ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Монголия Республикаси /Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Монголия Ҳукумати ўртасида маданият ва фан соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Монголия Ҳукумати ўртасида маданият
ва фан соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Монголия Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,
икки мамлакат ўртасида анъанавий дўстона муносабатларни ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилиб,
маданият, фан, таълим, санъат, спорт, матбуот, ахборот ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси билан Монголия халқларининг манфаатларига жавоб беришига қатъий ишонган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Аҳдлашувчи Томонлар маданият, фан, таълим, санъат, адабиёт, матбуот, ахборот, радиоэшиттириш, телевидение ва спорт соҳаларида тенглик ҳамда тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида, миллий
...