ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижорат ташкилотлари / Давлат ва бошқа унитар корхоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2021 й. 166-сон "2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2021 й.

N 166




2021-2025 ЙИЛЛАРДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ИСЛОҲ ҚИЛИШ

СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон ҳамда "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, иқтисодиётда давлат иштирокини асосланган даражагача қисқартириш ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутувчи халқаро молия институтлари, жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан жалб этилган экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини оптималлаштириш, тизимлаштириш ва бирхиллаштириш орқали тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларга жамлашни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда - давлат иштирокидаги корхоналар) етарли даражада асослантирмасдан ташкил этилишига, шунингдек, тегишли тармоқ ва соҳалардаги бошқа корхоналарга нисбатан эксклюзив имтиёз ва афзалликларга эга бўлишига йўл қўймаслик;

хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокини чеклаш, "сот ёки тушунтир" тамойилини амалиётга кенг жорий этиш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг бозор шароитларига тўлиқ ўтишини таъминлаш, уларнинг фаолиятига корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини тўлақонли татбиқ этиш;

ижро этувчи орган фаолиятини самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари асосида, кузатув кенгаши фаолиятини эса корпоратив бошқарув тамойилларининг жорий этилиши даражасига қараб баҳолашга ўтиш;

давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ошкор этиш, корхоналарни бошқаришда шаффофлик ва маълумотларнинг ошкор этилишини таъминлаш;

илғор хорижий тажриба ва хорижий таълим муассасалари билан корпоратив бошқарув ҳамда капитал бозори соҳасида ҳамкорлик асосида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш.


2. Қуйидагилар:

2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар (кейинги ўринларда - мақсадли кўрсаткичлар) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Стратегияни 2023-2025 йилларда амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давлат активлари агентлиги) томонидан алоҳида "йўл харитаси" Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.


3. Давлат активлари агентлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар мақсадли кўрсаткичлар доирасида:

давлат иштирокидаги корхоналар сонини 75 фоизга қисқартириш;

давлат иштирокидаги камида 20 та корхона акцияларини бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф этиш;

давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 2025 йилга қадар 30 фоизгача етказишни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига (кейинги ўринларда - Фармон) мувофиқ Молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш департаменти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Молия вазирлиги Фармонга 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналарининг кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 2021 йилда 30 фоизгача етказишни таъминласин.


4. Белгилансинки, Стратегия нормалари, биринчи навбатда Фармонга 1 ва 2-иловалар билан тасдиқланган корхоналарга татбиқ этилади.

Молия вазирлиги Фармонга 1-иловадаги, Давлат активлари агентлиги Фармонга 2-иловадаги давлат иштирокидаги корхоналар бўйича халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, уч ой муддатда ушбу корхоналар фаолиятига Стратегия нормаларини татбиқ этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш жараёнлари алоҳида тартибда назорат қилинадиган айрим корпоратив ва бюджет буюртмачилари рўйхатига киритилган акциядорлик жамиятлари, шунингдек, давлат улуши устун мавқега эга бўлган тижорат банклари кузатув кенгаши аъзолари бўлган давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек, ходимларига:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган ҳақ тўлаш ва (ёки) ўз функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашнинг энг кўп миқдори татбиқ этилмайди;

ҳақ тўлаш миқдори корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, акциядорлик жамиятлари ва давлат улуши устун мавқега эга бўлган тижорат банкларининг ички ҳужжатлари билан белгиланади;

б) 2021 йил 1 июлдан бошлаб:

давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши таркибида аудит қўмитаси ташкил этилади;

давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органининг ҳисоботи ҳар чоракда камида бир марта кузатув кенгашининг мажлисларида, шу жумладан, видеоконференцалоқа тизими орқали ва электрон овоз (e-VOTE) бериш йўли билан ўтказиладиган мажлисларда эшитилади;

акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига (листингга) киритилган ва давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида "мувофиқлик тизими" (комплаенс) хизмати ташкил этилади;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат органлари ходимлари сонини камайтириш ҳисобига мустақил аъзолар сони 30 фоизга етгунга қадар ҳар йили камида бир нафар тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган, шу жумладан, хорижий мустақил аъзо киритилади, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси белгилаган ҳоллар бундан мустасно;

давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув органларининг йиғилишларида давлат улуши бўйича сайланган кузатув кенгаши аъзолари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилишни молиялаштириш учун кредитларидан қарзи мавжуд бўлган тақдирда ёки уларни молиялаштириш корхона маблағлари ҳисобига белгиланган бўлса, йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлашда уларнинг бизнес-режасига мувофиқ олинган соф фойданинг бир қисмини кредитларини қоплашга ёки инвестиция лойиҳасини молиялаштиришга йўналтириш ташаббуси билан чиқилади;

давлат иштирокидаги корхоналар томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштиришга ҳомийлик ва бошқа беғараз ёрдам учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан йўналтириладиган маблағларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдоридан ортиқ қисми давлат улуши бўйича дивидендлар сифатида тан олинади, ушбу дивидендлар давлат бюджетига тўлашда ушлаб қолинади ҳамда бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича уларнинг молия-хўжалик фаолияти якунларини баҳолашда инобатга олинади;

в) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг акциядор, иштирокчи ёки муассис функциясини амалга ошираётган давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши аъзолари корпоратив бошқарув тамойиллари (акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва муассис қарорлари) асосида улар томонидан мустақил равишда сайланади (тайинланади);

г) давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисобот шакллантирилади ва 2022 йилдан бошлаб, ҳар йили кейинги молия йилининг 1 августига қадар Давлат активлари агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


6. Давлат активлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) 2022 йил 1 январдан:

мамлакат иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган, стратегик соҳаларга оид айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқини (олтин акцияни) бекор қилиш;

ижро этувчи орган ва кузатув кенгаши аъзолари ваколатларини бир йилдан уч йилгача узайтириш;

давлат улуши бўйича давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни танлов асосида аниқлаш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш;

б) Давлат активлари агентлиги фаолиятини замонавий ёндашув ва услублар асосида ташкил этишга кўмаклашиш учун маҳаллий ва халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда, қуйидаги вазифаларни амалга оширувчи Эксперт кенгашини ташкил этиш:

илғор хорижий тажриба асосида Давлат активлари агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Стратегия ижросини таъминлашда Давлат активлари агентлигига яқиндан кўмаклашиш;

ҳар чоракда фаолият натижаларини кўриб чиқиш ва жамоатчиликка етказиш.

Давлат активлари агентлиги уч ой муддатда халқаро молия институтлари экспертларини жалб этган ҳолда, Эксперт кенгашининг таркибини тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат активлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, хўжалик бошқаруви органлари институтини бекор қилиш ва улар томонидан мувофиқлаштирилган иқтисодиёт тармоқларини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Бош вазир ўринбосарлари:

мутасадди вазирлик ва идораларнинг ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштирсин;

тегишли давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига Стратегияни жорий этиш бўйича биринчи навбатдаги вазифаларни белгиласин;

давлатнинг мулкдор ва тартибга солувчи функциялари жорий этилаётганлиги муносабати билан тегишли соҳаларда давлат корхоналари ва нодавлат корхоналарга тенг шароитлар яратган ҳолда, давлатнинг тартибга солувчи функцияларини такомиллаштириш чораларини кўрсин;

ҳар чоракда масъул шахсларнинг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб борсин.


9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Давлат активлари агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда семинар ва телекўрсатувлар орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлар орасида кенг тарғиб қилиш ва ёритиш тавсия этилсин.


10. Давлат активлари агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

уч ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

2021 йил 1 сентябрга қадар давлат улуши бўйича давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни танлов асосида жалб этиш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 мартдаги

166-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни

бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини 2021-2022

йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддати


Масъуллар


I. ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ИСЛОҲ

ҚИЛИШНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.


1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки, бошқа халқаро молия институтлари ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги ва "Хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2021 йил

1 июль


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


2. Қонун лойиҳаларини мутахассислар, илмий ходимлар ва экспертлар ҳамжамияти билан муҳокама қилиш.


2021 йил

1 август

3. Қонун лойиҳаларини вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2021 йил

1 октябрь

4. Қонун лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

1 ноябрь


2.

Қонунчилик ҳужжатларини Стратегия талабларига мувофиқлаштириш.


1. Халқаро молия институтлари экспертларини жалб этган ҳолда, Стратегия нормаларини амалиётга жорий этиш графигини ишлаб чиқиш.


График

2021 йил

1 август


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


2. Графикни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

15 август

II. ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ КЕСКИН ҚИСҚАРТИРИШ

3.

"Сот ёки тушунтир" тамойилини амалга ошириш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш.


Ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор


2022 йилдан

бошлаб, ҳар

йили 1 мартга

қадар


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), вазирликлар ва идоралар




2. Давлат иштирокидаги корхоналарни уларга эгалик қилиш мезонларидан келиб чиқиб, қуйидаги гуруҳларга ажратиш:

фаолияти мезонларга тўлиқ мос келадиган корхоналар;

фаолиятининг бир қисми мезонларнинг бирига тўғри келадиган корхоналар;

фаолияти мезонларга мос келмайдиган корхоналар.


Ишчи гуруҳ баёни

2022 йилдан

бошлаб, ҳар

йили 1 июлга

қадар


Ишчи гуруҳ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)



3. Ишчи гуруҳ таклифларини кўриб чиқиш.


Давлат комиссияси баёни

2022 йилдан

бошлаб,

ҳар йили

1 августга

қадар


Давлат комиссияси, Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)



4. Давлат иштирокидаги корхоналарни тугатиш, қайта ташкил этиш ёки сотиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йилдан

бошлаб,

ҳар йили

1 ноябрга

қадар


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)




5. Давлат ихтиёрида қолдириладиган корхоналар рўйхатини, уларни қолдириш асосларини кўрсатган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигининг веб-сайтида эълон қилиш.


Рўйхатни эълон қилиш

Ҳукумат

қарори қабул

қилингандан

сўнг, икки

ҳафта

муддатда


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ф.Карабаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), вазирликлар ва идоралар


III. ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТЎЛИҚ БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИГА ЎТКАЗИШ

4.

Давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни ишлаб чиқиш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг функция ва вазифаларини хатловдан ўтказиш ҳамда уларга нисбатан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни аниқлаш.


Таҳлилий маълумот


2021 йил

1 декабрь,

кейинчалик

графикка

асосан


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), вазирликлар ва идоралар




2. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан Агентлик, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни ишлаб чиқиш.


Тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадлар рўйхати

2022 йил

1 март



3. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг тижорат мақсадларива нотижорат мақсадларни корхоналар веб-сайтида эълон қилиш.


Эълон қилинган рўйхат

2022 йил

1 май

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)




4. Нотижорат мақсадларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил

1 май


Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)


5.

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидантижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларнинг бажарилиши мониторингини юритиш.


1. Халқаро молия институтлари ва чет эл экспертларини жалб этган ҳолда, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот шаклини ишлаб чиқиш.


Ҳисобот шакли


2022 йил

1 февраль


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), вазирликларва идоралар

2. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларнинг бажарилиши юзасидан корхона раҳбарлари ҳисоботини кузатув кенгаши мажлисларида (иштирокчилар йиғилишларида) ҳар чоракда бир маротаба эшитиш тизимини жорий этиш.


Уставларга ўзгартиришлар киритиш

2022 йил

1 июль

6.

Давлат корхоналари ва нодавлат корхоналарга тенг шароитлар яратиш.


Давлат корхоналари ва нодавлат корхоналарга тенг шароитлар яратиш, шу жумладан, 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат унитар корхоналарини ташкил этишни тақиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2022 йил

1 август


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ф.Карабаев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


7.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш.


1. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициява инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш (стратегик муҳим бўлган инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар бундан мустасно) бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

1 июль


Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ф.Карабаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), вазирликларва идоралар


2. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

1 сентябрь

8.

Давлатнинг мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) ва тартибга солувчи функцияларини ажратиш.


1. Вазирлик ва идораларнинг мулкдор ва тартибга солувчи функцияларини хатловдан ўтказиш.


Таҳлилий маълумот


2022 йил

1 июль


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ф.Карабаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)


2. Мулкдор ва тартибга солувчи функцияларни ажратиш натижасида тартибга солиш функцияларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таклиф

2022 йил

1 сентябрь

9.

Мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) ва тартибга солувчи функцияларни амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви даражасини камайтириш.


Давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан мулкдор ва тартибга солувчи функцияларни бир вақтнинг ўзида бажариш амалиёти бекор қилингунга қадар бундай корхоналар кузатув кенгашлари таркибига учдан икки қисмидан иборат мустақил аъзоларни сайлаш бўйича корхоналар уставларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2021 йил

1 сентябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), вазирликлар ва идоралар


10.

Давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.


1. Жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.


Таҳлилий маълумот


2022 йил

1 февраль


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), вазирликлар ва идоралар


2. Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Таҳлилий маълумот

2022 йил

15 февраль

11.

Давлат акция пакетларини (улушларини) бозор механизми асосида ишончли бошқарувга бериш.


Ишончли бошқарувчига ҳақ тўлаш, ишончли бошқарувчи томонидан жалб қилинадиган инвестицияларни қайтаришни бозор механизмларига ўтган ҳолда такомиллаштиришни назарда тутувчи Давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқийҳужжат лойиҳаси


2021 йил

1 июль


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)


IV. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСЛУБЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

12.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари аъзоларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш.


Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларини рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низомлар лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда:




Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), вазирликлар ва идоралар

а) Ижро этувчи органга:

корхона жамоа шартномасида назарда тутилган қатъий белгиланган ҳақни;

ҳақ тўлашнинг мукофот қисми чорак якуни бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда - СМК) бажарилган тақдирда тўланадиган ҳақни, шунингдек, йилликёки уч йиллик фаолият натижасига кўра СМК бажарилганда бонус кўринишидаги тўловларни;


Низом лойиҳаси

2021 йил

1 август

б) Кузатув кенгаши аъзоларига корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб ҳақ тўлаш.


Низом лойиҳаси

2022 йил

15 январь


13.

Корхоналардаги корпоратив бошқарув тизимини назорат қилиш ва кузатув кенгаши фаолиятини такомиллаштириш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича номзодларни босқичма-босқич танлов асосида танлаш тартиби тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш, бунда:

аъзоларга қўйиладиган малакавий талабларни;

аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;

аъзоларни танлаб олиш тартиби ва мезонларини белгилаш.


Низом

лойиҳаси


2021 йил

1 сентябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)




2. Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда кузатув кенгашлари таркибида гендер тенглик амалиётини жорий этиш.


Комплекс чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар



3. Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив маслаҳатчини ташкил этиш бўйича корхоналар уставларига ўзгартириш киритиш.


Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2021 йил

1 октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги(О.Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашлари




4. Корпоратив маслаҳатчи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


Кузатув кенгаши қарори


2021 йил

1 октябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)




5. Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

кузатув кенгаши таркибида аудит бўйича қўмита, тайинлаш ва рағбатлантириш бўйича қўмита ҳамда зарурат бўлганда эса, бошқа қўмиталарни ташкил этиш;

кузатув кенгаши томонидан ҳар чоракда давлат иштирокидаги корхона ижро этувчи органи ва ички назорат органларининг, шу жумладан корхона томонидан амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.


Акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши қарори

2021 йил

1 октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А.Назиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)




6. Кузатув кенгаши фаолиятини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

20 июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)


14.

Кузатув кенгаши аъзоларига фидуциар мажбуриятларни татбиқ этиш.


1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, фидуциар мажбуриятларни татбиқ этиш тартиби бўйича таклиф киритиш.


Таҳлилий маълумот


2022 йил

1 март


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), вазирликларва идоралар

2. Қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.


Қонун лойиҳаси

2022 йил

1 июнь


15.

Кузатув кенгашининг мустақил аъзоларини шакллантириш ҳамда мустақил аъзолар институтини ташкил этиш.

1. Халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда музокаралар олиб бориш ва уларнинг натижаларига кўра кузатув кенгашининг мустақил аъзолари уюшмасини ташкил этиш чораларини кўриш.


Таҳлилий

маълумот


2021 йил

октябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А.Назиров)


2. Давлат улуши устун бўлган корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига ТОП-100 та муваффақиятли менежерлардан иборат кадрлар захирасидан камида бир нафар тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган чет эллик мустақил аъзони киритиш.


Комплекс чора-тадбирлар, корхоналарнинг бошқарув органлари қарорлари

2022 йил

январь-март

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А.Назиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)


16.

Корпоратив бошқарув қоидаларини татбиқ этиш даражасини баҳолаш тизимини жорий этиш.


1. Давлат иштирокидаги корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларини давлат улуши устун бўлган хўжалик жамиятлари ва уларнинг улуши устун бўлган тизимдаги корхоналарда жорий этиш.


Бошқарув органлари қарорлари


2021-2022

йиллар


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари


2. Корпоратив бошқарув қоидалари жорий қилинганлиги даражасини баҳолаш методологияси ва мезонларини ишлаб чиқиш учун рейтинг агентликларини ва/ёки экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этиш.


Баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича таҳлилий маълумот

2021 йил

1 декабрь

17.

Ижро этувчи орган фаолиятини такомиллаштириш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи аъзоси номзодларига қўйиладиган минимал малака ва бошқа талабларни белгилаш.


Акциядорлар умумий йиғилиши қарори


2021 йил

1 октябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашлари


2. Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи аъзолигига танловлар ўтказиш бўйича намунавий регламентни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Намунавий регламент


2021 йил

1 октябрь

3. Ижро этувчи орган раҳбари ва аъзолари жавобгарлиги бўйича суғурта қилиш механизмини жорий этиш.


Келишув битими


2022 йил

1 июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)


4. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбар ходимларини замонавий менежмент соҳасида қайта тайёрлаш ва касбий малакасини ошириш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича дастур ишлаб чиқишва тасдиқлаш.


Ўқув дастури


2021 йил

1 декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (И.Умрзаков), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)


18.

Ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш.


1. Давлат иштирокидаги корхоналарда ички аудит хизматини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбир


2021 йил

1 июль


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)


2. Ички аудит хизмати ходимларини танлов асосида тайинлаш, ҳар чоракда уларнинг ҳисоботларини эшитиш ва агарда аудиторлик ёки назорат қилувчи органлар текширувида уларнинг фаолияти билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишни назарда тутувчи ўзгартиришларни Ички аудит тўғрисидаги низомга киритиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2021 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), Бухгалтерлар ва аудиторлар палатаси (Ф.Рашидов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), вазирликлар ва идоралар


19.

Таваккалчиликни бошқариш тизимини такомиллаштириш.

1. "Уч ҳимоя чизиғи" ёндашувига асосланган таваккалчиликни бошқариш тизими тўғрисидаги намунавий тартибни ишлаб чиқиш.


Намунавий тартиб


2022 йил

1 апрель


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)


2. Таваккалчиликларни (операцион, ҳуқуқий ва бошқалар) қамраб олган "таваккалчилик харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Бошқарув органлари қарорлари


2022 йил

1 июль

20.

Бошқарув органларида кадрлар захирасини шакллантириш.


Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, халқаро молия ташкилотлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги) билан биргаликда, шу жумладан, "Headhunter" тизимива очиқ танловлар орқали давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларида (ижро этувчи органи, мустақил аъзо) ТОП-100 та муваффақиятли менежерлардан иборат кадрлар захирасини шакллантириш.


Давлат активларини бошқариш агентлиги веб-сайтида эълон қилиш


2021 йил

декабрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги (А.Хасанов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (О.Сатторов), халқаро молия ташкилотлари


21.

Корпоратив бошқарув ва капитал бозори соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.

1. Давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг ижро этувчи органи вакиллари ва корпоратив маслаҳатчилар учун илғор маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, корпоратив бошқарув соҳасидаги кўникмалар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.


Ҳар йили ўқув курсларини ташкил этиш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш


2021 йил май,

кейинчалик

ҳар йили


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О. Исаков)

2. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасалари ўқув дастурларига иқтисодий ва юридик йўналишларда "Корпоратив бошқарув" ва "Капитал бозори" бўлимларини киритиш ҳамда ҳар йили профессор-ўқитувчилар таркибини мажбурий тартибда Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида қисқа муддатли стажировкадан ўтказиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2022 йил

июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Молия вазирлиги (О. Исаков), Марказий депозитарий (Ш.Абдужаббаров), "Тошкент" РФБ (Б.Усманов)

22.

Корпоратив бошқарув бўйича методологик базани мустаҳкамлаш.


Корпоратив бошқарув тамойиллари ва илғор усулларини, бу соҳадаги халқаро тажриба акс эттирилган ТОП-100 та нашрлар ва материаллар рўйхатини шакллантириш ва кейинчалик давлат тилига таржима қилиш.


Алоҳида жадвал асосида қўлланма ва материаллар рўйхатини шакллантириш


2021 йил

1 сентябрь,

кейинчалик

жадвал

асосида


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О. Исаков)

23.

Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқаришда илғор амалиёт алмашинувини жорий этиш.


Республикада ҳар йили халқаро молия ташкилотлари, илғор маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни назарда тутган ҳолда халқаро конференциялар (давра суҳбатлари ва семинарлар) ўтказиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

Ҳар йили


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О. Исаков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф.Арзиев)

24.

Давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув тизими самарадорлиги натижаларини баҳолаш.


Ҳар йили "Корпоратив бошқарув тизими рейтингида энг яхши", "Энг яхши ТОП-менежер" танловини ўтказишни амалиётга жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2022 йилдан

бошлаб ҳар

йили 1 июлга

қадар


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О. Исаков)

V. ШАФФОФЛИК ВА МАЪЛУМОТНИ ОШКОР ҚИЛИШ

25.

Корпоратив бошқарув тизими натижаларини ошкор этиш амалиётини йўлга қўйиш.

Акциядорлик жамиятлари ўртасида корпоратив бошқарув тизими даражаси бўйича рейтинг ўтказишва унинг натижаларини Агентлик веб-сайтида эълон қилиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2022 йил

июлдан

бошлаб

ҳар йили


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О. Исаков)

26.

Давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги йиғма ҳисоботни ошкор этиш амалиётини жорий этиш.

1. Халқаро молия институтлари ва чет эллик экспертларни жалб қилган ҳолда, давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисобот шаклини ишлаб чиқиш.


Ҳисобот шакли


2021 йил

1 декабрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)


2. Агентлик томонидан ҳар йили давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти натижадорлиги ва Стратегияни амалга ошириш тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.


Ҳисобот материаллари

Ҳар йили

1 августга

қадар


27.

Корпоратив бошқарув рейтинги натижасини ошкор этиш.


1. Капитал бозорига чиқиш имкониятини берувчи корпоратив рейтинг оладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини аниқлаш ҳамда 2021-2022 йилларда рейтинг олиш ишларини якунлаш.


2. Рейтинг натижаларини корхоналарнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш.


График асосида

2021 йил

декабрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А.Назиров), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)


28.

Давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотларнинг алмашинувини йўлга қўйиш.


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан "онлайн" тарзда маълумотлар алмашинувини ҳамда давлат корхоналари ва давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари билан электрон тарзда мулоқот қилиш имконини берувчи Давлат активларини бошқариш бўйича электрон базани такомиллаштириш.


Маълумот алмашинувини йўлга қўйиш


2021 йил

ноябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Давлат солиқ қўмитаси (М.Мирзаев), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Давлат хизматлари агентлиги (У.Муҳаммадиев), вазирлик ва идоралар


29.

Корхоналарда харидлар шаффофлигини таъминлаш.


Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан корпоратив харидлар тизими орқали аудиторлик ташкилотини танлашда нарх ва сифат кўрсаткичларини бирлаштириш усулини амалиётга жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2021 йил

декабрь


Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)


             

Изоҳ: Давлат иштирокидаги корхоналар деганда, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари тушунилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 мартдаги

166-сон қарорига

3-ИЛОВА



2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги

корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш

стратегиясини амалга ошириш бўйича

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

Т/р

Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


Мақсадли кўрсаткичлар:


2021

йилга


2023

йилга


2025

йилга


1.

Давлат иштирокидаги корхоналар сонини қисқартириш.


фоиз

30

65

75

2.

Давлат иштирокидаги корхоналар акцияларини бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф этиш.


дона

2

10

20

3.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини кўпайтириш.


фоиз

5

15

30

3.1.

Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига (кейинги ўринда - Фармон) 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналари.


фоиз

30

-

-

4.

Давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув органлари таркибига чет эллик менежерларни жалб қилиш.


дона

20

50

100

4.1.

Шундан Фармонга 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналари.


дона

14

-

-

5.

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан корпоратив облигациялар чиқариш.


дона

2

15

25

6.

Истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат иштирокидаги корхоналарни тугатиш.


дона

245

477

0

7.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти тамойиллари асосида ишлаб чиқилган Корпоратив бошқарув қоидаларини жорий этиш.


фоиз

10

25

50

7.1.

Шундан Фармонга 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналари.


фоиз

100

-

-

8.

Давлат иштирокидаги корхоналарга комплаенс хизматини жорий этиш.


фоиз

3

10

20

8.1.

Шундан Фармонга 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналари.


фоиз

100

-

-

9.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш.


фоиз

20

100

-

10.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши қошида қўмиталар ташкил этиш.


фоиз

50

75

100

      

Изоҳ: Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш натижасида давлат улуши шаклланадиган корхоналар ҳисобга олинмаган;

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан ушбу мақсадли кўрсаткичларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 март













































Время: 0.1515
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск