ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Адлия вазирининг 29.03.2021 й. 4-мҳ-сон "Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.03.2021 й. 3203-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.03.2021 й.

N 3203-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.03.2021 й.

N 4-мҳ


БУЙРУҒИ



Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан

ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини

аттестациядан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ-4965-сон "Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3203, 2019 йил 13 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 10/19/3203/4155-сон) билан тасдиқланган Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                       Р.К. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан

ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини

аттестациядан ўтказиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Малака комиссияси:

а) малака имтиҳони саволларини тасдиқлайди;

б) малака имтиҳонини ўтказади;

в) номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёхуд аттестациядан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.".


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Малака имтиҳони жараёни аудио ва видеоёзувда ёзилади, шунингдек Агентликнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.".


3. 20-банд "малака комиссиясига" деган сўзлардан кейин "электрон шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 22-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси;".


5. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Патент вакили мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига электрон шаклда топширади.

Аризага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси, малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат нусхаси ва аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат илова қилинади.".


6. Қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.

Ҳужжатлар "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.

Ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида номзод ёки патент вакилига унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали маълум қилинади.".


7. 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Номзод ёки патент вакили Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходими бўлганда, шунингдек, мазкур Қоидалар 22-бандининг "а" - "в" кичик бандлари ва 23-бандида белгиланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда малака имтиҳонига қўйиш рад этилади. Бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

25. Номзод ёки патент вакилини малака имтиҳонига қўйиш ёки малака имтиҳонига қўйишни рад этиш ҳақида қарор малака комиссияси раиси томонидан қабул қилинади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб, ўн иш куни мобайнида номзод ёки патент вакилига малака имтиҳонига қўйилгани ёки малака имтиҳонига қўйиш рад этилгани ҳақида унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича билдиришнома йўлланади.".


8. 26-бандда "аттестациядан ўтказишга рухсат берилгани" деган сўзлар "имтиҳонга қўйилгани" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 27-банд "муддат аввал" деган сўзлардан кейин "унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Номзод ёки патент вакили малака имтиҳони давомида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Агентлик томонидан тасдиқланган дастурга мос равишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасида зарур билимларга эга эканини кўрсатиши лозим.

Малака имтиҳони суҳбат шаклида ўтказилади.".


11. Қуйидаги мазмундаги 29-1 - 29-5-бандлар билан тўлдирилсин:

"29-1. Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:

интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;

саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги;

саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари.

Малака комиссияси томонидан тасдиқланган саволлар Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.

29-2. Малака имтиҳони саволлари мазкур Қоидаларнинг 29-1-бандида белгиланган йўналишлардан шакллантирилади. Бунда саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари йўналишларидаги саволлар номзод аризасида келгусидаги фаолияти учун кўрсатилган ихтисосликка ёки патент вакилининг ихтисослигига мос бўлиши лозим.

Агар айрим ихтисосликларга бевосита тааллуқли Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари мавжуд бўлмаса, тегишли саволлар Сaнoaт мулкини муҳoфaзa қилиш бўйичa Пaриж кoнвeнциясига (1883 й.) мос бўлиши керак.

Ихтисослик қуйидаги интеллектуал мулк (саноат мулки) объектлари бўйича белгиланади:

ихтиро ва фойдали моделлар;

саноат намуналари;

товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари;

селекция ютуқлари;

интеграл микросхемалар топологиялари.

29-3. Номзод ёки патент вакилига саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 30 дақиқа вақт ажратилади.

Номзод ёки патент вакилига икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун ҳар бир қўшимча ихтисослик учун 15 дақиқа вақт ажратилади.

29-4. Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнида номзод ёки патент вакилига қуйидагилар тақиқланади:

алоқа ва телекоммуникация воситалари (телефон, компьютер, планшет ва бошқалар), китоб ҳамда шпаргалкаларни олиб кириш;

бошқа номзод ёки патент вакиллари билан суҳбатлашиш;

имтиҳон тугамасдан хонадан ташқарига чиқиш.

Номзод ёки патент вакилининг мазкур қоидаларга амал қилмаслиги уни имтиҳонда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва малака комиссияси аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.

Малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштирилган номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтмаган деб топилади.

29-5. Тайёргарлик кўриш учун берилган вақт тугагандан сўнг номзод ёки патент вакили ўзига берилган саволлар бўйича комиссия аъзоларига жавоб беради.

Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар бериши мумкин.

Номзод ёки патент вакили саволларга жавоб бериб бўлганидан сўнг, унга хонадан чиқишига рухсат берилади.".


12. 30 - 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Малака комиссияси суҳбат натижасига кўра номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёки аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Номзод ёки патент вакили икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича имтиҳон топширган тақдирда барча ихтисосликлар бўйича умумий суҳбат натижаси аниқланади ва ягона қарор қабул қилинади.

Малака имтиҳонига қўйиш рад этилган тақдирда малака комиссияси томонидан номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

31. Малака комиссияси қарори икки нусхада тузилади. Қарорнинг бир нусхаси малака имтиҳони ўтказиш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар ёзилган сақлаш қурилмалари билан бирга аттестациядан ўтказишга оид ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади, иккинчи нусхаси эса, номзод ёки патент вакилига унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича жўнатилади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

рақами ва қабул қилинган санаси;

иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;

аттестациядан ўтказилган ёки аттестациядан ўтказиш рад этилган номзод ёки патент вакилининг рўйхати;

комиссия қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқининг мавжудлиги.

Қарор малака имтиҳони ўтказилган куннинг ўзида имтиҳонда иштирок этган номзод ёки патент вакилларига ўқиб эшиттирилади.

32. Номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.

Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб 1 ой муддатда қарор қабул қилади ва бунда:

малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад қилиш;

малака комиссиясининг қарорини ўзгартириш ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.".


13. 33-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Патент вакилини рўйхатдан ўтказиш ва уни реестрга киритиш қуйидаги ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 23-1-банди талабларига мувофиқ электрон шаклда тақдим этилганда амалга оширилади:";


"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


14. 34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Кўрсатилган маълумотлар реестрда рўйхатдан ўтказилган кунда Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.".


15. 35-банднинг "ж" кичик бандидаги "телефон ва факс рақамлари" деган сўзлар "телефон рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 39-бандда:

биринчи хатбошидаги "ахборотномасида" деган сўз "ахборотномаси ва веб-сайтида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"в" кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


"е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар.".


17. 40-банд "ахборотномада" деган сўздан кейин "ва веб-сайтида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


18. 6-боб қуйидаги мазмундаги 41-1-банд билан тўлдирилсин:

"41-1. Номзод ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш, патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш, қўшимча аттестация ўтказиш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тўловлар микдори мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ белгиланади.".


19. 1-4-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-4-иловаларга мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


20. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-иловага мувофиқ 5-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Патент вакиллигига номзодларни

аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш

ҳамда патент вакилларини аттестациядан

ўтказиш қоидаларига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Интеллектуал мулк агентлиги

директорига



АРИЗА

номзодни патент вакили сифатида

аттестациядан ўтказиш тўғрисида

             

(номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги)

          


патент вакили сифатида аттестациядан ўтказишингизни сўрайман.

           

(номзоднинг доимий турар жойи, почта индекси)

          

(қайси олий таълим муассасасини қачон тамомлаган)

           

(патент вакили сифатида келгуси фаолият ихтисослиги)

         

(иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар)

          

(ёзишма учун манзил)

          

(телефон рақами, электрон почта манзили)

            

(номзоднинг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

           

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:


1. Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ____в.


2. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси.


3. Аттестациядан ўтказиш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.


4. Малакани тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ___в.


номзод Ф.И.О.

            

(имзо) _______________________".

        





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Патент вакиллигига номзодларни

аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш

ҳамда патент вакилларини аттестациядан

ўтказиш қоидаларига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Интеллектуал мулк агентлиги

директорига



АРИЗА

патент вакилини аттестациядан ўтказиш тўғрисида

            

(патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги)

      


ҳар беш йилда белгиланган аттестациядан ўтказишингизни сўрайман.

          

(патент вакилининг доимий турар жойи, почта индекси)

          

(иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар)

          

(ёзишма учун манзил)

            

(телефон рақами, электрон почта манзили)

          

(патент вакилининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

         

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:


1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси.


2. Малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат нусхаси ___в.


3. Аттестациядан ўтказиш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.


патент вакили Ф.И.О.

            

(имзо) _______________________ ".

       





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Патент вакиллигига номзодларни

аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш

ҳамда патент вакилларини аттестациядан

ўтказиш қоидаларига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Интеллектуал мулк агентлиги

директорига



АРИЗА

патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

          

(патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги)

          


патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

          

(патент вакилининг доимий турар жойи, почта индекси)

         

(иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар)

           

(ёзишма учун манзил)

            

(телефон рақами, электрон почта манзили)

          

(патент вакилининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

Илова: рўйхатдан ўтказиш, маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномани бериш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.


патент вакили Ф.И.О.

            

(имзо) _______________________ ".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Патент вакиллигига номзодларни

аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш

ҳамда патент вакилларини аттестациядан

ўтказиш қоидаларига

4-ИЛОВА



(O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI НUZURIDAGI

INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI


GUVOНNOMA

Ushbu bilan



ning

malaka komissiyasining qaroriga asosan

        

       

        

     

      

ixtisosligi bo`yicha


PATENT VAKILI


sifatida ro`yxatdan o`tkazilganligi tasdiqlanadi.


Patent vakillari davlat reyestriga 20_____ yil "_____" ___________________


________________________ son bilan tegishli yozuv kiritilgan.

Agentlik

Muhr o'rni


".

direktori


         





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Патент вакиллигига номзодларни

аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш

ҳамда патент вакилларини аттестациядан

ўтказиш қоидаларига

5-ИЛОВА



Патент вакиллигига номзод ва патент вакилларини

аттестациядан, патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш,

рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги

маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш,

қўшимча аттестация ўтказиш, реестрга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш учун тўловлар

МИКДОРИ

Т/р

Тўлов номи


Тўлов миқдори (базавий

ҳисоблаш миқдорида

белгиланади)



1.

Патент вакиллигига номзодларни ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш


4


2.

Патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш


1


3.

Патент вакилларини қўшимча аттестациядан ўтказиш


4


4.

Ўзбекистон Республикаси Патент вакиллари давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


1

".

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 март











































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск