ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2021 й. ПҚ-5035-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2021 й.

N ПҚ-5035



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ

ЎТАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари қўшинларининг жанговар таркибини янада такомиллаштириш, шунингдек, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 мартдаги

ПҚ-5035-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 92-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"146. Контракт бўйича ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказиш ҳамда тегишли тўловларни тўлаш қуйидаги ҳолатларда ва муддатларга амалга оширилади:

а) ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши ёки бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан лавозимдан бўшатилганда - икки ойдан кўп бўлмаган муддатда.

Бунда ҳарбий хизматчига қуйидаги тўловлар амалга оширилади: ҳарбий унвон маоши, охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши, хизмат йиллари учун устама, махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15 фоизгача), бир йўла тўланадиган пул таъминоти, қонунчиликда белгиланган тартибда озиқ-овқат паёги учун компенсация пули ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси;

б) бир ойдан ортиқ вақт давомида бедарак йўқолганида - ҳарбий хизматчи ҳарбий қисмга қайтгунича (агарда унинг ҳарбий хизматни давом эттириши тўғрисида бошқа қарор қабул қилинмаган бўлса) ёки унинг бедарак йўқолган деб тан олингани ёки вафот этган деб эълон қилингани тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган кунга қадар (ўша кунни ҳам қўшиб ҳисоблаганда).

Бунда пул таъминоти ҳарбий хизматчининг охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича, ҳарбий хизматчи ҳарбий қисмга қайтгунича (агарда унинг ҳарбий хизматни давом эттириши тўғрисида бошқа қарор қабул қилинмаган бўлса) ёки унинг бедарак йўқолган деб тан олингани ёки вафот этган деб эълон қилингани тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган кунга қадар (ўша кунни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) ҳарбий хизматчига (унинг оила аъзоларига) ўн икки ойдан ошмаган муддатда тўлиқ тўланади;

в) ҳарбий хизматчи асирда ёки гаров сифатида ушланган ҳолларда - асирда бўлган ёки гаров тариқасида ушлаб турилган бутун давр давомида.

Бунда пул таъминоти ҳарбий хизматчига (унинг оила аъзоларига) охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича юқорида кўрсатилган давр учун тўлиқ тўланади (ўз ихтиёрига кўра асирда бўлган (гаров тариқасида ушлаб турилган) ёки Ўзбекистон Республикасига нисбатан жиноят содир этган ҳоллар бундан мустасно);

г) ҳарбий хизматчига нисбатан қидирув эълон қилинган кундан бошлаб.

Бунда ҳарбий хизматчига нисбатан суднинг қарори қабул қилинган кунгача пул таъминоти тўланмайди;

д) ҳарбий хизматчи бола парвариши таътилида бўлганлиги муносабати билан - ушбу таътил тугагунга қадар.

Бунда кўрсатилган даврда ҳарбий хизматчига пул таъминоти тўланмайди. Турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси қонунчиликда белгиланган тартибда тўланади;

е) ҳарбий хизматчи олти ойдан кўпроқ муддатга тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малака ошириш курсларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга юборилганда қуйидаги тўловлар: ҳарбий унвон маоши, охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши, хизмат йиллари учун устама, махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15 фоизгача), бир йўла тўланадиган пул таъминоти, қонунчиликда белгиланган тартибда озиқ-овқат паёги учун компенсация пули ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси - ўқишнинг бутун муддати давомида сақланиб қолинади;

ж) суд томонидан ҳарбий хизматчини эгаллаган лавозимидан четлатиш тўғрисида ажрим чиқарилган ҳолатда - кўрсатилган ажрим бекор қилингунга ёки жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилингунга қадар.

Бунда пул таъминотини тўлаш мазкур Низомнинг 148-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади;

з) ҳарбий хизматчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганда - қамоққа олинган кундан бошлаб ушбу эҳтиёт чораси бекор қилингунга қадар.

Бунда кўрсатилган даврда ҳарбий хизматчига пул таъминоти тўланмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 март









































Время: 0.0246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск