ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Марказий банк Бошқарувининг 25.02.2021 й. 3/4-сон "Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.03.2021 й. 3281-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2021 й.

N 3281-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.02.2021 й.

N 3/4


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини

амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарори (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини

амалга ошириш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 27-бандда:

биринчи хатбошидаги "икки" деган сўз "кейинги" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгиланган вақтда ҳисоб-китоблар якунланмаган бўлса, келишув бекор қилинган ҳисобланади."


2. 29-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эл валютасининг қайта сотилиши сотув кунидаги талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор курсида акцептсиз равишда амалга оширилади."


3. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлиги тўғрисидаги хабарномалар тижорат банклари томонидан уч кун муддат давомида Марказий банкка тақдим этилиши лозим.".


4. Қуйидаги мазмундаги 47-1-банд билан тўлдирилсин:

"47-1. Тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш Марказий банкнинг рухсати асосида амалга оширилади.".


5. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Марказий банкнинг рухсатини олиш учун тижорат банклари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга мўлжалланган валютанинг тури, унинг суммаси, валюта маблағлари қайси давлатга олиб чиқилиши, хорижий банкнинг номи, нақд валюта маблағларини олиб чиқиш мақсадлари кўрсатилган аризани Марказий банкка тақдим этади."


6. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Тижорат банкларининг нақд валюта маблағларини олиб чиқиш учун мурожаати Марказий банк томонидан уч банк иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича тижорат банкларига нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат берилади.

Тижорат банкларига нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат беришни рад қилиш фақат тижорат банкларининг мурожаати мазкур Қоидаларнинг 48-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда амалга оширилади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 март





























Время: 0.2154
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск