Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Налоговое законодательство / Поддержка субъектов предпринимательства в период коронавирусной пандемии /

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури (ЎзР Президентининг 03.02.2021 й. ПФ-6155-сон Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПФ-6155-сон Фармонига

ИЛОВА



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривож лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш

ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш

йили"да амалга оширишга оид

ДАВЛАТ ДАСТУРИ


Т/р

Амалга ошириладиган

тадбир

Бажариш

муддати

Ижро учун

масъуллар

Сарф-

харажатлар

Молиялаш-

тириш

манбалари

Ҳужжат шакли, амалга

ошириш механизми,

кутилаётган натижа

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда

Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

Қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш.

2021 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорлик учун масъул бўлган раҳбар ўринбосарини (амалдаги штат бирликлари доирасида) белгилаш;

ушбу раҳбар ўринбосари Парламент палаталари билан ўзаро ҳамкорлигининг механизмлари назарда тутилади.

2.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

Йил давомида

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида), Давлат бошқаруви академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари тавсиясига асосан котибият ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқув курслари ташкил қилиш назарда тутилади.

3.

Бухоро шаҳрида "Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик" мавзусида халқаро форумни 2021 йил 24 июнь санасида ўтказиш.

2021 йил 1 май

Олий мажлис палаталари (келишув асосида), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш назарда тутилади.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

4.

Давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил 1 март

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат хизматини ривож лантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳада:

бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни ва мажлисбозликни қисқартириш;

вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш;

рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан иш жараёнларини оптималлаштириш;

юқоридаги чоралар натижасида давлат бошқаруви ходимлари сонини меҳнат қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда ўртачагача оптималлаштириш;

вазирликларда фаолиятни туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

5.

Ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Давлат хизматини ривож лантириш агентлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқарувини номарказлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асосларни шакллантириш ва уларни такомиллаштириш;

вилоят, туман, шаҳар ва маҳалла бошқарувида самарадорликни ошириш учун ходимлар сони ва маошини ҳудуднинг ўзига хослиги ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгилаш;

қуйи тизим раҳбарлари ва ходимларини янгича талаблар ва замонавий ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш ва малакасини мунтазам ошириб боришнинг аниқ тизимини жорий этиш назарда тутилади.

6.

Маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари (бўлинмалари) билан ўзаро муносабатларининг аниқ механизмлари;

ҳокимликлар ва маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари;

халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро алоқалари;

ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегараси, вазифа ва функциялари;

муниципал мулкни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва аниқ тартиби назарда тутилади.

7.

Давлат фуқаролик хизматида кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ва очиқ тизимни жорий этиш.

2021 йил 1 март

Давлат хизматини ривож лантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишда уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора тизимни жорий қилиш;

коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш;

вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жойларда, шу жумладан маҳаллаларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

8.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг янги тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил 1 март

Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривож лантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Адлия вазирлиги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мажбурий бўлган кўрсатмалар талабларини бажармаслик, "Ijro.gov.uz" тизимига зарур маълумотларни киритмаслик ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини ўз муддатида бажармаслик ёки сифатсиз ижро этиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва ҳокимиятлар бўлиниши тамойилига қатъий риоя қилинган ҳолда назорат қилиш бўйича Адлия вазирлиги ваколатларини кенгайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш мақсадида "жамоатчилик эшитувлари" ва "жамоатчилик мониторинги" тизимларини жорий этиш ҳамда бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

таҳлиллар асосида тегишли давлат идораларининг ижрога халақит бераётган ортиқча вазифа ва функцияларни қисқартириш;

оммавий ахборот воситаларида халққа ислоҳотлар моҳияти ва натижаларини етказиб боришга қаратилган "Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратда" мавзусида кўрсатув ва чиқишлар ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш;

тегишли давлат органларидаги ижро сифати ва ҳолатини вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида, республика даражасида эса - Вазирлар Маҳкамасида ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

9.

Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада оширишга қаратилган яхлит тизимни яратиш.

2021 йил 1 март

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ банки

400 млрд

сўм



495 млрд

сўм




105 млрд

сўм

Давлат бюджети маблағлари


Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари


бошқа манбалар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг мувофиқлаштирилган тизимини ташкил этиш ҳамда уларнинг вазифа ва ваколатларини аниқ белгилаш;

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасини Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ихтиёрига ўтказиш;

аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча маблағларни йўналтириш;

жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизимини жорий этиш назарда тутилади.

10.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишида бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш.

2021 йил март

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-

китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари томонидан жисмоний шахслардан ахборот тариқасида сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишни тақиқлаш;

давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини идентификация қилишнинг ягона рақамини жорий этиш;

юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини унификациялаш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари ўртасида электрон маълумот алмашинувини Ягона миллий тизимдан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш орқали улар ўртасида қоғоз кўринишида ҳужжат тақдим этиш амалиётига чек қўйиш;

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фойдаланиши мумкин бўлган давлат хизматлари кўламини кенгайтириш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг минимал талаблари ва стандартларини ишлаб чиқиш;

аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида интерактив инфокиосклар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш;

кўрсатилган давлат хизматларининг натижасини почта алоқаси орқали етказиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

11.

"Бепул юридик ёрдам тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш;

бепул юридик ёрдам тизимини ривож лантиришни давлат томондан қўллаб-қувватлаш чоралари;

давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

12.

Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривож лантириш агентлиги,

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳалла раисига маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш;

маҳаллаларда ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ваколатларини кенгайтириб, уларга аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш имконини яратиш назарда тутилади.

13.

Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги концепциясини ишлаб чиқиш;

ҳар йил якунлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Очиқлик индексини аниқлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз веб-сайтларига жойлаштириладиган ахборотни янгилаб бориш даврийлиги муддатини қайта кўриб чиқиш;

оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек, мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўровини кўриб чиқишга доир муддатларни мақбуллаштириш;

"Очиқ ва ҳисобдор ҳукумат" ғоясини амалга оширишга қаратилган амалий чоралар кўриш назарда тутилади.

14.

Давлат органлари харажатлари бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш.

2021 йил

1 май

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатлари, давлат улушига эга бўлган ташкилотлар харидлари, давлат субсидия ва грантларига оид маълумотларни эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

15.

Ҳокимликлар томонидан "E-qaror" электрон тизими орқали қарор қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш.


2021 йил 1 май

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-

китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш;

электрон тизимдан фойдаланиш, уни юритиш ва унда жамоатчилик иштирокини таъминлаш тартиби;

электрон тизим орқали қабул қилинмаган ҳужжатларни амалга киритганлик ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказмаган ҳолда тизим орқали қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини мазкур тизимда ишлаш бўйича ўқитиш назарда тутилади.

16.

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

2021 йил 1 март

Олий мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати,

"Тараққиёт стратегияси" маркази

60 млрд сўм

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

энг аввало, таълим, маданият, тиббиёт, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат ташкилотларни кенг жалб қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг доимий вакили институтини жорий этиш;

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 60 млрд сўм йўналтириш назарда тутилади.

17.

Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривож лантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш.

2021 йил 1 май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Журналистлар уюшмаси,

МТРК, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

оммавий ахборот воситаларини янада ривож лантириш, уларнинг мустақил фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

журналист ва блогерлар эркин фаолият юритиши учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш;

давлат органларида ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривож лантириш;

давлат органлари томонидан ўз фаолиятида оммавий ахборот воситалари билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

18.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш.

2021 йил 1 март

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-

китобларга асосан

Давлат бюджетидан сайлов харажатлари учун ажратилган маблағлар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда ошириш;

халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

19.

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2021 йил

апрель

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда, давлат хизмати, таълим, илм-фан ҳамда соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда, оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбиясида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш;

гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш;

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегиясини 2021-2023 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ҳамда мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш,

суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

20.

Суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил 1 октябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон суд бошқарувчи-лари ассоциацияси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

суд бошқарувчилари талабгорларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳуқуқини кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган ташкилотларга бериш;

суд бошқарувчиси аттестатини давлат хизматлари марказлари орқали бериш бўйича шаффоф тизимни яратиш;

"Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори"га суд бошқарувчиси касбини киритиш;

уч йилдан кам бўлмаган узлуксиз иш стажига эга "фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш" ихтисослашувидаги адвокатларнинг суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсини ўтамасдан суд бошқарувчилари аттестация комиссиясининг тест имтиҳонларига кириши амалиётини жорий қилиш назарда тутилади.

21.

"Tashkent Law Spring" иккинчи халқаро юридик форумини ўтказиш.

2021 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, Олий суд,

Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

видеоанжуман шаклидаги форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

суд ҳокимияти ва давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш;

юридик техникум ва олий юридик таълим муассасалари талабалари форумда онлайн тарзда иштирок этиши учун шароит яратиш назарда тутилади.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя

қилиш кафолатларини таъминлаш

22.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш.

2021 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек, мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.

23.

Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида)

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузурида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш, ушбу гуруҳлар фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ва мунтазам ёритиш;

Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига "мониторинг ташрифлари" тизимини йўлга қўйиш;

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар билан ўзаро муносабатда бўлиш қоидаларини белгилаш ҳамда улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ҳаракатланиш эркинлиги чекланган (гауптвахтада ҳибсда сақлаш қўлланилган, маъмурий қамоққа олинган, жиноят ишини юритиш чоғида ушлаб турилган ва қамоққа олинган, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазоларга ҳукм қилинган, мажбурий даволаш муассасасига жойлаштирилган) шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш;

ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда қийноқнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шу жумладан бундай жойларга ҳар чоракда камида бир марта мониторинг ташрифларини амалга ошириш;

қийноқ учун жавобгарлик белгиланган нормаларни халқ

...
Время: 0.0456
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск