Умная подшивка

2021 й. / НМ, 13 /

Истъемолчи бурчаги

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Буни билган яхши



КОНТРАФАКТ ВА ҚАЛБАКИ МАҲСУЛОТЛАР

ЎРТАСИДАГИ ФАРҚЛАР


Замонавий жамият фирибгарлик ва ноқонуний маҳсулот ишлаб чиқариш муаммосига тобора кўпроқ дуч келмоқда. Бунда ноқонуний сотилган товарларга нисбатан "контрафакт" ва "қалбаки" ("сохталаштириш") каби тушунчалар ишлатилишини ҳам билиш лозим. Кўпчилик учун ушбу тушунчалар маъно жиҳатидан ўхшаш бўлиши мумкин, аммо улар синоним эмас. Контрафакт ва қалбаки маҳсулот юридик жиҳатдан турли тушунчалардир.



Контрафакт


"Контрафакт" атамаси ҳар қандай шахснинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган ҳолда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотга тегишлидир. Контрафакт ишлаб чиқарувчилар таниқли брендлар ва логотипларни қонуний бренд эгаси томонидан ишлаб чиқарилмайдиган сохта маҳсулотларга жойлаштириш орқали харидорларни чалғитади. Ушбу маҳсулотлар хавфсиз ва ўзига хос кўринишга эга бўлиши мумкин, аммо уларни ишлаб чиқариш ва сотиш ноқонуний ҳисобланади ("Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонуннинг 27-м.).

Шунингдек асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг такрорланиши ёки тарқатилиши муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган ҳолда амалга ошириладиган нусхалари контрафакт нусхалардир ("Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги Қонуннинг 62-м. 2-қ

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск