ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 27.03.2021 й. 158-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 мартдаги

158-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома -Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида (кейинги ўринларда - давлат реестри) рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинлари навларига талабнома берувчининг хоҳишига кўра бериладиган, ваколатли орган томонидан давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;


истиқболли навлар - қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синовининг дастлабки йилларида хўжалик кўрсаткичлари ва хусусиятлари, маҳсулот сифати ҳамда бошқа белгилари бўйича давлат реестрига киритилган нав ва дурагайлардан устун бўлган нав ва дурагайлар;


талабнома берувчи - қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига (кейинги ўринларда - Марказ) мурожаат этувчи резидент ёки норезидент (юридик ва жисмоний шахслар);


шахсий кабинет - лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;


электрон идентификация рақами - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан синовга олинадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг навларига бериладиган ҳамда юритиладиган идентификация рақами (код).

3. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома бериш мақсадида кўрсатилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича баҳолаш ишлари ваколатли органнинг талабнома берувчи томонидан танланадиган нав синаш станциялари ва участкаларида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича баҳолаш ишларида олдин ўтказилган лаборатория таҳлиллари, махсус фитопатологик тажрибалар ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг синовлари ҳамда сифат таҳлил натижалари ҳам инобатга олинади.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида кам тарқалган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белгилари талабнома берувчи томонидан танланган экин майдонидан олинган маълумотлар ёки эксперт баҳолаш натижалари асосида аниқланади.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун андоза (стандарт) нав мавжуд бўлмаган тақдирда, синовдан ўтказилаётган қишлоқ хўжалиги экини турига мансуб янги навлар орасидан энг яхшиси танлаб олинади.

7. Талабнома берувчига унинг хоҳишига кўра ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.

Бунда талабнома берувчи Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш билан боғлиқ давлат хизматлари учун белгиланган тартибда ва миқдорда тўловни амалга оширади.


8. Талабгор қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органга мурожаат қилади.


9. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғликларини реализация қилишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилмайди.

10. Мазкур Регламентнинг 9-банди талаблари илмий ва синаш мақсадларида олиб келинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларига татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ

НАВЛАРИНИ СИНАШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТГА

НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБ ВА ШАРТЛАР


11. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича фаолиятга нисбатан қўйиладиган талаблар ва шартлар ҳисобланади:

навларни синаш фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, низом талабларига ва техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш даврида гувоҳнома эгаси томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ёки қўшимчалар тўғрисида, ушбу ўзгартириш ёки қўшимчаларнинг киритилиши сабаблари ва уларнинг сифат кўрсаткичларига таъсири ҳақидаги тўлиқ маълумотларни келтирган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш;

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синаш усулларини қўллаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича баҳолаш натижаларини соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Эксперт комиссиясида муҳокама қилиш натижалари бўйича хулосага асосан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИ ВА ЗАРУР БЎЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


12. Талабнома берувчи қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун ваколатли органга "Agrotest.uz" ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) орқали талабномани шакллантиради ва жойлаштиради.

Бунда резидентлар ахборот тизимида OneID идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтазилади. Норезидентлар учун ахборот тизимида онлайн рўйхатдан ўтган ҳолда тизимга кириш имконияти яратилади.

13. Талабнома берувчи қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органнинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтиб, ўзининг шахсий кабинети орқали ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ талабномани тўлдиради ҳамда талаб этилган ҳужжатларни жойлаштиради.

Талабномани кўриб чиқиш учун ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ставкаларда тўлов ундирилади.

Талабномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

навнинг анкетаси ва тавсифи;

ишончнома (воситачи ва ҳуқуқий ворислар томонидан талабнома берилган тақдирда);

навнинг фотосуратлари тўплами;

навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишга тавсия қилган ташкилотнинг илмий кенгаши баённомаси;

нав яратувчиларининг муаллифлигини тасдиқловчи маълумотнома (маҳаллий навлар бўйича талабнома берилган тақдирда);

навнинг генетик модификацияланган организм эканлиги ёхуд ген муҳандислиги йўли билан яратилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (изоҳловчи илова);

нав яратувчиси томонидан тавсия этиладиган ҳудудлар (ёки тупроққлим зоналар) бўйича хабарнома.

Ваколатли орган томонидан талабнома берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

14. Талабнома берувчига тўловларни амалга ошириш учун беш иш куни ичида ахборот тизими орқали унинг шахсий кабинетига шартнома юборилади.

15. Талабнома берувчи шартнома билан танишиб чиқиб, хизматлар учун талаб этиладиган тўловни амалга оширади. Тўлов тижорат банки ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

16. Ваколатли органнинг талабномани кўриб чиқиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномасида кўрсатилган муддат ичида талабнома қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан берилган талабнома янгидан топширилган ҳисобланади.


17. Қуйидаги ҳолларда талабномани кўриб чиқиш рад этилади:

талабнома берувчи томонидан ушбу Регламентга 13-бандда қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ставкаларда тўловлар амалга оширилмаганда;

нав бошқа талабнома берувчи томонидан синаш учун такроран тақдим этилганда.

Талабномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ваколатли орган талабнома берувчига ушбу камчиликларни ўн иш куни ичида бартараф этиш имкониятини беради.

Бунда давлат хизматлари кўрсатишнинг муддати аниқланган камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиши қатъий тақиқланади.

18. Талабнома берувчи ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан унинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳамда шартномани бекор қилиш ҳақида ахборот тизими орқали маълум қилиш ҳуқуқига эга.

19. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий маълумотлар ваколатли орган томонидан ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.


20. Талабнома берувчи юридик шахс у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда, Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномасининг амал қилиши муддати тугаганда ваколатли органни хабардор қилади.


21. Талабнома берувчи ваколатли органга тақдим этган тегишли шаклдаги талабномадан воз кечганда, унинг талабномаси кўрилмасдан қолдирилади ва давлат хизматлари учун тўланган йиғим қайтарилмайди.



4-БОБ. ДАВЛАТ РЕЕСТРИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ГУВОҲНОМАНИ БЕРИШГА ДОИР ТАЛАБНОМАНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


22. Ваколатли орган талабнома берувчидан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин беш иш куни ичида уларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини кўриб чиқади.

Ваколатли орган талабнома берувчига ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида сана кўрсатилган хабарномани, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани ҳамда навнинг уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни юборади.

Ҳужжатлар тўлиқ ёки тўғри бўлмаганда, ваколатли орган талабнома берувчига камчиликларни бартараф этиш учун ахборот тизими орқали хабарнома юборади.

23. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун талабнома берувчи ваколатли органнинг қуйидаги талабларига қатъий амал қилган ҳолда:

навни синаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган миқдорда тўловларни амалга оширади;

ахборот тизими орқали юборилган тақсимотни олгандан кейин экин туридан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатда навнинг сифатли уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб беради.

24. Ваколатли орган талабнома берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилиб, тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин қуйидагиларни амалга оширади:

навнинг уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни ишлаб чиқади ва ахборот тизими орқали талабнома берувчига етказади;

навнинг уруғлик материаллари тақсимотга мувофиқ тегишли нав синаш станциялари ва участкаларига ўз вақтида ва белгиланган миқдорда етказилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди;

навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, нав синаш станциялари ва участкаларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича (ҳар йили, ҳар мавсумда) кузатувларни ташкил этади ва маълумотларни ахборот тизимига доимий равишда жойлаштириб боради;

талабнома берувчини навларни синаш бўйича эксперт баҳолаш усуллари тўғрисида ахборот тизими орқали хабардор қилади ва эксперт баҳолаш усуллари бўйича мавсум давомида ишларни ташкил этади ҳамда ҳар бир навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, эксперт баҳолаш натижалари юзасидан хулоса ва далолатномаларни ахборот тизимига жойлаштиради;

навнинг ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналар бўйича лаборатория таҳлиллари натижаларини (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларини) ахборот тизимига жойлаштиради;

нав синаш станциялари ва участкаларида ўтказилган синаш ишлари натижалари асосида йиғилган маълумотларга кўра ахборот тизимида ҳар йили навлар бўйича таклифларни шакллантиради ҳамда Эксперт комиссияси аъзоларига тақдим этади.

25. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш фаолиятини назорат қилиш ва синаш ишлари ваколатли орган томонидан тасдиқланган синаш усулларига ёки дастурга мувофиқ амалга оширилади.


26. Ваколатли орган Эксперт комиссиясининг хулосасига асосан ўзининг тегишли қарори лойиҳасини ахборот тизимида навларнинг электрон идентификация рақамини (код) кўрсатган ҳолда шакллантиради ҳамда йигирма беш иш куни ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

27. Ваколатли орган ахборот тизимда навларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, уч иш куни ичида талабнома берувчининг шахсий кабинетига юборади.

Қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳолларда талабнома берувчи томонидан тўланган йиғим қайтарилмайди.


28. Ваколатли орган талабнома берувчининг хоҳишига кўра уч иш куни ичида қишлоқ хўжалиги экини навининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради ва белгиланган тартибда тақдим этади.

29. Талабнома берувчи ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган ставкаларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича ваколатли орган томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловларни амалга оширади. Бунда тўланган тўловлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича тўлов ставкалари маҳаллий ва хорижий селекция навлари учун фарқли ҳолда белгиланади.

30. Қуйидагилар навларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи билан шакллантириладиган истиқболли навлар рўйхатига киритиш ва давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

талабнома берувчи Марказ томонидан тузилган тақсимотга мувофиқ нав синаш станциялари ва участкаларига қишлоқ хўжалиги экини навининг сифатли уруғлик материалларини белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб бермаганда;

қишлоқ хўжалиги экини нави хўжалик учун фойдали белгилари (ҳосилдорлик, касалликларга, зараркунандаларга, совуққа, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамлилик, олинадиган маҳсулот сифати ва бошқа хўжалик ва биологик белгилари) кўрсаткичларини йўқотганда ва ўзининг хос белги кўрсаткичлари бўйича тавсифига мувофиқ келмай қолганда;

қишлоқ хўжалиги экини навининг хўжалик учун фойдали белги кўрсаткичлари андоза (стандарт) нав кўрсаткичидан паст бўлганда;

қишлоқ хўжалиги экини нави 3 йилдан кўп давр ичида хўжалик муомаласига киритилмаганда;

талабнома берувчи томонидан қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловлар амалга оширилмаганда;

патент эгаси қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестри рўйхатидан чиқариш тўғрисида мурожаат қилганда;

Эксперт комиссияси томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни тўхтатиш, рад этиш ва чиқариш юзасидан хулосалар тақдим этилганда.

Қишлоқ хўжалиги экини нави бошқа асосланмаган сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга номувофиқлиги сабабли Давлат реестрида рўйхатдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.


31. Навларни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, уч иш куни ичида талабнома берувчига ахборот тизими орқали талабнома рад этилганлиги ҳақида электрон шаклдаги хабарнома юборилади. Хабарномада талабномани рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этиб, кўрсатилган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкинлиги баён қилинади.

32. Талабнома берувчи Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш сабабларини бартараф қилиши ва ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин бўлган муддат ёзма ёки электрон шаклдаги хабарнома юборилган кундан эътиборан 10 кундан кам бўлмаслиги керак.


33. Талабнома берувчи Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этиб, буни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан кейин ваколатли орган ҳужжатларни 10 кун муддат ичида қайта кўриб чиқади.

Талабнома берувчининг талабномаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


34. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин топширилган талабнома янгидан топширилган ҳисобланади.


35. Талабнома берувчи талабномасининг рад этилиши, шунингдек, ваколатли органнинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ДАВЛАТ РЕЕСТРИДА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМАНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


36. Давлат реестридан рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома 3 йил муддатга берилади. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагач, талабнома берувчининг хоҳишига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.


37. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг муддатини узайтириш юзасидан талабнома унинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин ваколатли органга топширилиши шарт.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


38. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини

синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги

экинлари навларини синаш бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

    


    

Масъуллар

    


      

Амалга ошириш механизми

      


     

Ижро муддати

     


1-босқич

Талабнома берувчи

(резидент ёки норезидент)

    

1. Навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида ваколатли органга Аgrotest.uz ахборот тизими орқали талабномани шакллантирган ҳолда мурожаат қилади.


2. Талабномани қабул қилиш ва кўриб чиқиш, навни синаш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун тўловларни амалга оширади.

      

       

1. Ихтиёрий равишда




2. Талабнома бериш

билан бир вақтда



2-босқич

Ваколатли орган

(Қишлоқ хўжалиги

экинларини синаш

маркази)

   

Ҳужжатларни қабул қилади ва қабул қилинган санани кўрсатган ҳолда талабнома берувчига хабарномани, навнинг уруғлик материалларини етказиб бериш бўйича тақсимотни ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш бўйича шартномани ахборот тизими орқали юборади.

      

Ҳужжатлар қабул

қилингандан кейин

5 иш куни ичида



3-босқич

Талабнома берувчи

(резидент ёки

норезидент)

   

Тақсимотга асосан навнинг сифатли уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб беради.

       

Тақсимотни олгандан

сўнг 10 иш куни ичида


4-босқич

Ваколатли орган

(Қишлоқ хўжалиги

экинларини синаш

маркази)

       

1. Уруғлик материаллари тегишли нав синаш станциялари ва участкаларига тақсимотга асосан ўз вақтида етказиб берилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди.


1. Ҳар йили қишлоқ

хўжалиги экинларини

экишдан 10 кун олдин

2. Нав ёки дурагайларга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, нав синаш станциялари ва участкаларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича (ҳар йили, ҳар мавсумда) кузатувларни ташкил этади ва маълумотларни ахборот тизимига доимий равишда жойлаштириб боради.


2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг

вегетация

даврида


3. Талабнома берувчини навни синаш бўйича эксперт баҳолаш усуллари тўғрисида ахборот тизими орқали хабардор қилади ва эксперт баҳолаш усуллари бўйича ишларни ташкил этади ҳамда ҳар бир навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, эксперт баҳолаш натижалари юзасидан хулоса ва далолатномаларни ахборот тизимига жойлаштиради.


3. Етишти-рилган

ҳосил йиғиштириб

олингандан кейин


4. Навнинг ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналар бўйича лаборатория таҳлиллари натижаларини (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларини) ахборот тизимига жойлаштиради.


4. Камида уч йил ва

ҳар мавсум якунида

5. Ўтказилган синаш ишлари натижалари асосида йиғилган маълумотларга кўра ахборот тизимида ҳар йили навлар бўйича таклифларни шакллантиради ҳамда Эксперт комиссияси аъзоларига тақдим этади.


5. Камида уч йил ва

ҳар мавсум якунида

6. Эксперт комиссияси хулосасига асосан ўзининг тегишли қарори лойиҳасини ахборот тизимида навларнинг электрон идентификация рақамини (код) кўрсатган ҳолда шакллантиради ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди.


6. Эксперт комиссияси

хулосасидан кейин

25 иш куни ичида

7. Ахборот тизимида навларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда талабнома берувчининг шахсий кабинетига юборади.


7. 3 иш куни ичида

8. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра навнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради ва белгиланган тартибда тақдим этади.


8. Талабнома

берувчининг

талабидан кейин

3 иш куни ичида


9. Навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабнома берувчига ахборот тизими орқали талабнома рад этилганлиги ҳақида электрон шаклдаги хабарномани юборади. Хабарномада талабномани рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этиб, кўрсатилган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкинлигини баён қилинди.

         

9. Талабнома рад

этилгандан кейин

3 иш куни ичида

          





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Министерство сельского хозяйства


Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

Центр по сортоиспытанию сельскохозяйственных культур



РЎЙХАТГА ОЛИШ ГУВОҲНОМАСИ N 000-000

СВИДЕТЕЛЬСТВО О РЕГИСТРАЦИИ

Ушбу гувоҳнома


га шу ҳақда берилдики,


(талабнома берувчи/заявитель)


Настоящее сведетельство выдано

Ариза бўйича устунлик санаси ва рақами


N по заявкес датой приоритета

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг қарорига мувофиқ

      

В соответствии с решением Центра по сортоиспытанию сельскохозяйственных культур

          

(экин тури ва селекция ютуғи номи/вид культуры и наименование селекционного достижения)

Ариза рақами (код заявки) - 0000-00 рақами билан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган

қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестри рўйхатига киритилди

Зарегистрировано в Государственном реестре сельскохозяйственных

культур рекомендованных к посеву на территории Республики Узбекистан

           

(мамлакат ва ишлаб чиқарувчи номи/страна и наименование производителя)

Муаллиф(лар):


Автор(ы):

20___ йил/год "___"__________

Амал қилиш муддати 3 йил/

срок действия 3 года

Ушбу гувоҳнома мазкур қишлоқ хўжалиги экини нави учун сифат сертификати ҳисобланмайди.

Настояще свидетельство не является сертификатом качества сорта сельскохозяйственной культуры.

Раҳбар




Руководитель

(имзо/подпись)


(Ф.И.О)

Муҳр ўрни

Место печати






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

Центр по сортоиспытанию сельскохозяйственных культур

(100144, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани,

Буюк ипак йўли кўчаси, 374-уй)



СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҚЛАРИНИ ЭКИШГА

ТАВСИЯ ЭТИШГА АРИЗА

ЗАЯВЛЕНИЕ НА РЕКОМЕНДАЦИЮ

СЕЛЕКЦИОННОГО ДОСТИЖЕНИЯ К ПОСЕВУ


Шакл-90

Ариза рақами ________________

Номер заявки

Рўйхатга олинган сана

Дата регистрации

____________________________

(кун, ой, йил/число, месяц, год)

1(а). Аризачи(лар)


Заявитель(и)

(юридик ва жисмоний шахснинг исми ва манзили/имя юридического или физического лица и его адрес)

       

        

      

1(б). Фуқаролиги (фақат жисмоний шахс)

Гражданство (только для физических лиц)

                    

2(а). Ариза бўйича ёзишма олиб борувчи шахс манзили ва Ф.И.О


Адрес и Ф.И.О лица, уполномоченного вести переписку по заявке


          

        

Телефон


Факс


2(б). Селекция ютуғи оригинатори манзили ва номи


Адрес и наименование оригинатора селекционного достижения


         

Телефон


Факс


              

3(а). Авлод, тур


Род, вид

(ўзбек ёки рус тилидаги номи/название на узбекском или русском языке)

3(б). Авлод, тур


Род, вид

(лотинча номи/латинское название)

4(а). Таклиф этилган ном


Предлагаемое название


4(б). Селекция рақами


Селекционный номер


            

5. Муаллифлар (агарда муаллифлар аризачи бўлмаса)


           

(Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади)

Авторы (если авторы не являются заявителями)



(указать полностью Ф.И.О)

        

        

   

         

Менда(бизда) мавжуд маьлумотларга кўра бошқа муаллифлар йўқ

По имеющейся у меня (нас) информации других авторов нет.

6.Аввалги аризалар

Предыдущие заявки


Рўйхатдан ўтган

Зарегистрированы


Ариза рақами

Номер заявки


Даражаси

Стадия


Қайси ном билан

Под каким названием


Давлатда

В стране


Кун

Дата


Экишга тавсия этишга

На рекомендацию к посеву






Мен (биз) маълум қиламан(миз)ки, ҳақиқатдан биринчи ариза бўйича берилган маьлумот шу селекция ютуғиники ва мазкур аризага мосдир.

Я (мы) заявляю(ем), что материал, переданный с первой заявкой представляет данное селекционное достижение и соответствует настоящей заявке.

             

7. Оригинатор томонидан селекция ютуғини синашга таклиф этилаётган ҳудудлар

Рекомендуемые оригинатором регионы испытания селекционного достижения

             

Фойдаланиш томонлари

Направление использования


Ҳудудлар рақами (керак бўлмагани ўчирилади)

Номера регионов (ненужные зачеркнуть)


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


11


12


13


            

Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Прилагаемые к заявлению документы:

[  ] - Селекция ютуғи анкетаси 2 нусхада.

Анкета селекционного достижения в 2-х экземплярах.

[  ] - Селекция ютуғи таьрифи.

Описание селекционного достижения.

[  ] - Ариза беришга ҳуқуқ берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (воситачи ва ҳуқуқий ворислар учун)

Документ, подтверждающий право на подачу заявки (для правопреемников и посредников)

[  ] - Фотосуратлар тўплами

Комплект фотографий.

[  ] - Илмий кенгаш баёни

[  ] - Протокол учёного совета

                  

Мен (биз), селекция ютуғини экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритишингизни сўрайман (миз).

Я (мы) прошу (сим) включить селекционное достижение в государственный реестр сельскохозяйственных культур рекомендованных к посеву.


Мен (биз), мазкур аризага ва иловага киритилган, аризани кўриб чиқиш учун берилган менда (бизда) мавжуд маьлумотлар тўғри ва охиргиси эканлигини таъкидлайман (миз).

Я (мы) заявляю (ем), что по имеющимся у меня (нас) сведениям информация, необходимая для рассмотрения заявки и внесённая в настоящее заявление и в приложения, является окончательной и правильной.


Мен (биз), ҳақиқатдан мазкур селекция ютуғи тўғри танланганлигини ва намуналар тўғри олинганлигини тасдиқлайман (миз).

Я (мы) подтверждаю (ем), что образцы получены должным образом и представляют репрезентативную выборку данного селекционного достижения.


Мен (биз), селекция ютуғини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича синаш учун Марказ тақсимотига асосан манзилларга ҳамда Миллий генбанкка етарли миқдорда уруғлик материалларини бепул етказиб бериш мажбуриятини зиммамга оламан (миз).

Я (мы) обязуюсь (емся) безвозмездно предоставлять необходимое количество семян для проведения испытаний на хозяйственную полезность в количестве и по адресам, указанным в разнорядках Госкомиссии, а также образец селекционного достижения в Национальный генбанк.

АРИЗАЧИ (ЛАР) ИМЗОСИ (ЛАРИ)

ПОДПИСЬ (И) ЗАЯВИТЕЛЯ (ЕЙ)


МУҲР (ЛАР) ЎРНИ

МЕСТО ПЕЧАТИ (ЕЙ)

      





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш

маркази томонидан кўрсатиладиган давлат

хизматлари учун тўловлар

СТАВКАЛАРИ

Бож

ёки

тўлов-

лар

коди


Бож ёки тўловларнинг

ишлатилиши


Ставкалар


Тўловлар

тўланганлиги

тўғрисидаги

ҳужжатни

тақдим этиш

муддатлари


миллий

валютада

(белгилан-

ган базавий

ҳисоблаш

миқдорига

нисбатан

коэффициент)


хорижий

валютада

ҚШ

доллари)


1.

Талабнома божлари


1.1

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича талабномани қабул қилиш ва кўриб чиқиш, синовга қабул қилинганлиги юзасидан маълумотнома юбориш


1

50

Талабнома бериш билан бир вақтда

2.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишда муносиблик

юзасидан конкурс синови учун божлар

2.1.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топшириладиган битта қишлоқ хўжалиги экинининг янги нави учун конкурс синов харажатларини ҳисоблаш (*-формула)


Х = (А * Б/В) * Г) + Д + Е + Ё + Ж


Х*З = жами


А = (А*1) + (А*2) + (А*4)


Х = ((А * Б/В) *Г) + Д + Е + Ё + Ж) *2


Х*З = жами


А = (А * 1) + (А * 2) + (А * 4)


Талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатда


2.2.

Синаш ишлари олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича эксперт баҳолаш синовини ўтказиш ва далолатнома тузиш


5


+


хизмат сафари харажатлари


маҳаллийга нисбатан 5 бараварига кўпайтирилган


Кўриб чиқишга талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатда


3.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва

рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш

3.1.

Қишлоқ хўжалиги экини навини рўйхатдан ўтказиш


0,5

250

Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 3 ой муддатда


3.2.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестридаэълон қилиш:





а) Давлат реестри китобининг таннархи:


0,2

5


б) Давлат реестридаги қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари тавсифи китобининг таннархи


0,5

10

Ҳар беш йилда бир маротаба


3.3.

Талабномага асосан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани бериш:






а) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш


1

100

Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой муддатда



б) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини бериш


1

100

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган бўлса  доимий


4.

Давлат реестрида сақлаш учун тўловлар

4.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилишнинг ҳар бир йили учун:




Биринчи йилда Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йилларда амал қилиш муддати тугагунга қадар - ҳар йилнинг IV-чорагида



а) биринчи - учинчи йиллар учун


0,8

80


б) тўртинчи - бешинчи йиллар учун


0,2

20

5.

Ўзгартиришлар киритиш

5.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг талабномасига ўзгартириш, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш


2

600

Ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни топшириш билан бир вақтда


5.2.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш ва бериш


1

100

Берилган Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайтарилган тақдирда


6.

Реестрдан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ахборот

ва маълумотномалар тақдим этиш

6.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик ёки синов ҳолати бўйичақишлоқ хўжалиги экинлари навларига маьлумотнома тақдим этиш


1

100

Талабнома берувччининг талабига асосан


         

Изоҳ:

*) формула

А - 1 гектарга кетадиган харажатлар;

Б - битта навнинг синаш майдони;

В - 1 гектар майдондаги кв.м;

Г - нав синаш станциялари ёки участкалар сони;

Д - ваколатли органнинг асосий воситалар амортизацияси учун;

Е - лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун кетадиган харажатлар;

Ё - ваколатли органнинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун;

Ж - селекция ютуғини синовга қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш учун;

З - ваколатли орган ходимларини рағбатлантириш учун (солиқ қўшилган ҳолда 30%);

Х - битта селекция ютуғининг конкурс синови харажати.


Ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун олинадиган тўловлар миқдори Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича 2016-2020 йиллар учун наъмунавий технологик карта, шунингдек, 2020 йилда 1 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича наъмунавий бизнес-режа ҳамда Марказнинг вазифа ва йўналишлари асосида ишлаб чиқилади.


- тўловлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг ҳисобварағига тегишли суммани ўтказиш йўли билан амалга оширилади ҳамда тўлов ҳужжати билан тасдиқланади;

- тўланган сумманинг белгиланган тўлов миқдорига мувофиқлиги тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган санада аниқланади;

- талабнома берувчи томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериш учун белгиланган тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракат содир этилмайди;

- талабнома берувчи белгиланган суммани ваколатли орган томонидан тўловни тўлаш тўғрисидаги хабарнома юборилган санадан бошлаб 3 ой муддатда тўлаш ҳуқуқига эга;

- Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ва эълон қилинганлиги учун тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган 3 ой муддат тугаган кундан бошлаб кейинги 3 ой ичида тақдим этилиши мумкин. Бунда тўловлар миқдори 50%га оширилади;

- тўланган тўловлар қайтарилмайди;

- белгиланган миқдордан ортиқ тўланган тўловлар талабнома берувчининг талабига кўра қайтарилади;

- Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни миллий валютада тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар четэл валютасидаги тўловларни (агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тўлов тўланадиган кун учун белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўлайдилар;

- тўловларни қайтаришга оид банк хизматлари учун тўловлар мазкур тўловларни амалга оширган шахс ҳисобидан қопланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 март















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск