ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона йиғимлари /

Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш Тартиби (АВ томонидан 25.03.2021 й. 3290-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 25.02.2021 й. 01-02/8-10-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 25 мартда 3290-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2021 йил 25 февралдаги

01-02/8-10-сон қарорига

ИЛОВА



Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан

ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш

вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан

ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб божхона органлари томонидан товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буюртма-наряд - товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундиришда божхона органлари томонидан расмийлаштириладиган электрон шаклдаги ҳужжат;


манфаатдор шахс - товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун мурожаат қилган шахс;


божхона йиғими - товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун ундириладиган йиғим;


қайта юклаш операцияси - божхона назорати остидаги товарларни битта транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига ёки ушбу транспорт воситасига қайта юклаш (транспорт воситаси юк хонасини очмасдан қайта юклаш бундан мустасно);


божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлар - божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган ходим хизмат олиб борадиган божхона пости ва унга бириктирилган божхона омбори, эркин омбор, бож олинмайдиган савдо дўкони, шунингдек уларга бевосита туташ бўлган доимий божхона назорати зоналари;


божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақти - соат 18.00 дан 09.00 га қадар бўлган вақт ҳамда дам олиш ва байрам кунлари (бундан чегара ва смена асосида иш ташкил қилинган божхона постлари мустасно);


смена асосида иш ташкил қилинган божхона постлари - божхона органининг буйруғига мувофиқ тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) расмий веб-сайтига жойлаштирилган божхона постлари.


2-БОБ. БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


3. Манфаатдор шахс товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона органларига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.


4. Манфаатдор шахснинг мурожаати божхона пости бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан бир кун ичида кўриб чиқилади ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун ходим(лар) ажратилади.

Бунда манфаатдор шахс божхона расмийлаштирувини тезлаштириш мақсадида бир нечта ходим ажратиш юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


5. Манфаатдор шахс мурожаатига асосан божхона йиғимлари божхона органлари томонидан қуйидаги тартибда ундирилади:

а) божхона кўриги, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш учун ушбу Тартибга мувофиқ буюртма-нарядни расмийлаштириш орқали (бундан енгиб бўлмас куч таъсири оқибатидаги ҳолатлар мустасно);

б) божхона юк декларациясини расмийлаштирганлик учун Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) мувофиқ БЮДнинг 47-графасига тегишли маълумотлар киритиш орқали.

Бунда божхона йиғими ҳар бир БЮД учун (БЮДнинг "D" графасига божхона органи томонидан белги қўйилган вақт божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақти бўлганда) ундирилади.


6. Божхона органи томонидан божхона расмийлаштируви учун бир соатдан кам бўлган вақт сарф қилинган тақдирда, божхона йиғими бир ходимнинг тўлиқ бир соат иш вақти учун ундирилади.

Агар манфаатдор шахснинг мурожаатида божхона кўриги, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш учун бир нечта ходим ажратиш сўралган бўлса божхона йиғими божхона пости томонидан ажратилган ҳар бир ходим учун тўланади.


7. Божхона йиғимлари мазкур Тартибнинг 6-бандига мувофиқ божхона органлари ғазна ҳисоб-рақамидаги манфаатдор шахснинг пул маблағлари ҳисобидан ундирилади.


8. Ҳисобланган божхона йиғимларини тўлаш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, манфаатдор шахс томонидан божхона йиғимларини божхона органларига тўлиқ тўланиши таъминлангандан сўнг божхона расмийлаштируви амалга оширилади.



3-БОБ. БУЮРТМА-НАРЯДНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


9. Буюртма-наряд Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида ушбу Тартибнинг иловасига мувофиқ шаклда электрон тарзда расмийлаштирилади.

10. Божхона қўмитаси манфаатдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали расмийлаштирилган буюртма-наряднинг қоғозда чоп этиш имкониятини яратади.

11. Буюртма-наряд икки қисмдан ("буюртма-наряд" ва "ҳисоб-фактура") иборат бўлади.


12. Буюртма-наряд манфаатдор шахснинг божхона органларига йўлланган мурожаатида келтирилган маълумотлар асосида ахборот тизимида божхона органлари томонидан тўлдирилади. Бунда божхона расмийлаштируви учун ундирилган божхона йиғимлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Буюртма-наряд расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.


15. Ушбу Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


16. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Тартибга

ИЛОВА



БУЮРТМА-НАРЯД

_________-сон

1. Манфаатдор шахс номи


2. СТИР



3. Божхона пости


________ / ________

коди             номи

4. Ходимлар сони _____

5. Ҳужжатга оид маълумотлар



божхона юк декларацияси / юкни етказиб бериш назорат китобчаси / халқаро йўлларда ташиш китобчаси рақами

6. Божхона расмийлаштируви тури




божхона кўриги

[  ]


божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви

[  ]


товарларни қайта юклаш операцияси

[  ]

ҲИСОБ-ФАКТУРА

7. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жойи



белгиланган жойда

[  ]


белгиланган жойдан ташқарида

[  ]

Божхона кўриги

далолатномаси/

мурожаат рақами


Божхона

органи ходими


Божхона расмийлаштируви


санаси


бошланган

вақт


якунланган

вақт








        

8. Божхона органи ходими томонидан амалга оширилган божхона расмийлаштируви


9. Ундирилган божхона йиғимлари

Божхона йиғими


Йиғим ставкалари


Сарфланган соатлар


Йиғим суммаси


кундузги вақтда (9.00 - 18.00 иш вақтида)





божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 - 9.00), дам олиш ва байрам кунлари.





Жами ундирилган божхона йиғимлари суммаси



10. Божхона органи ходими Ф.И.О.



QR-код



11. Расмийлаштирилган сана





            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 март



























Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск