ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 01.04.2021 й. 10-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.04.2021 й. 3113-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.04.2021 й.

N 3113-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.04.2021 й.

N 10-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон "Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                      Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 3-бандда:

учинчи хатбоши "паспорти" деган сўздан кейин "(идентификация ID-картаси)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи ва саккизинчи хатбошилар "яшаш гувоҳномаси" деган сўзлардан кейин "(идентификация ID-картаси)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 3-1-бандда:

иккинчи хатбоши "паспортга" деган сўздан кейин "(идентификация ID-картасига)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "яшаш гувоҳномасига" деган сўзлардан кейин "(идентификация ID-картасига)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошидаги "ва доимий пропискасиз" деган сўзлар "(идентификация ID-картасисиз) ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 12-банднинг биринчи хатбошисидаги "доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган)" деган сўзлар "доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 24-банднинг олтинчи хатбошисидаги, 60 ва 79-бандларнинг бешинчи хатбошиларидаги "доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, паспорти" деган сўзлар "доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, паспорти (идентификация ID-картаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 27-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.".


6. 29-банднинг учинчи хатбошиси ва 152-банд "паспорти" деган сўздан кейин "(идентификация ID-картаси)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 218 ва 224-моддаларига асосан, умумий улушли мулк иштирокчиси ўзининг улушини бошқа мулкка айирбошлаганида ёки уни бошқача тарзда ҳақ эвазига ўзга шахсга берганида, мазкур Йўриқноманинг 30 - 34-бандлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти қоидалари қўлланилади.".


8. 2-бобнинг 2, 4, 5, 12 ва 14-параграфлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. 74-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 87-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 90-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 92-банднинг биринчи хатбошисидаги "доимий прописка қилинган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 апрель










































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск