ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2021 й. 158-сон "Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2021 й.

N 158




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ

НАВЛАРИНИ СИНАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида" 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган замонавий синаш усуллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белги ва хусусиятлари бўйича синаш ишларини ташкил этиш ҳамда республика ҳудудида экиш учун тавсия этиладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритишни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини (кейинги ўринларда - давлат реестри) юритиш тартиби ва унга қўйиладиган талабларни, давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш ҳамда уни кўриб чиқиш тартибини, давлат реестрида қайд этиладиган маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестридан чиқариш асослари ва тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синаш бўйича фаолият юритиш учун қўйиладиган талаб ва шартларни, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва зарур ҳужжатлар рўйхатини, давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талабномани кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бериш ва давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Регламент) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш учун ажратилган тажриба ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, шунингдек, ушбу ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан тузилган тақсимот бўйича мустақил жойлаштирилади ва алмашлаб экиш тизими жорий қилинади;

Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон қарори доирасида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги "Ғўза уруғчилиги маркази" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 ноябрдаги 942-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 мартдаги

158-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди "д" кичик бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрида районлаштирилган манзарали, доривор, техник ва озуқабоп ўсимликларнинг рўйхати юритилишини таъминлаш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги 258-сон қарорининг 9-бандида "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сифатини назорат қилиш ва сертификатлаш маркази" сўзлари "Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:


а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти";

тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) ўн иккинчи хатбошида "Агроинновация" давлат унитар корхонаси" сўзлари ""Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 март





























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск