдо маркази


50 кв.м.

III. Туристик маршрутга киритилган объектлар

1

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус шаҳар


А.Досназаров кўчаси (Нукус "Темир йўл" биносида)


50 кв.м.

2

Андижон вилояти


Андижон шаҳар


Абдуваҳабов Мирзабаҳром уй-устахонаси


50 кв.м.


3

Бухоро вилояти


Бухоро шаҳар


"Нўғай карвон сарой"


100 кв.м.


4

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳар


Желли-Ғули МФЙ, С.Қўчқаров кўчаси, 20-уй


100 кв.м.


5

Қашқадарё вилояти


Шаҳрисабз шаҳар


Аллея ҳудудидаги "Кўкгумбаз" мажмуаси


50 кв.м.


6

Навоий вилояти


Кармана тумани


Кармана тумани "Сардоба" МФЙ, Сардоба, XI аср


50 кв.м.

7

Наманган вилояти


Янгиқўрғон тумани


Бешбулоқ МФЙ, В.Аҳмедов кўчаси, 34-уй


50 кв.м.

8

Самарқанд вилояти


Самарқанд шаҳар


Регистон ансамбли "Шердор мадрасаси"


50 кв.м.

9

Сирдарё вилояти


Гулистон шаҳар


Бўстон МФЙ


50 кв.м.

10

Сурхондарё вилояти


Термиз тумани


"Ал-Ҳаким ат-Термизий" мақбараси


100 кв.м.

11

Хоразм вилояти


Хива шаҳар


Ичан қалъа мажмуаси


100 кв.м.

12

Фарғона вилояти


Риштон тумани


Равшан Тожиддинов устахонаси (М.Топволдиев МФЙ. М.Темиров 7а-уй)


100 кв.м.

13

Тошкент вилояти


Зангиота туман


Зангиота зиёратгоҳи мажмуаси


100 кв.м.

14

Тошкент шаҳари


Чилонзор


Абул Қосим мадрасаси


100 кв.м.

IV. Бозорлар ҳудудида

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё тумани


Манғит савдо комплекси МЧЖ


100 кв.м.

Тўрткўл тумани


Тўрткўл тумани Савдо комплекси МЧЖ ҳудудидаги "Ҳунармандлар бозорчаси"


100 кв.м.

Қўнғирот тумани


Буюм бозори МЧЖ


100 кв.м.

2

Андижон вилояти


Андижон шаҳар


Андижон шаҳар Деҳқон бозори


100 кв.м.

3

Бухоро вилояти


Ғиждувон тумани


Ю.Ҳамадоний кўчасида жойлашган Ғиждувон Деҳқон бозори ҳудудида


50 кв.м.

4

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳар


Эски шаҳар буюм бозори

100 кв.м.

5

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар


Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат)бозори


100 кв.м.

Қарши шаҳар


Қарши Марказий (озиқ-овқат) деҳқон бозори


100 кв.м.

Шаҳрисабз шаҳар


Янги Кеш МЧЖ


50 кв.м.

Шаҳрисабз шаҳар


Олчазор импекс МЧЖ


50 кв.м.

Шаҳрисабз шаҳар


Кўҳна Турон Мега МЧЖ


50 кв.м.

Касби тумани


Мўғлон шаҳарчаси "Марказий Деҳқон (озиқ-овқат) бозори" МЧЖ


100 кв.м.

Қарши тумани


Қарши туман Деҳқон бозори


100 кв.м.

6

Навоий вилояти

Зарафшон шаҳар


Зарафшон "Савдо комплекси" МЧЖ


100 кв.м.

Учқудуқ тумани


Учқудуқ "Савдо комплекси" МЧЖ


100 кв.м.

Қизилтепа тумани


Қизилтепа "Саховат" деҳқон бозори


50 кв.м.

7

Наманган вилояти

Наманган шаҳар


Чорсу деҳқон бозори ҳудуди


50 кв.м.

8

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар


Сиёб деҳқон бозори ҳудуди


100 кв.м.

9

Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани


Бахт-барака бозори


100 кв.м.

10

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар


Термиз Марказий деҳқон бозори ҳудуди


100 кв.м.

11

Хоразм вилояти

Урганч шаҳар


Урганч деҳқон бозори ҳудуди


100 кв.м.

12

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар


Фарғона деҳқон бозори


100 кв.м.

13

Тошкент вилояти

Зангиота тумани


Зангиота тумани Қатортол МФЙ Чинни бозор


100 кв.м.

Чирчиқ шаҳар


Чирчиқ шаҳар 8-микрорайон бозор ҳудуди, 42А-уй


50 кв.м.

14

Тошкент шаҳари

Юнусобод


Олой деҳқон бозори


50 кв.м.

Яккасарой


Аския деҳқон бозори


100 кв.м.

Шайхонтоҳур


Чорсу деҳқон бозори


100 кв.м.

             

Изоҳ: мазкур рўйхат янги ташкил этиладиган савдо комплекслари, бозорлар ва марказлар сонига мутаносиб равишда ўзгариши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 мартдаги

ПҚ-5033-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги

дипломатик ваколатхоналари биноларида ташкил этилган

шоурум, йирик шаҳарларда очилган доимий ишлаб турувчи

кўргазма зали ва савдо дўконларига кулолчилик ва бошқа

ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналари етказиб

беришни йўлга қўйиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

        

Т/р

Давлат номи

Ажратилган жой манзили,

майдони


Маҳсулот

сони (дона)


Маҳсулот

қиймати

(млн сўмда)


Масъул идора ва ташкилотлар


1.

Бельгия


Элчихона биносида шоурум,

Брюссель шаҳри

28 кв.м.


134

33,6

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


2.

Буюк Британия

Элчихона биносида шоурум,

Лондон шаҳри

16 кв.м.


72

18,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


"Kensington Antique Centre", кўргазмалар биносида, савдо дўкони,

Лондон шаҳри

25 кв.м.


120

30,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


3.

Германия

Доимий ишлаб турувчи кўргазма зали,

Берлин шаҳри

Глинкаштрассе кўчаси,

154 кв.м.


600

150,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


4.

Ҳиндистон

Элчихона биносида шоурум,

Дели шаҳри

50 кв.м.


240

60,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


"Shipra Sun City Mall", савдо мажмуасида савдо дўкони,

Газиабад шаҳри

30 кв.м.


144

36,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


5.

Италия

Ўзбекистон миллий павильони 17-Халқаро архитектура биноси кўргазма зали,

Венеция шаҳри

100 кв.м.


440

110,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


Шарқ санъати музейи кўргазма зали,

Турин шаҳри

25 кв.м.


120

30,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


Уста кулол Жузеппе Фасанонинг "Гроттагли" устахонаси кўргазма зали,

Гротталье шаҳри

25 кв.м.


120

30,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


6.

Қозоғистон

Элчихона биносида шоурум,

Нур-Султон шаҳри

50 кв.м.


240

60,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


7.

Хитой

Элчихона биносида шоурум,

Пекин шаҳри

20 кв.м.


96

24,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


"Tian Ma" савдо марказида "Ўзбекистон" савдо уйи,

Ляньюнган шаҳри

100 кв.м.


480

110,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


"Yiwu UzCraft and Art Ltd" cавдо уйи,

Иву шаҳри

100 кв.м.


480

120,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


"Starmall" cавдо марказида "Ўзбекистон" савдо уйи,

Чжухай шаҳри

100 кв.м.


440

120,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


8.

Латвия

Элчихона биносида шоурум,

Рига шаҳри

36,6 кв.м.


172

43,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


"ARMAS" компанияси биносида ҳунармандчилик савдо дўкони,

Рига шаҳри

20 кв.м.


96

24,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


9.

Малайзия

"GM Kelang Wholesale City", савдо маркази кўргазма зали,

Селангор штати

40 кв.м.


192

48,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


10.

Россия

"Халқ хўжалиги ютуқлари" кўргазма мажмуасидаги "Ўзбекистон" миллий павильони,

Москва шаҳри

100 кв.м.


440

120,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


Элчихона биносида шоурум,

Москва шаҳри

140 кв.м.


480

120,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


Элчихонанинг меҳмонхонаси зали,

Москва шаҳри

90 кв.м.


400

100,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


11.

Тожикистон

Хидоят савдо марказида савдо дўкони,

Душанбе шаҳри

35 кв.м.


168

42,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


12.

Туркия

Элчихона биносида шоурум,

Анқара шаҳри

12 кв.м.


56

14,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси



Элчихона биносида шоурум,

Истанбул шаҳри

12 кв.м.


56

14,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси



Элчихона биносида шоурум,

Анталия шаҳри

12 кв.м.


56

14,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


13.

Франция

Элчихона биносида шоурум,

Париж шаҳри

100 кв.м.


600

150,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


14.

Япония

"Ўзбекистон-Нагоя" дўстлик жамияти биносида кўргазма зали,

Нагоя шаҳри

50 кв.м.


240

68,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


15.

Греция

Ҳунармандчилик маҳсулотлари Савдо уйи,

Афина шаҳри

80 кв.м.


384

96,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


16.

Афғонистон

"Ҳунарманд" уюшмасининг "Мудтаҳид" савдо мажмуасида "Афғон-Ўзбек" савдо уйи,

Мозори Шариф шаҳри 120 кв.м.


576

140,0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси



7 642


1,9 млрд



                


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 март












































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск